Фахрийларни қадрлаш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз

08.05.2018, 17:00

Фахрийларни қадрлаш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманда истиқомат қилаётган бугунги тинч ва нурафшон кунларимизнинг сабабчилари бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар.

–Президентимиз томонидан биз қарияларга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 5 млн сўм миқдоридаги пул мукофотининг ажратилганидан жудаям ҳурсанд бўлдик, – дейди Самандар ота Жумабоев. – Инсонни моддий рағбатдан ҳам маънавий рағбат кўпроқ қувонтиради. Бугун партия фаоллари, депутатларнинг хонадонимизга қилган ташрифидан жуда шодман.

Бундай ҳайр саҳоват ишларида O’zLiDeP Шовот туман Кенгаши фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини хотирлаш, уларнинг ҳолидан хабар олишдек савобли ишларга бош қўшган партия масъул ходимлари ва депутатлар тумандаги 6 нафар уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олиб, улар билан дилдан суҳбат қурдилар.

Учрашув давомида нуронийлар Президентимиз томонидан кексаларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларни юқори баҳолаб, Президентимиз хақларига дуо қилдилар.

Мир РЎЗМЕТОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-05-10 11:03:12

9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини кўнглида улкан шараф хиссини янада жўшқинлантирди. Улар партия фаоллари ва президентимиз хақларига дуо қилдилар.


Рахимова Мушарраф-O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-08 17:51:29

Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларни давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алохида ҳурмат -эътибор кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган.


Хамид Атаханов O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши депутати O`zLiDeP аъзоси2018-05-08 17:39:17

“Тинчлик ва осойишталик” бу сўзларнинг асл мазмун-моҳиятини кўксига орден ва медаллар таққан боболаримизчалик ҳеч ким чуқур англамаса керак. Чунки улар уруш, жанг нима эканлигини шоҳиди бўлган, мардлик ва жасоратини намоён этиб, ор-номус учун жонини гаровга қўйиб қанчадан-қанча ёш баҳодирларимиз жуворнимак бўлиб кетганини, уларнинг оналарининг кемтик қалбидаги битмас жароҳатларини хали ҳам битмаганлигини гувоҳи бўламиз.


Хамид Атаханов O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши депутати O`zLiDeP аъзоси2018-05-08 17:37:36

“Тинчлик ва осойишталик” бу сўзларнинг асл мазмун-моҳиятини кўксига орден ва медаллар таққан боболаримизчалик ҳеч ким чуқур англамаса керак. Чунки улар уруш, жанг нима эканлигини шоҳиди бўлган, мардлик ва жасоратини намоён этиб, ор-номус учун жонини гаровга қўйиб қанчадан-қанча ёш баҳодирларимиз жуворнимак бўлиб кетганини, уларнинг оналарининг кемтик қалбидаги битмас жароҳатларини хали ҳам битмаганлигини гувоҳи бўламиз.


Эшметов Исмаил O`zLiDeP Урганч туман Кенгаши депутати O`zLiDeP аъзоси2018-05-08 17:35:54

9-май -хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жахон уруши қатнашчилари томонидан кўрсатилган қахромонликларни хеч ким унутмайди ва бу инсонлар хамиша кадрланиб эзозланиб юрилади.Умрингиз узоқ бўлсин қадрли фахрийлар.


ЎзЛиДеП Зарбдор туман Кенгаши Депутатлик гурухи рахбари Рахимберди Анқаев2018-05-08 17:13:55

O‘zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманда истиқомат қилаётган бугунги тинч ва нурафшон кунларимизнинг сабабчилари бўлган Улуғ Ватан уруши 1941-1945 йилларда Фронт ортида хизмат қилган фахрийлар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олдилар. Бундай ҳайр саҳоват ишларида O’zLiDeP Зарбдор туман Кенгаши фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+