“Сиз кўрсатган жасоратни унутмаймиз, сиз бизнинг ёдимиздасиз”

08.05.2018, 17:50

“Сиз кўрсатган жасоратни унутмаймиз, сиз бизнинг ёдимиздасиз”

O‘zLiDeP Бектемир туман Кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб  “Хотира азиз – қадр муқаддас” мавзуида байрам тадбири ўтказди.

Тадбирда сўз олганлар ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айлангани, бу ўз навбатида, янги авлод тафаккурида ҳам тарихга ҳурмат билан қараш туйғусини шакллантираётганини таъкидладилар.

–Ёши улуғ инсонлар, айниқса, уруш ва меҳнат фахрийларини эслаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш барчамиз учун эзгу анъанага айланган, – дейди O‘zLiDeP Бектемир туман Кенгаши аппарат раҳбари Гавҳарой Тўхтасинова. – Хотира ва қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзланган мақсад ҳам – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонлар ва тинчликнинг қадрига етишдан иборат. Шу боисдан улар кўрсатган жасоратни ҳеч қачон унутмаймиз, улар  бизнинг доим ёдимизда!

Тадбир давомида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронторти меҳнат фахрийлари уруш йилларида ўз хотираларини ёшларга сўзлаб берди.   

– Шу кунларга етказганингга шукр, – дейди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдуллажон Ортиқбоев. – Ҳозир тинч-осойишта диёрда болаларим, невараларим ардоғида кексалик гаштини сурмоқдаман. Шундай бир пайтда Президентимиз томонидан уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилди.

Тадбирда ёшлар томонидан ижро этилган ватанни, тинчликни улуғловчи куй-қўшиқлар, иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ёш аскарларнинг жангда кўрсатган матонатини акс эттирувчи саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача завқ улашди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Яккасарой туман Кенгаши, А.Махмудов2018-05-12 14:16:44

Хаммангизни 9- май Хотира ва Кадирлаш куни билан чин юракдан табриклайман.


Яккасарой туман Кенгаши, М.Аслонов2018-05-12 14:15:27

Буви ва Буважонларимиз соғ ва омон булишсин, ғалаба учун катта рахмат, хаммага байрам муборак дустлар


Яккасарой туман Кенгаши, У.Юлдашева2018-05-12 14:13:51

9- май ғалаба байрами хаммамизга муборак бўлсин


Яккасарой туман Кенгаши, Д.Камилов2018-05-12 14:13:00

9-май хотира ва қадрлаш куни хамда фашитлар устидан қозонилган ғалаба келажак авлодга тарих булиб қолиши лозим


Яккасарой туман, Д.Норматова2018-05-12 14:11:14

O‘zLiDeP Бектемир туман Кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳига рахмат хамда байрамлар билан


"Гулбозор" МФЙ БПТ раиси Наргиза Аюпова, Шайхонтоҳур тумани 2018-05-11 09:16:15

Фахрийларимизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат - эътибор ёшларимизни тинчликни қадрлашга, бугунги кун учун шукроналик ҳисси билан яшашга ундайди.


Тошкент шаҳар Кенгаши "Ёшлар қаноти" ходими Таджиева Дилноза2018-05-10 10:37:22

9 май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан ўтказилган ушбу тадбирда "Губкин" номидаги Россия давлат нефьт ва газ университети қошидаги академик лицей талабалари ёшларимиз фаол иштирок этишди. Ёшлар фахрийларимиз, ёши улуғ отахонлар учун куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари билан чиқишлар қилишди.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-08 18:59:39

“Сиз кўрсатган жасорат ва мардликни унутмаймиз, сиз бизнинг ёдимиздасиз”


Сарвархон Иброхимхонов - Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири2018-05-08 18:55:36

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб партимиз фаоллари иштирокида кўплаб тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Ушбу тадбирларда нуроний отахон ва онахонларимизни эъзозлаб, уларни кўнгиллари кўтарилмоқда. Бу ишларда ёшларимизнинг фаол бўлиши, қарияларизга ҳурмат эхтиром кўрсатилиши уларнинг тинчликни қадрига етишларига, ватанимизга хизмат қилувчи тинчликсевар бўлиб етишларини англатади. Сизлар кўрсатган жасорат ва мардликни биз хеч қачон унитмаймиз.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-08 18:55:23

O‘zLiDeP Бектемир туман Кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира азиз – қадр муқаддас” мавзуида ўтказилган хотира тадбири ёшларимизни мардликка, фидоийликка чорлайди ҳамда ватанга бўлган меҳрни ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+