Ҳокимликлар ННТларни қўллаб-қувватлаш ҳудудий фондлари муассиси этиб белгиланди

08.05.2018, 18:03

Ҳокимликлар ННТларни қўллаб-қувватлаш  ҳудудий фондлари муассиси этиб белгиланди

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони  фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича муҳим ҳужжат бўлди.

 Фармонга мувофиқ, Президент ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат Кенгаши тузилиши ва ушбу Кенгаш фаолияти бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  мувофиқлаштирилиши давлатимиз раҳбари томонидан фуқаролик жамияти институтларига кўрсатилаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Шу билан бирга мазкур фармонга кўра, ННТлар эркин фаолият олиб бориши учун бир қатор имкониятлар яратилган. Жумладан, ННТларнинг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланиши назарда тутилган.

Шу вақтга қадар меъёрий ҳужжатларимизда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ташкил этиш кўзда тутилган бўлса-да, амалда фондни ташкил этиш учун қайси субъект муаассис бўлиши мавҳум эди. Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий фондларнинг муассиси этиб белгиланди ва ҳудудларда ушбу жамоат фондларни ташкил этиш жараёнига ойдинлик киритилди.

ННТларимизни қийнаб келаётган яна бир катта муаммо – бино масаласи эди. Фармонга кўра, ҳудудларда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари”ни ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаган ҳолда мазкур бинога жойлаштирилади. Бу эса ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради. “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этилиши эса учинчи секторда фаолият юритаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга замин яратади.

Жамила САЙФИДИНОВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O`zLiDeP Томди туман бўлими аппарат рахбари М.Абдазимов2018-05-10 17:13:22

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг бино билан таъминланиши жуда куб қулайликларни яратади ва самарасини беради.


"Дўстлик" МФЙ БПТ2018-05-10 10:56:54

МФЙларни Бино билан таъминлаш масаласи барчани ўйлантираётган масала эди. Ушбу фармон ННТлар учун жуда яхши имконият, шароитлар яратишиги шубхамиз йўқ


Зуввайдулло Рахмонов Кат.шахар Кенгаши раиси2018-05-10 08:55:12

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни вақтда ННТларимизни қийнаб келаётган яна бир катта муаммо – бино масаласи эди.


Yazdon Toshonov Kattaqurg'on tuman Kengashi apparat rahbari.2018-05-10 08:54:48

Ushbu farmon Mamlakatimizda olib borilayotgan demokratik reformalarni iadallashtirishda muhim ahamiyatga ega.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-09 22:39:56

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айни вақтда. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаганлиги ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.


Н.Рузиева Учкудук аппарат рахбари2018-05-09 15:01:05

Ушбу фармон ННТларнинг имкониятларини янада жадал ривожланишини таминлайди


Q.Eshqorayeva-Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-09 11:23:05

Ushbu farmonning qabul qilinishi nodavlat notijorat tashkilotlarda faoliyat olib borayotgan xodimlarni juda xursand qiladi. Ayniqsa pensioner xodimlar manfaatlari yuqori darajada himoya qilinibdi.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-09 11:11:46

“Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши ННТлар эркин фаолият олиб бориши учун бир қатор имкониятлар яратилади


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-09 11:05:38

Президентимизнинг жорий йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ННТлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+