Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

05.05.2018, 13:05

Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да 9май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира мангудир, қадр бетимсол” мавзуида байрам тадбири ўтказилди.  

Унда туман ҳокимлиги мутахассислари, нафақага чиққан нуройлар, меҳнат фахрийлари, туман маданият бўлими, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар муассасада кўп йиллар фидойи меҳнат қилиб, нафақага чиққан меҳнат фахрийлари қадрландилар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Улар қаторида Абдулходи Тўланов ҳамда Араббой  Усмоновларнинг ёрқин хотирасига атаб муассаса тарбияланувчилари томонидан шеърлар айтилди.

–Қадр инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига олижаноблик бағишлайди, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири Умидахон Исаева. – Бугунги тадбир болажонларда ҳам қадрият, хотира туйғуларининг шаклланишига хизмат қилди.

Байрам тадбирида муассасада фаолият олиб бораётган тарбиячилар ҳамда тарбияланувчилар иштирокида мавзуга оид саҳна кўринишлари, ота-она, Ватанни, тинчликни улуғловчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раис ўринбосари

  • Кўрилди
    1275
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдувоситова Гавхарой Улугнор туман ижрочи котиби2018-05-08 12:48:42

9 май Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан уруш ва мехнат фахрийларини холидан хабар олиш юртимизда анъанага айланган.Улугнор туманида хам мана шундай хайрли тадбир партия фаоллари томонидан амалга оширилди


Sherzod Ro'ziqulov O'zLiDeP Asaka tuman kengashi raisining o'rinbosari2018-05-08 09:37:36

Yoshlar ertangi kun bunyodkori!


Тўйчибоева Феруза Андижон вилояти Кенгаши референти2018-05-07 16:55:32

ҚЎРҒОНТЕПА МУРУВАТ УЙИДА 9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДИРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ХУРШИДА ХАЛИЛОВА ТОМОНИДАН ХОТИРА МАНГУДИР, ҚАДР БЕТИМСОЛ” МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛГАН БУНДАЙ ТАДБИРДА БОЛАКАЙЛАРНИ ШЕР, ҚЎШИҚЛАР АЙТИШИБ ОРЗУ УМИДЛАРИГА ИНТИЛИШЛАРИНИ КЎРИБ БИЗ ПАРТИЯ ХОДИМЛАРИНИ ХУРСАНД ҚИЛДИ.


Алишер Шодиев Кат.шахар Кенгаши депутати2018-05-07 14:50:14

Қадр инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига олижаноблик бағишлайди. “Мурувват уйи”да 9май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира мангудир, қадр бетимсол” мавзуида байрам тадбири Республиканинг барча туман шахарларида кўтаринки рухда ўтказилмоқда. Юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида кўрсатган жасорати эса ҳар қанча эъзозга муносибдир.


Шавкат Курбанбаев2018-05-07 12:28:35

Албатта, бундай тадбирлар утказилиш юртимизда яна бир карра инсонийлик кадри юкори эканлигидан далолатдир.


Норқулова Феруза Узун туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-07 12:23:40

Кекса нуронийлар, ногионлар ва Мурувват уйидагилар умуман яқинларнинг ҳолидан хабар олиш жада катта савобдир. Бу савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим.


Олтинкўл туман Кенгаши Ижро котиби Б.Тўхтасинов2018-05-07 11:35:18

Мехр булогига интик инсонлар холидан хабар олиш,улар доим эьтиборда эканлигини ьилдириш барчамизнинг инсоний бурчимз деб ўйлайман.


Маткаримов Санжар Ахмедович. Шовот туман Кенгаши депутати2018-05-07 09:58:19

Мехр-мурувват тадбирлари инсонларни бир-бирларига яқинлаштиради, Хотира абадий


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора 2018-05-07 09:50:18

O‘zLiDeP томонидан Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да ташкиллаштирилган бундай тадбир нафақага чиққан нуройлар ва меҳнат фахрийларига бўлган хурмат ва эхтиромни билдиради.Биз барча партия аъзолари бундай харакатларни қўллаб қувватлаймиз.


Чилонзор туман Кенгаши Мўминова Нигора 2018-05-07 09:50:18

O‘zLiDeP томонидан Қўрғонтепа “Мурувват уйи”да ташкиллаштирилган бундай тадбир нафақага чиққан нуройлар ва меҳнат фахрийларига бўлган хурмат ва эхтиромни билдиради.Биз барча партия аъзолари бундай харакатларни қўллаб қувватлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+