Инновацион ғояларга имтиёзли кредитлар ажратилади

08.05.2018, 16:55

Инновацион ғояларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, аҳоли ўртасида инновацион тадбиркорликни оммалаштириш ишларини самарали ташкил этиш, фан ва инновацион фаолиятни жадал ривожлантириш мақсадида "Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, иқтисодиётни модернизация қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг янада кучайтирилиши ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида инновацион жараёнлар узлуксизлигини таъминлаш хамда кўламини ошириш билан тавсифланади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлиги бевосита фан ютуқларига асосланган ишланмалар, ихтиро ҳамда лойиҳалар, илм-фан ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир.

Қарор билан инновацион лойиҳалар-стартапларни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширувчи Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказларини ташкил этилади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизматларнинг янги ва замонавий турларини яратиш, ҳудудларнинг салоҳияти ва ресурс базаларини чуқур тадқиқ қилиш имконини беради. Натижада янги ва талаб юқори бўлган маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш учун замин яратилади.

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалга оширишда марказ ва бошқа тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитларни ажратиш белгилангани кашфиётчиларни рағбатлантириш борасида муҳим қадамларидан бири бўлди.

Хуласа қилиб айтган,  инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар қўллаб-қувватланиши барча соҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади, ички ва ташқи бозор учун инновацион маҳсулотлар етказиб беришга ижобий таъсир этади.

Солижон Мўминов,

Халқ депутатлари Наманган вилоят

 Кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1897
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Muhiddinova umida nurota oqmachit mfy raisi 2018-05-15 19:33:38

Innovatsiya farovon kelajagimizning asoslaridan biridir.


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти2018-05-10 11:55:50

Юртимизда инновацион ғояларни рағбатлантириш ва уларга кўмаклашиш зарур эди. Мухтарам Президентимизнинг қарорларига кўра уларга имтиёзли кредитлар ажратилиши юртимиз ихтирочиларини янада кучлироқ инновацион ғояларни ишлаб чиқишлари учун кенг имкониятдир.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-09 22:47:23

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигининг барқарор ўсишига имкон берувчи фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, ҳудудларнинг салоҳияти ва ресурс базаларини чуқур тадқиқ қилиш имконини беради


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-09 11:10:28

Инновацион ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилишида кредит билан молиялаштирилиши ўйлайманки, шу каби лойҳалари мавжуд тадбиркорларимиз, ишбилармонларимиз, интеллектуал мулк эгаларининг режаларининг амалга оширилишига катта ўрин тутади деган умидамиз.


Донияров Олим -Қашқадарё вилояти Чироқчи туман Кенгаши2018-05-08 17:46:09

Туманларда ташкил этиладиган Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари фаол тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишга, фан ва инновацион фаолиятни жадал ривожлантириш учун айни мудао бўлди.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-05-08 17:12:22

Мазкур қарорга асосан ишлаб чиқариш ва хизматларнинг янги ва замонавий турларининг яратилишига туртки бўлса ажаб эмас. Энг аввало, инновацион ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилишида кредит билан молиялаштирилиши ўйлайманки, шу каби лойҳалари мавжуд тадбиркорларимиз, ишбилармонларимиз, интеллектуал мулк эгаларининг режаларининг амалга оширилишига катта ўрин тутади. Бу жуда муҳим хужжатдир, ва бундан оқилона фойдаланишимиз натижасида ҳудудларнинг салоҳияти ҳам юксалишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+