Депутатлар мансабдор шахс ҳисоботини эшитишди

31.10.2017, 16:17

Депутатлар мансабдор шахс ҳисоботини эшитишди

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Шерзод Қодировнинг ҳисоботини эшитди.

–  Мазкур дастур асосида жорий йилнинг 9 ойи давомида туман бўйича жами 2855 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган эди, – дейди Ш.Қодиров. – Амалда эса жами 2868 та янги иш ўрини яратилди. Марказга жами 1053 нафар киши иш сўраб мурожаат қилган бўлса, уларнинг 623 нафарини ёшлар, 346 нафарини эса аёллар ташкил этади. Мурожаат қилган ёшларнинг 509 нафари, хотин-қизларнинг эса 282 нафари марказ йўлланмаси билан ишга жойлаштирилди. 42 нафар фуқаро ижтимоий ҳимояга олинган бўлиб, 11 нафарига вақтинчалик ишсизлик нафақаси тайинланди, 25 нафар ишсизлар касбга ўқитиш, қайта ўқитиш, малакасини оширишга юборилган бўлса, 17 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Таъкидлаш керак, туманда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш” дастури ишлаб чиқилиб, халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши томонидан тасдиқланган. Айни чоғда туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бу борада тизимли ишлар олиб борилаётир.  

Акрам Шахаров,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 

депутатлик  гуруҳлари билан

ишлаш сектори мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1488
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-10-03 09:50:16

Устоз ва мураббийлар куни бу йил ўзгача кўтаринки руҳда ўткарилди.Бунга жойлардаги тадбирлар, суҳбат ва учрашувлар мисол бўла олади.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-02 10:39:55

Барча устозларимиз олдида таъзимдамиз. Энг аввало ота-онамиз, бошланғич синф, фан ўқитувчиларимиз, синф раҳбарларимиз, олийгоҳда таълим тарбия берган педагоглар, турли соҳалардаги меҳнат фаолиятимизда тўғри йўл кўрсатиб устозлик қилган барча ўқитувчи ва мураббийларни доимо эъзозлаш бурчимиз. Шунинг учун вилоятдаги партия фаоллари ва депутатларимиз 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўз устозларини байрам билан табриклаб иш жойларига ва хонадонларига ташриф буюрдилар.


Абдусатторов Фахриддин - O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-10-02 10:36:43

Барча устозларимиз олдида таъзимдамиз. Энг аввало ота-онамиз, бошланғич синф, фан ўқитувчиларимиз, синф раҳбарларимиз, олийгоҳда таълим тарбия берган педагоглар, турли соҳалардаги меҳнат фаолиятимизда тўғри йўл кўрсатиб устозлик қилган барча ўқитувчи ва мураббийларни домо эъзозлаш бурчимиз. Шунинг учун вилоятдаги партия фаоллари ва депутатларимиз 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари ўз устозларини байрам билан табриклаб иш жойларига ва хонадонларига ташриф буюрдилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+