Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

07.05.2018, 17:16

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган, фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, тинчлик-осойишталик йўлида жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ҳам турли учрашувлар, маънавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.  

Жумладан, O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими ходимлари ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Очилов “Ёш либераллар” клуби раҳбари ва аъзолари  иштирокида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ““Навруз” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Исайилова Лилина ва Мамбетов Нарбатир бобони қутлуғ сана билан табриклаб, уларнинг хонадонларига ташриф буюришди. Уруш фахрийлари мустақилликка эришгунимизча халқимиз чеккан азоб уқубатлари ҳақида ўзларининг кўрган-кечирганларини айтиб бугунги кунларга шукроналар келтирдилар.   

Учрашув чоғида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширишди.

Н.Отамуродова,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар

                           бўлими  аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Ойдинов Хунарманд к.к БПТ раиси2018-05-08 12:13:03

Корхонамиз томонидан улуг ватан уруши катнашчилари ва мехнат фахрийларини партиямиз билан хамкорликда 9 май куни бир пиёла чой устида сухбатга таклиф этиб иззат ва икром курсатилади


Б.Утешова-Конликул тумани2018-05-08 10:05:39

Бизнинг туманимизда ҳам 2 нафар иккинчи жахон уриши қатнашчилари бор бўлиб, ўлар Жаңа қала овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Оразбай Наметуллаев ҳамда Қонликўл шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Казақбай Қосўаковлардир. Партия фаоллари, туманнинг раҳбарлари байрам билан табриклаш ва уриш йиллирини хотирлаш мақсадида ўларнинг хонадонида бўлиб, Президентимиз ва туман раҳбарлари, партия фаоллари томанидан тайёрланган байрам совғалари топширилди. Айниқса ўларнинг хонадонида ҳарбий оркестр билан уруш йилларидаги ҳарбий қушиқлар айтилиб, ҳарбий кийимлар билан кийинган аскарларнинг расқслари ўруш қатнашчиларини яна бир лаҳза ўша даврга қайтарди. Уруш йилларида кўрган қийинчиликларини бугунги авлодларимиз курмаслигини, мустакиллигимизнинг абадий бўлишини тилаб шукроналар келтирди.


Косимжон Шопулатов Хатирчи туман бўлими аппарат рахбари ,туман Кенгаши депутати2018-05-08 08:28:46

Бугунги тинч ва осойишта кунларимизга ўз жонини фидо қилган ватандошларимизни хотирлаш ва хаётларни холидан хабар олиш бизнинг фарзандлик бурчимиздин.Нодира отахонларни дуосини олиш яхши ишизга омад


В.Боймурадов Арнасой тумани Кенгаши депутати2018-05-07 18:52:49

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган, фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш,хам қарз хам фарздур.


Г.Рахимова.O'LiDeP Боғот туман Кенгаши депутати2018-05-07 18:29:33

Улуғ ватан уриши қатнашчиларини ва оила аъзоларини 9-май Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз.


Б.Қувоқов.O'LiDeP Боғот туман Кенгаши депутати2018-05-07 18:26:08

9-май Хотира ва қадрлаш кунига бизнинг туманимизда ҳам катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.


Элмуродов Фарход Бойманович-Чироқчи туман кенгаши2018-05-07 18:20:54

9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан ташкил килинаётган тадбирларда иккинчи жахон уруши катнашчиларининг тинчлик учун курсатган жасоратларини ёш авлодларга етказишимиз зарур.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани2018-05-07 18:05:12

Эл учун жонини фидо килган боболаримизни ва уларнинг якин кариндошларини нафакат байрам арафасида балки хар куни эътиборга олиб эзозлаш керак. Шунки улар бизнинг фахримиз, нурли келажагимизнинг асосини солган улуг инсонлар. Биз уларнинг олдида бош эгамиз ва хамиша хурмат киламиз


Турдиев Асадулло партиянинг Термиз туман Кенгаши2018-05-07 17:35:40

Иккинчи жаҳғон уруши қатнашчиларини ҳар қанча қадрласак арзийди.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-07 17:31:18

Иккинчи жахон уриши қатнашчиларига қанча этибор ва ғамхорлик қилсак хам кам. Доимо юртимиз тинч, осмонимиз эса мусаффо бўлсин!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+