Пахтачилик уруш қатнашчиларига O’zLiDePнинг совға-саломлари топширилди

07.05.2018, 18:32

Пахтачилик уруш қатнашчиларига  O’zLiDePнинг совға-саломлари топширилди

O‘zLiDeP  Пахтачи туман Кенгаши фаоллари ва туман Ёшлар иттифоқи ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Боғалони” маҳалласида яшовчи 2-Жаҳон уруши қатнашчиси Ғаффор бобо Сафаров хонадонида бўлдилар. Учрашувда отахон ёшларга уруш даҳшатлари ҳақида гапирар экан, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етишга, уни асраб авайлашга чақирди.

– Сизларга ҳавасим келади, – дейди Ғаффор бобо. – Меҳнат қилган одам фаровон  яшаяпти. Ёшлар учун ҳамма шароитлар муҳайё, барча имкониятлар яратилган. Сизлар булардан оқилона фойдаланиб, юрт  равнақи учун хизмат қилишингиз керак.

Тадбирда отахонга  O‘zLiDeP  Пахтачи туман Кенгаши ва партиянинг ташаббускор депутатлари ҳамда туман Ёшлар иттифоқининг совға саломлари топширилди.

Шунингдек, Партия фаоллари  “Ҳаққул” маҳалласида яшовчи уруш фахрийси  Бўри бобо Ҳасановнинг уйига ҳам ташриф буюришди. Учрашувларда 2-Жаҳон уруши даврида куйланган машҳур қўшиқлар ижро этилди.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1718
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рузиева Нилуфар2018-05-09 11:03:05

Хурматли хамкасблар 9 май хотира ва кадрлаш куни муносабати Билан чин д илдан табриклайман.Утганларни рухи шод булсин


O`zLiDeP Миришкор туман Кенгаши ижрочи котиби.Эгамбердиев Шухрат2018-05-08 12:56:11

Юртимизда инсон қадри, унинг шаъни ниҳоятда улуғланиши қонунларимизда ва қатор қонуности ҳужжатларда ҳам ўз тастиғини топиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар мисолида кўрсак ҳам бўлади.


Қ.Эшқораева -Учқудуқ туман ижрочи котиби2018-05-08 12:15:36

Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз сабабчилари бўлган иккинчи жахон уриши қатнашчиларига ҳар қанча ҳурмат ва эҳтиром кўрсатсак арзийди. Чунки улар туфайли бугун осмонимиз мусаффо, бизлар бахтлимиз, фарзандларимиз кўзларида қувонч барқ урмоқда. Ҳамма уриш қатнашчиларига ўз миннаддорчилигимни билдираман.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-08 10:41:23

Buyuk g'albamizni 73 yilligi arafisada partiyadoshlarimiz tomonidan ham ku'plab xayriya tadbirlari amalga oshirildi.


Собиров Р. Шовот туман кенгаши фаоли. тадбиркор2018-05-08 10:00:55

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира тадбирлари ташкил этилмоқда. Бундай тадбирларга ўз хиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз.


Ш. Шайманов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши депутатлик гурухи аъзоси 2018-05-08 09:30:16

Хурматли Президентимиз ташаббуси билан хар йили дастурга айланган 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира тадбирлари барча жойларда ташкил килинмокда. Биз уруш, уруш орти фахрийларимизнинг халкимиз тинчлигини саклаш йулида килган мехнатларини хеч качон унутмаймиз ва келажагимиз булмиш ешларга намунали ишларини мунтазам равишда таргиб киламиз.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-08 09:28:44

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира тадбирлари ташкил этилмоқда. Уруш, уруш орти фахрийларимизга бош эгамиз. Уларнинг ёшлик чоғлари уруш даҳшатларини бартараф этиш ва унинг асоратлари даврига тўғри келади. Уларнинг бу қаҳрамонликларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди азиз ватандошлар.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-08 09:17:55

Барча уруш фахрийларимиз бизни ва яқинларининг бахтига соғ-ғомон бўлишсин. Уларнинг жасоратлари хеч қачон унутилмайди.


Рахманова Гульнара Коракалпогистон Ресупбликаси 2018-05-08 08:27:48

Хурматли Президентимиз ташаббуси билан хар йили дастурга айланган 9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира тадбирлари барча жойларда ташкил килинмокда. Биз уруш, уруш орти фахрийларимизнинг халкимиз тинчлигини саклаш йулида килган мехнатларини хеч качон унутмаймиз ва келажагимиз булмиш ешларга намунали ишларини мунтазам равишда таргиб киламиз.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 2018-05-07 20:50:53

9-май – “Хотира ва қадрлаш куни” мунасобати билан ўтказилаётган тадбирлардан халқимиз жуда мамнун чунки иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ҳар бир юртдошимиз бугунги тинч, осойишта ҳаётимиз учун юрт равнақи учун жанг қилишган. Фахрийларимизга эхтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+