Чарм-пойабзал корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

08.05.2018, 17:47

Чарм-пойабзал корхоналарига солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Мамлакатимизда чармни қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турлар кенгаймоқда. Охирги 5 йилда терини қайта ишлаш, чарм ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравардан зиёдроққа ўсгани фикримизга яққол далилдир.

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожи учун янги босқичини бошлаб берди. Қарорга мувофиқ, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси “Ўзчармсаноат” уюшмаси этиб қайта ташкил этилди. Уюшмага чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизими самарадорлигини ошириш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, соҳага хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳамда маҳаллий кадрлар малакасини ошириш каби қатор вазифалар белгиланди.

Ушбу вазифаларни бажариш учун “Ўзчармсаноат” уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Уюшма аъзолари ва корхоналарига қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда. Бу эса, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконини беради. Шунингдек, қарорда кадрлар тайёрлаш, ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва малакасини ошириши, уюшма аъзолари – ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишини қўллаб қувватлаш каби вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Фармон АМИНОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши раиси

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-05-14 11:27:47

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконини беради.


Ачилова Муаттар ЎзЛиДеП Қоракўл туман Кенгаши фаоли 2018-05-11 09:19:00

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси “Ўзчармсаноат” уюшмаси этиб қайта ташкил этилганлиги жуда қувонарли. Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожи учун муҳим қадам бўлса ажаб эмас.


Ангор туман Зартепа МФЙ БПТ раиси Нодира Нурматова2018-05-10 11:18:26

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорлар учун кенг имкониятлар эшигини очди десак адашмаган бўламиз.


Бердиев Абдували Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-10 10:58:50

“Ўзчармсаноат” уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилши уюшма аъзолари ва корхоналарига қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда. Бу эса, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконини беради.


Қодирова Зиёда вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-05-10 10:54:57

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожи учун янги босқич бўлади.


Зиядуллаев Абдуламит Шеробод туман Кенгаши депутати2018-05-10 10:52:42

Ушбу қарор асосида белгиланган вазифалар изчил амалга ошириб борилса, янги технологияларни жорий қилган ҳолда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш чуқурлашади ва соҳа самарадорлиги ошади. Тадбиркорларимизга катта имтиёзлар берилмоқда. Ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга тушиши орқали иш ўринларининг яратилиши, кадрларга эътиборнинг кучайтирилганлиги қувонарлидир.


Тожиев Анвар Шеробод туман Кенгаши БПТ раиси2018-05-10 10:49:27

Ушбу қарор асосида белгиланган вазифалар изчил амалга ошириб борилса, янги технологияларни жорий қилган ҳолда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш чуқурлашади ва соҳа самарадорлиги ошади.


Қодирова Зиёда Шокировна вилоят Кенгаши бўлими мудири2018-05-10 10:43:42

Юртимиздаги ишлаб чиқариш ва сервис соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларимизга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратилиши тадбиркорлик иқтисодиётнинг асосий негизи хисобланмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-09 22:55:14

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур соҳа ривожи учун янги босқичдир.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-08 19:09:00

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тадбиркорларимизга катта имтиёзлар берилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+