Билим ва тажриба – қўш қанот

10.05.2018, 10:01

Билим ва тажриба – қўш қанот

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари, маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи раҳбарлари ва ижрочи котиблари малакасини ошириш бўйича ташкил этилаётган ўқув семинарлар давом этмоқда.

Шундай ўқув семинарларнинг навбатдагиси Фарғона вилоятида бўлиб ўтди. Уч кун давом этган ўқув семинар машғулотлари Сиёсий таълим маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ходимлари, Фарғона Давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда психологлар томонидан интерфаол усулда олиб борилди.

Ўзаро очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара  руҳида ўтган семинарнинг биринчи кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси ва раҳбарлигида ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси чуқур ўрганилди. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича стратегияда белгилаб берилган аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ҳамда  уларни амалга ошириш механизмларининг илмий-назарий асосларига бағишланган маърузалар тингланди.  Бу борада партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида фикр алмашилди. 

– Мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиёт стратегияси барча соҳаларни либераллаштириш, модернизация қилиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада юксалтириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, айниқса, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини такомиллаштириш, бандлик масаласини ҳал этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари  Б.Абдуллаева. – Шу нуқтаи назардан бугун мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини партиямиз ҳудудий ташкилотлари ходимларига янада кенгроқ етказиш, унда кўзда тутилган устувор вазифалар ижроси тўғрисида эекторатимиз хабардорлиги ва фаол иштирокини таъминлаш марказимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Мазкур ўқув семинарлар бу йўналишда тарғиботчиларни тайёрлаш, ҳудудларда Ҳаракатлар стратегияси тарғиботини жонли мулоқотлар, самимий суҳбатлар тарзида содда, халқчил ва ҳаётий ташкил этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. 

Семинарнинг кейинги кунлари учун танланган мавзулар ҳам долзарблиги билан иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Уларга O‘zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раисининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарларининг ва Халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, партия фаолиятига оид хужжатлар билан ишлаш, партия томонидан эълон қилинган лойиҳаларни амалга ошириш, Бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот сайлов йиғилишларини ўтказиш, партия тарғиботида ходимларининг нотиқлик санъати ва нутқ маданиятини ўстиришга оид зарур билим ва кўникмалар берилди.

– Ўз билим ва малакасини янада бойитишга интилаётган партиямиз фаоллари учун ушбу ўқув семинар айни муддао бўлди, – дейди  O`zLiDeP Фарғона шаҳар кенгаши аппарати раҳбари А.Орипов. – Муҳими, партиядошларимиз ўз иш фаолиятида учраётган муаммолар ва йўл қўяётган хато-камчиликларини рўй-рост айтиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаб олди. 

Шунингдек, семинарда O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, партия веб-сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар билан ишлашнинг самарали усуллари иштирокчиларга амалий машғулотлар орқали тушунтирилди.

Ш.Толипова,

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1974
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-05-24 16:08:19

Ушбу очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара руҳида ўтган семинарнинг биринчи кунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ғояси ва раҳбарлигида ишлаб чиқилиб, ҳаётга изчил татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси чуқур ўрганилди. Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани тараққий эттириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича стратегияда белгилаб берилган аниқ, ҳаётий ислоҳотлар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларининг илмий-назарий асосларига бағишланган маърузалар тингланди. Бу борада партия олдида турган устувор вазифалар ҳақида фикр алмашилди. Ўқувлар натижасида сиёсий ва хуқуқий билимларимиз ошди, масъулият кучайди. Сиёсий Кенгаши хамда Вилоят Кенгашига минаддорчилик билдирамиз.


Ҳумоюн Мусажонов O'zLiDeP Сўх туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 16:26:35

Бундай уқув семинарни утказилиши биз партия ходимларига ўз устимизда янада купроқ ишлаш кераклигини аҳолини партияга жалб қилишнинг янгича усулларини ургатди.


Бекимбетова Элиза Азаматовна ЎзЛиДеП Нукус шаҳар Кенгаши2018-05-15 15:36:19

Ушбу ўкув семинар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб ўтди. Ўқув семинар аъло даражада бўлиб ўтди. Семинардан қолган таасуротлар жуда ижобий, айниқса сиёсий таълим маркази раҳбари Б.Абдуллаева ўзларининг профессионал сиёсатчилиги ва нотиқлиги билан бизларни лол қолдирдилар. Семинар туфайли бизларнинг сиёсий билимимиз сезиларли даражада ошди ва ишга бўлган маъсулиятимизни хис қилдик. Сиёсий таълим марказига миннатдормиз.


М.Ахназарова2018-05-15 11:40:11

Бу каби укув-суминарларнинг ташкил этилиши соха ходимларининг билимини ва малакасини оширишда катта ахамиятга молик. Барча худудларда утказилган укувлар ходимлар ва депутатларнинг келгуси фаолиятида ижобий натижасини курсатишига ишонамиз.


Гулистон- Элликқалъа тумани ижрочи котиби2018-05-15 11:37:23

1-3 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган бу каби ўқув семинар бизда жуда катта таасурот колдирди. Биз уз хизмат вазифамиз ва депутатлар билан натижали ишлаш йўлларини ўргандик.


Одил Эркабоев-Данғара туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-15 07:29:00

Ушбу ўқув семинари мен учун жуда фойдали бўлди. бундай ўқув семинарларини ҳар олти ойда ташкил этиш лозим деб ҳисоблайман.


"Крантас" МЧЖ - БПТ М.Улуғбек тумани2018-05-14 10:39:19

Сиёсий таълим марказига раҳмат бизга партиямиз ҳақида яхши билимлар беришди.


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши СТМ рахбари Гулмира Амирова2018-05-11 16:17:12

Ўқув семинарлари жуда керак бугунки ахборот глабалашув даврида хар бир сиёсий партия ходими айниқса O`zLiDeP аъзолари нафақат ишни балки хар бир содир бўлаётган воқеа ходисаларга сиёсий жихатдан тўғри талқин қилаоладиган кадрлар бўлишлари шарт. Қабул қилинаётган қонун ва фармойишларга муносабат ва янгиси бўйча таклифларга фаоллик кўрсатиши лозим. Бунинг учун ўқувлар керак.


Насиба-СТМ2018-05-11 10:44:22

Сиёсий таълим маркази рахбари Б.Абдуллаева бошчилигида ўтказилаётган бу ўқув семинарлар жуда яхши натижа бермоқда. Ўқувлар натижасида партия тизимида ишлаётган партия ходимларининг ва деп.гурух рахбарларининг сиёсий ва хуқуқий билимлари янада ошиб, масъулияти янада ошмоқда


Конимех туман ветеринария бўлими БПТ раиси Дуйсенов Пўлат2018-05-10 18:00:22

Ушбу ўқув семинарлар орқали иштирокчилар янада кенгроқ тажриба тўплайди. Келгусидаги фаолиятида самарали меҳнат қилишга пойдевор бўлиб хизмат қилади деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+