O‘zLiDeP депутатлари 101 ёшни қаршилаган Жуманиёз ота Бекметов ҳолидан хабар олди

08.05.2018, 19:04

O‘zLiDeP депутатлари 101 ёшни қаршилаган Жуманиёз ота Бекметов ҳолидан хабар олди

Бугунги кунда Хоразм вилоятида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан 61 нафар отахон ва онахонлар қўлларини дуога чўзиб, халқимиз тинчлиги, фарзандлари камолини тилаб ният қиладилар. Улардан хол-ахвол сўраб, дуоларини олиш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Вилоят Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Урганч туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги 6 нафар уруш фахрийларининг хонадонларида бўлиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдилар.

–Бугунги бахтли ҳаётни кўраман деб ўйламасдик. Шукрки, шу кунларнинг ўтганига 73 йил бўлибди, – дейди 101 ёшни қаршилаган Жуманиёз ота Бекметов. – Ҳар йили Президентимиз бизларни совға-саломлар билан қутлайдилар. Умрлари узоқ бўлсин. Бугун эса мана депутатлар ҳам холимиздан хабар олдилар. Барчасидан жуда миннатдормиз.

Етти фарзанд, 34 невара, 18 чеваранинг ардоқли отаси, Жаннат кўчасида истиқомат қилаётган 96 ёшли Отабой ота ҳам партия фаоллари ташрифидан қувониб, ўзининг самимий ниятларини билдирди.

Байрам муносабати билан вилоятнинг Хонқа туманида ҳам кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилди. Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва вилоят Кенгаши ходимлари 6 та маҳаллада бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган 16 та оилалар хонадон эгалари ҳолидан хабр олишди ҳамда совғалар улашилди.  

                                                  М.Рахимова

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини

 ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

"UZTEX-SHOVOT" МЧЖ ҚК2018-05-10 11:07:28

Байрам муносабати билан ўтказилган ҳайр-саховат тадбирларига ўз хиссасини қўшган Партия аппарати ходимларига,фаолларига,депутатларга ишларида муваффаққият тилаймиз.


Исроилов Фарход "Баландчақир келажаги"БПТ2018-05-10 10:40:41

Юртимиз тинчлиги жон берган хотирасини ёд этиш, фахрийларни қадрлаш ғамхўрлик кўрсатиш барчамизни бурчимиздир.


Шукуров Ўткир Закирджанович - Тошкент шаҳри2018-05-10 09:45:08

Фахрийларимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитлар яратиб бераётган давлатимиз томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилаётгани кўзни қувонтиради.


Q.Eshqorayeva-Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-09 11:09:30

9-may xotira va qadrlash kuni munosabati bilan barchani tabriklayman. Ilohim tinchligimiz abadiy bo'lsin. Bugungi avlodlar nomidan ikkinchi jaxon urushi qatnashchilariga cheksiz minnaddorchilik bildirib, ularga doimo ta'zimdamiz. Rahmat.


Q.2018-05-09 11:01:14

9-may xotira va qadrlash kuni munosabati bilan barchani tabriklayman. Ilohim tinchligimiz abadiy bo'lsin. Bugungi avlodlar nomidan ikkinchi jaxon urushi qatnashchilariga cheksiz minnaddorchilik bildirib, ularga doimo ta'zimdamiz. Rahmat.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-09 10:56:46

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва бутун халқимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни байрами билан табриклаймиз.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-09 10:45:26

Илоҳим отахон ва онахонларимизни қўллари дуодан чарчамасин. Уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизни бурчимиз.


Бекзод БОБОМУРОТОВ Навоий вилояти Нурота тумани2018-05-09 10:28:47

Уруш ва қирғинбаротликларни заҳматини тотган боболаримиз бугунги кунимизда юритилаётган оқилона сиёсат натижасида чин маънодаги қадрни топмоқдалар. Юртбошимиз ва ҳукумат, вилоят ҳамда туман рахбариятларига катта раҳмат. Байрамларингиз муборак бўлсин.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-09 09:11:45

9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами барчамизга муборак бўлсин!


Гульнарахан КР тахтакупир тумани 2018-05-09 08:43:09

Маколани укиб хурсанд булдим, 101 ёшни қаршилаган Жуманиёз ота Бекметовнинг холидан хабар олаган партиядошларимизнинг келгуси ишларида омад тилаймиз. Барчанингизга шу отахоннинг ешини берсин олган дуоларингиз каъбул булсин. Барча юртдошларимизга зиёратларингиз каъбул булсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+