Ўтган йил Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджет учун сарфлаган харажатлари салкам 2 ярим миллиард сўмни ташкил этди

07.05.2018, 15:01

Ўтган йил Тошкент шаҳрининг маҳаллий  бюджет учун сарфлаган харажатлари  салкам 2 ярим миллиард сўмни ташкил этди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент шаҳар Молия бошқармаси бошлиғи Бобир Худайбергановнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, 2017 йил давомида шаҳарнинг ўтган йилда маҳаллий бюджет учун сарфланган харажатлари 2 434 830.5 сўмни ташкил этган.

– Шаҳарнинг 2018 йил учун ажратилган бюджет маблағлари қуйидаги йўналишларга сарфланади, – дейди Бобир Худайберганов. – Жумладан, таълим йўналишига 924 242 682, соғлиқни сақлашга 598 949 620, кадрлар тайёрлашга 204 104, маданият соҳасига 21 265 478, жисмоний тарбияга 30 936 447, фанга 1 459 120, иқтисодиётга 389 931 290 сўмлик ва 4 141 990 сўм қишлоқ хўжалигига йўналтирилади. Қолаверса, жорий йилда умумий ҳажми 2 378 949 305 сўмлик бюджет маблағи ажратилади.  

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Дилшод Тиллахўджаевнинг ҳисоботи эшитилди.

– Жорий йилнинг 1-чорагида 166 та тадбиркорлик субъектининг ёнғинга қарши ҳолати текширувдан ўтказилди, – дейди Д.Тиллахўджаев. – Аниқланган 2 минг 279 та камчиликлар юзасидан эса жавобгар шахсларга нисбатан умумий миқдорда 26 млн. 187 минг 216 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.  

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг тегишли  қарори  қабул  қилинди.

М.ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP  Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1825
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман, Б.Зиярходжаев2018-05-12 14:08:36

Бюджетни кўпайтириш реал ишлаб чиқаришга қушимча имтиёзлар яратилса шахар солиғига қушимча маблағлар кўпайиб нур устига аъло нур булади.


Яккасарой туман Тошшахаргаз БПТ2018-05-12 14:07:06

Тошкент шахар бюджетини кўппайтириш йўлларидан бири шахар фуқаролари коммунал туловларини ўз вақтида туласа даромад қисми кўпайиб қушимча харажатлар қилишга имкон яратилади


Яккасарой туман, Д.Норматова2018-05-12 14:04:53

Махаллий бюджетни сарфини хар ой ўтказиш лозим харажатлар қай тартибда кетаётганлигини назорат қилиш лозим


Яккасарой, С.Каобиров2018-05-12 14:03:33

Бюджетни чуқур тахлил қилган холда даромад ва харажатлар буйича бугунги кун талаб ва таклифидан келиб чиққан холда мухокама этиш мақсадга мувофиқ


Яккасарой туман Кенгаши С.Агзамходжаев2018-05-12 14:01:47

Бунақа эшитувлар хамлқимиз манфатини кузлаб утказилади


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-08 10:49:52

Deputatlik guruhlarining bunday qu'shma eshituvlarini Viloyatlarda ham ku'proq u'tkarib turish kerak.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-08 10:49:51

Deputatlik guruhlarining bunday qu'shma eshituvlarini Viloyatlarda ham ku'proq u'tkarib turish kerak.


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-05-08 09:26:44

Депутатлик эшитуви мутасади ташкилотларни депутатга булган маъсулиятини оширади. Президент фармонлари, карорлари, конунлар ўз вақтида бажарилишида назорат ошади.


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири2018-05-07 19:11:01

Давлатимиз раҳбари 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлган видеоселектор йиғилишида O‘zLiDeP дастурий вазифалардан келиб чиқиб Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолияти устидан парламент ҳамда депутатлик назоратини ўрнатиши ва ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берган эдилар. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан кўплаб депутатлик эшитувлари ташкил этиб келинмоқда. Эшутувлар натижасида мансабдор шахсларнинг ўз вазифасига масъулияти ортмоқда


Ахмаджон Тошмухамедов - Олмазор тумани O'zLiDeP кенгаши2018-05-07 18:19:36

Мамлакатимизда, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг ислохатлар халк фаровонлиги учун амалга оширилаётгани барчамизга маълум. Айникса бюджет маблагларини окилона таксимланиши ва уларни махаллий Хокимиятлар томонидан долзарб муаммлоларни ечиш учун йуналтирилиши бу шаффофликни таъминлайди. Партиямиз томонидан амалга оширилаётган мутасадди ташкилот рахбарларининг хисоботларини мухокамаси ва келгусида вазифаларни хамкорликда белгилаш ва амалга оширилиши уз самарасини беради деган умиддаман. Зеро бугунги куннинг талаби хам шу.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+