БПТ фаоллари тинчликка тамал тошини қўйганларни йўқладилар

08.05.2018, 17:26

БПТ фаоллари тинчликка тамал тошини қўйганларни йўқладилар

O‘zLiDeP Андижон туман кенгаши томонидан Ойжамол маҳалласи қошида фаолият юритаётган қуйи тузилмада 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Тинчлик йўлидаги фидойилигингиз ҳамиша қалбимизда” мавзуида хотира тадбири ўтказилди.

Унда қуйи тузилма аъзолари, депутатлар ҳамда Андижон туман Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этди.

Дастлаб тадбир қатнашчилари Андижон шаҳридаги  “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, бугунги тинч, осуда ҳаётимиз учун тамал тошини қўйганлар юртдошларимизни хотирладилар.

Шундан сўнг, иштирокчилар Андижон туманидаги Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларга партиянинг эсдалик совғаларини тақдим қилдилар.

–Бундай учрашувлар ёшларимиз қалбидаги мустақиллигимизни асраб-авайлаш, Она Ватан эрки, тараққиёти йўлида куч-ғайратини аямаслик туйғуларини янада мустаҳкамлайди, – дейди қуйи бўғин етакчиси Муҳаррам Саримсоқова. – Бугун уруш қатнашчилари кўпчиликни ташкил этмайди. Омонлари ҳолидан хабар олиш, уларга юксак инсоний ҳурмат-эътибор намуналарини кўрсатиш, қадрлаш ҳар биримизнинг бурчимизга айланмоғи лозим.

Тадбирда Андижон туман Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчиларнинг уруш лавҳаларини акс эттирган бадиий чиқишлари барчанинг кўз ўнгида ўша даврни жонлантиргандек бўлди.

Одинахон ТУРҒУНОВА,

O‘zLiDeP Андижон туман кенгаши

 аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    395
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-11 08:54:50

Нафақат иккинчи жахо нуруши қатнашчилари балки ватан учун ўз жонини қурбон қилган барча юртдошларимизни хотирламоғимиз керак.


Jo'rabek Aslonov2018-05-10 16:24:15

Ushbu bayram barchamizniki. Partiya faollarining ham urush davri qatnashchilarini yod olishlari ham qarz, ham farzdir


ЎзЛиДеП Фурқат туман Кенгаши Нуринса ая ф/х БПТ аъзоси Сотволдиев Искандар 2018-05-10 11:35:37

Боболаримиз, бувижонларимиз бизнинг фахримиз. Уларнинг дуолари дойим бизни қуллаб қуватласин!


Умаров Шохрух O‘zLiDeP Зафаробод туман Кенгаши ёшлар қаноати фаоли2018-05-09 16:45:23

Барчани бугунги кун билан муборакбот этаман хаммага омад , оиласига тинчлик хотиржамлик,соғлқ саломатлик тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+