O‘zLiDeP фаоли Азиз Михлиев қураётган клиникада 60 та янги иш ўрни яратилади

04.05.2018, 19:12

O‘zLiDeP фаоли Азиз Михлиев қураётган  клиникада 60 та янги иш ўрни яратилади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Обод кўча” лойиҳаси доирасида Юнусобод туманида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эътиборлиси, бундай хайрли ишларда партия ходимлари билан бирга электоратимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этяпти.    

Хусусан, партия Юнусобод туман Кенгаши фаоли, “Top farm servis” МЧЖ раҳбари Азиз Михлиев томонидан тумандаги “Хуснобод” маҳалласи янгитдан замон талабларига жавоб берадиган даражада қайта қурилди. Шунингдек, 500 кв метрдан иборат 4 қаватли тиббий диагностик ва даволаш клиникаси қад ростламоқда.

– Клиника бугунги кун талабидан келиб чиқиб, жахон стандартларига жавоб берадиган андозада қурилмоқда, – дейди тадбиркор. – Клиниканинг 1-қаватида беморлар қабул қилиниб, уларга тиббий консултациялар берилади, 2-қаватида гемодиализ билан хасталанган беморларга даволаш муолажалари кўрсатилади. 3-қаватда эса анкологик беморлар даволанади, оҳирги қаватида ётоқхона жойлашади. Кунига 150 нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган клиникада 60дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Таъкидлаш жоиз, айни чоғда 10 хонадан иборат маҳалла биносида ҳам  таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур бино МФЙ раиси, унинг котиби, маҳалла ҳамшираси, участка нозири хоналари, кичик зал, айвон ва кутубхонани ўз ичига олган. Айтиш жоиз, ушбу МФЙ шу йил май ойининг иккинчи ўн кунлигида фойдаланишга топширилади.

Сарвархон  ИБРОХИМХОНОВ,

 O‘zLiDeP  Тошкент  шаҳар  Кенгаши

ёшлар  билан  ишлаш  бўлим  мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шодиёр2018-05-10 11:38:03

Добрый день,здравствуйте Скажите пожалуйста где именно строится новая клиника,очень интересно если можно с ориентирами,спасибо большое


Тўйчибоева Феруза Андижон вилояти Кенгаши референти2018-05-07 17:02:49

"Обод қишлоқ" лойихаси доирасида ўткизалаётган бундай тадбирлар туман шаҳарларимиз кўчалари обод бўлишига бунда биз партия ходимлари ўз хиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз


Крафтех БПТ И. Мелиев 2018-05-07 12:48:50

Азиз Михлиев каби тадбиркорлар бор екан юртимиз янада тараккий етади.Шундай ишбилармон тадбиркорларга омад ва зафарлар тилаймиз.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Зебинисо Сапарова Давлат қизи2018-05-07 12:15:21

Юнусобод туман Кенгаши партиямиз фаоли, “Top farm servis” МЧЖ раҳбари Азиз Михлиев томонидан замон талабларига мос тиббий диагностик ва даволаш клиникаси иш бошлагани аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилишидан хурсанд бўлдик.


“Агробанк” АТБ Ангор туман филиали БПТ раиси Алимардон Чориев2018-05-07 11:45:36

Азиз Михлиев каби тадбиркорлар юртимизда кўпаяверсин. Бунақанги тадбиркорларнинг юртимизда кўпаётганлиги юртимиз равнақи ва келажаги йўлида хизмат қилади.


Хусанов Баходиржон Ботиржонович2018-05-07 11:33:26

Дарҳақиқат мамлакатни иқтисодиётини кўтарадиган, аҳолини иш билан таъминлайдиган, янги иншоотлар ва маҳалла гузарлари бунёд этадиган, аҳолининг муаммоларини ҳал этишда инсонпарварлик қўлини чўзадиган - бу тадбиркор экан. Бунинг яққол исботини Юнусобод туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар мисолида кўриб турибмиз.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-07 11:33:05

Президентимиз томонидан барча сохаларда шунингдек соғликни сақлаш сохасида хам қатор ислохатлар амалга оширилмоқда. Хусусий клиникар учун фоизсиз кредитлар ажратилиши жуда катта имконият бўлди.


O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Зиёда Қодирова 2018-05-07 11:24:59

Партиямиз электоратлари томонидан ҳозирги кунда кўплаб хайрли амалий ишлар олиб борилаётгани сир эмас. Мақола қахрамони “Top farm servis” МЧЖ раҳбари Азиз Михлиев ҳам ана шу каби фаол тадбиркорларимиздан бири эканидан мамнунмиз.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-07 08:47:42

Пария электорати бўлган тадбиркорлар томонидан талайгина хайирли ишлар қилинмоқда. Партия Юнусобод туман Кенгаши фаоли, “Top farm servis” МЧЖ раҳбари Азиз Михлиев томонидан амалга оширган ишлари тақсинга сазовордир.


Sarvarxon Ibrohimxonov - Toshkent shahar Kengashi Yoshlar bilan ishlash bo'limi mudiri2018-05-06 10:30:59

Davlatimiz rahbarlari tomonlaridan "Obod qishloq" loyihasi doirasida bugunda, yurtimizning ko'plab qishloq va ko'chalar obod bo'lib bormoqda. Ushbu ishlarni qo'llab-quvvatlash maqsadida partiyamiz tomonidan ishlab chiqilgan "Obod ko'cha" loyihasi doirasida Yunusobod tumanida yana bir hudud partiyamiz faollari ishtirokida obod ko'chaga aylantirilmoqda. Olib borilayotgan ushbu ishlarda tadbirkorlarimizning faolligi va tashabbuskorligi ertangi kunimiz rivojiga hamda yurtimiz obodligiga albatta o'zining hissasini qo'shadi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+