Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

08.05.2018, 17:58

Бош прокуратура ҳузуридаги инспекция қишлоқ хўжалиги ривожида янги даврни бошлаб беради

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспексияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори том манода малакатимизда озиқ-оқват хавфсизлигини таъминлаш, назорат қилиш бу борадаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Қарор асосида 2018 йил 1 августдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспексияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспексияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспексияси, “Ўзсувназорат” республика сув инспексияси, “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификатсиялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази ҳамда “Ўзстандарт” агентлигининг “Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш “Сифат маркази” давлат корхонаси тугатилиб, уларнинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспексиялари ташкил қилинди. Қарор ижросига мувофиқ, инспексия тугатилаётган корхоналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжат асосида тугатилган олтита йирик ташкилот ва  муассасалар вазифалари бир ташкилот зиммасига юкланиши соҳада иш самарадорлигининг ошишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилаётган инспексиянинг асосий вазифалари этиб қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати, пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши кўзда тутилган.

Алишер РЎЗИЙEВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши раиси в.в.б

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Искандар2018-11-09 17:40:07

Юртбошимиз ташабуслари билан ташкил этилган Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси қишлоқ ва сув хўжалиги ривожини янада ошириш билан бир қаторда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган ходимларга ўз ишларига масъулиятини оширади.


Бойсун туман Кенгаши Ж.Тўраев2018-05-10 14:43:24

Прокуратура ходимлари зиммасига яна бир масъулиятли вазифа юкланди. Қишлоқ хўжалиги ходимлари чин юракдан юрт учун ишлаш керак.


Шухрат Рахмонов Узун туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-10 14:36:27

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу қишлоқ хўжалик соҳасини мувофиқлаштиради ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлайди.


Кодир Шойимов2018-05-10 14:25:25

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида тизимли назорат ўрнатиш, соҳада қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишида муҳим аҳамият касб этади.


Д.Рахманова-УзЛиДеП Сурхондаре вилояти кенгаши2018-05-10 14:05:32

Ушбу хукукий хужжат кишлок хужалиги сохасидаги узгаришларга туртки беради хамда озик-овкат хафсизлиги янада таъминланиши борасида катта назоратга тушиши ахоли ва авлодларимиз учун долзарбдир.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-09 22:43:21

Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилаётган инспекциянинг асосий вазифалари этиб қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бугунги кун талабидир.


Учкудук туман депутат Р.Гаффаров2018-05-09 12:31:15

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциялари ташкил килиниши юртимизда озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмаси асосида режали амалга оширилиши Айни муддао булади. Ва буни окибатида кишлок хужалиги махсулотларини кайта ишлаш янада ривожланади.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-09 11:25:58

Юртимизда Бош прокуратура ҳузурида ташкил этилаётган инспекциянинг ташкил этилиши қишлоқ ва сув хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини ва сифатини яхшилашга хизмат қилади.


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-09 10:52:38

Бу инспекциянинг ташкил этилиши, қишлоқ-хўжалик соҳасини янада такомиллашишида, озиқ-овқат саноатини самарадорлигини оширишга ва сифатини яхшилашга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+