O‘zLiDeP фаоллари 97 ёшли Ўктам бобога совға топширди

07.05.2018, 17:12

O‘zLiDeP фаоллари 97 ёшли Ўктам бобога совға топширди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни бу йил ўзгача руҳда нишонланмоқда. Шу муносабат билан O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи раҳбари томонидан 10-умумий ўрта таълим мактабида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзуида хотира  тадбири ташкил этилди.

Тадбирда улуғ Ватан уруши қатнашчиси 97 ёшли Ўктам бобо Дўсматов ҳам иштирок этиб, бутун дунёни ларзага солган Иккинчи жаҳон урушининг заҳматли, оғир машаққатли кунларини сўзлар экан, беихтиёр кўзларига ёш олди. Ҳозирги ҳотиржамлик кунларимиз олий неьмат эканлигини, ёшларга тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, ўқишда, ишда фидойи бўлишлари кераклигини уқтирди. 

Тадбир давомида Ўктам бобога партиянинг эсдалик совғалари топширилди ва мактаб ўқувчилари томонидан қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ангор туман Халқ таълими БПТ раиси Хазратқулов Фарход Қаршиевич2018-05-08 09:15:05

9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиздаги барча фахрийларимизни байрами билан табриклайман. Юртимиз осмони мусаффо бўлишига ўз хиссаларини қушган фахрийларимиздан миннатдормиз.


Турдиев Асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-07 17:39:28

Юртимизда Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.Фахрийларимизни байрам билан қутлаймиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-07 17:32:18

Доимо юртимиз тинч, осмонимиз эса мусаффо бўлсин!


Маликахон Жалолова2018-05-07 17:31:13

9-май Хотира ва қадрлаш куни жойларда кўтаринки рухда ўтказилмоқда. Юртимиз кахрамонлари хам сонокли колмокда буларни унитишимизга хаккимиз йўқ Юртимз тинч осмонимиз мусоффо бўлсин.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-07 17:24:10

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жойларда хотира тадбирлари ташкил этилмоқда. Юртимиз қаҳрамонларини эсдан чиқаришга хаққимиз йўқ. Яшасин юртимиз қаҳрамонлари!


Сурхондарё вилояти Кенгаши Депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири М.Мамадалиев2018-05-07 17:17:19

Ўзбекистонимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни жойларда ўзгача руҳда нишонланмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+