Президентимиз қарори чарм-пойабзал, мўйначилик ва қоракўлчилик бўйича етук мутахассислар тайёрлаш тизимини яратади

08.05.2018, 17:45

Президентимиз қарори чарм-пойабзал,  мўйначилик ва қоракўлчилик бўйича етук  мутахассислар тайёрлаш тизимини яратади

“Classika shoes” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонамиз 2010 йилда ташкил топган. Эркаклар, аёллар ва болалар учун барча турдаги мавсумий пойабзалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизда 102 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилади. Тайёрлаётган маҳсулотларимиз нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам харидоргир. Жорий йилнинг ўтган даври давомида Қозоғистон ва Украинага 5943 жуфт чарм пойабзал маҳсулотларини буюртма асосида етказиб бердик.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 3 майда қабул қилинган “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори фаолиятимизда туб бурилиш ясашига ишонамиз.

Тан олиб айтишимиз керак, мазкур соҳада мутахассислар етишмовчилиги энг катта муаммолардан бири эди. Қарор ижроси бўйича 2018/2019 йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказини ташкил этиш, “Чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш”, “Технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл”, “Технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари” таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган. Чарм-пойабзал, мўйначилик, қоракўлчилик тармоқлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш ва янги йўналишлар бўйича касб-ҳунар коллежларини ташкил қилиш ушбу муаммони баратараф қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Солижон КАЗАКОВ,

Андижон туманидаги “Classika shoes”

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси директори

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    754
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zebiniso Saparova Surxondaryo viloyati2018-05-10 17:51:02

Charm-poyabzal ishlab chiqarishda Prezidentimizning qarorlari muhim ahamiyatga ega.


Zebiniso Saparova Surxondaryo viloyati2018-05-10 17:50:53

Charm-poyabzal ishlab chiqarishda Prezidentimizning qarorlari muhim ahamiyatga ega.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-09 11:02:08

Президентимизнинг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги кунинг долзарб қарорларидан бири деб ўйлайман. Бугунги кунда ушбу соҳани ривожлантириш, етук мутахассислар тайёрлаш, ривожлантиришни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Қолаверса, чарм махсулотлари инсон соғлиги учун ҳам катта аҳамиятга эга.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+