Қаҳрамонлик ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди

08.05.2018, 17:30

Қаҳрамонлик ва жасорат ҳеч қачон унутилмайди

O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши фаоллари ва партиянинг бир гуруҳ ташаббускор депутатлари юрт тинчлиги, осойишталиги йўлида жасорат кўрсатиб, айни кунда фарзандлари, набира чеваралари даврасида умргузаронлик қилаётган тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида бўлиб, улар билан дилдан суҳбат қилдилар.

Партия туман кенгаши фаоллари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакилларининг ташрифи хонадон соҳибларини ҳамиша эътибор ва эъзозда эканлигидан дарак берди.

Ташриф давомида нуронийлар ҳамда меҳнат фахрийлари учун партия туман кенгаши томонидан файзли дастурхон ташкил этилиб, бир пиёла чой устида фидойи инсонлар ёдга олинди.

O`zLiDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан ўтказилган хотира тадбири ҳам  кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

Тадбирда тумандаги якка-ёлғизлар, боқувчисини йўқотган оилалар, имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олган партия туман кенгаши мутасаддилари ва депутатлар уларга ўзларининг қимматбаҳо совғаларини топширдилар.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1718
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зухра Хайдарова Избоскан туман ижрочи котиб2018-05-11 10:00:28

Кексаларни эьзозлаш хар бир фукаронинг инсонийлик бурчи


Абдуллаев Дилшодбек Кахрамонжонович - O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири 2018-05-08 17:57:07

Кексаларни улуглаш инсонийликка хос фазилатлардан бири хисобланади. Бу фазилат мустакиллигимиз йулида керак булса жонларини фидо килган ота боболаримиз хеч качон унутилмайди. Шу кунларга етиб келганлари эса хамиша эъзозланади ва улугланади. Муйсафид отахонлар ва муниса онахонларимиз эса фахр ифтихордадир. Бу каби тадбирлар ва йўкловлар ёш авлод учун қадр туйғусини уйготади.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондарё вилояти кенгаши2018-05-08 17:51:04

II жахон уруши фахрийлари аёвсиз урушда чеккан барча захматлари, жабр ва кўргуликларини таърифлаётганда фахрийларимизнинг кўз ёшлари бундан далолат беради. Хеч қачон бутун дунёда уруш бўлмасин, тинчлигимизни асрашимиз ва ҳимоя қилишимиз ватанимиз олдида катта бурч. Бутун дунёдаги халқ вакиллари ҳамжихатликда, меҳр-оқибатли бўлиб яшаши, бошқа миллат ва элат вакилларини камситмаслик ҳақида келажак авлодламизга ўргатишимиз, ташвиқот олиб боришимиз вазифамиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+