“У кунларни эслашни ҳам хоҳламайман”, дейди Рауф бобо Санақулов

08.05.2018, 16:43

“У кунларни эслашни ҳам хоҳламайман”,  дейди Рауф бобо Санақулов

“Тинчлик ва осойишталик” бу сўзларнинг асл мазмун-моҳиятини кўксига орден ва медаллар таққан боболаримизчалик ҳеч ким чуқур англамаса керак. Чунки улар уруш, жанг нима эканлигини шоҳиди бўлган, мардлик ва жасоратини намоён этиб, ор-номус учун жонини гаровга қўйганлар.

Каттақўрғон тумани “Муртак” қишлоғида яшовчи Рауф бобо Санақулов ҳам  иккинчи жаҳон урушининг даҳшатли жангларида иштирок этиб, омон қайтган юртдошларимиздан бири. 94 ёшни қаршилаган бу отахон ҳозирда фарзандлари, невара ва чеваралари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Каттақўғон туман Кенгаши фаоллари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Рауф бобо Санақулов хонадонида бўлиб, отахон ҳолидан хабар олишди, у билан дилдан суҳбат қилдилар.

–У кунларни эслашни ҳам хоҳламайман. Биз кўрган даҳшатли кунларни ёшларимиз кўрмасин,  – дейди  Рауф бобо Санақулов. – Чунки уруш йилларида халқимиз жуда оғир қийинчиликларни бошдан кечирди. Шукрки, бугун ҳаммаси ортда қолиб, халқимиз фаровон ҳаёт кечиряпти. Илоҳим, тинчлигимизга кўз тегмасин!

Таъкидлаш керак, байрам муносабати билан O‘zLiDeP фаоллари тумандаги 6 нафар уруш қатнашчиси хонадонида бўлиб, уларга эсдалик совғалари топширдилар.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши аппарат рахбари Жаҳонгир Босимов2018-05-08 17:05:56

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида фахрийлар рахбатлантирилди. Хусусан, Зарбдор туманидан Эгамбердиев Умрзоқ, Исоқ Муродов, Бойзоқов Давлат, Саримсоқов Жуманазар, Азимов Норқўзи, Хазратқулов Пардабой ҳам айни йигит ёшида урушга отланди. Жангоҳларда қон кечиб, омон қайтганлар дориломон кунларга етиб келганига шукур қиладилар. Айниқса, давлатимиз томонидан иккинчи жаҳон уруши фахрийларига кўрсатилаётган эхтиром ва ғамхўрликдан жуда мамнун. Фронт ортида хизмат қилганларга президентимиз совғаси бўлган 300 минг сўмлик электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувоҳнома Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан берилиши уларни янада қувонтирди.


Музработ туман Кенгаши депутати Абдурахмонова Ойсоат2018-05-08 16:58:51

“Тинчлик ва осойишталик” бу сўзларнинг асл мазмун-моҳиятини кўксига орден ва медаллар таққан боболаримизчалик ҳеч ким чуқур англамаса керак. Чунки улар уруш, жанг нима эканлигини шоҳиди бўлган, мардлик ва жасоратини намоён этиб, ор-номус учун жонини гаровга қўйиб. Хозирги тинч осойишта кунларни таьминлаб берганлар.


Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати Бекчанов Шаназар2018-05-08 16:56:33

Ҳа, мен ҳар сафар 9-май куни беихтиёр Зулфиянинг "Ўғлим, сира бўлмайди уруш!" шеъридаги "Уруш номинг ўчсин жаҳонда" мисраларини ҳар сафар эслаб, ўша мудҳиш воқеаларни, қанчадан-қанча ёш баҳодирларимиз жуворнимак бўлиб кетганини, уларнинг оналарининг кемтик қалбидаги битмас жароҳатларини хали ҳам битмаганлигини гувоҳи бўламиз.


Ж.Қосимов Жиззах вилояти2018-05-08 16:48:52

Бугунги осойишта кунларга етганимизга минг бора шукр қилсак арзийди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+