Жиззахлик Эгамберди Авлонбердиев масофадан симсиз электр энергияси узатиш қурилмасини яратди

10.05.2018, 16:49

Жиззахлик Эгамберди Авлонбердиев масофадан симсиз электр энергияси узатиш қурилмасини яратди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Мирзачўл туман босқичи ўтказилди.

Танловда иштирокчилар “Масофадан симсиз электр энергияси узатиш қурилмаси”, “Айдар-Арнасой кўллари ҳудудида экотуризмни ривожлантириш”, “Янги кўринишдаги мактаб ўқувчилари формалари ишлаб чиқариш”, “Янги типдаги иссиқхона ва интенсив боғлар барпо этиш” каби янги инновацион лойиҳалари билан қатнашди. 

Эгамберди Авлонбердиев Мирзачўл агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Бу ёш ихтирочи болаликдан янги инновацион ғоялар устида иш олиб боради. Унинг тақдимоти танлов иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

–Танловда масофадан симсиз электр энергияси узатиш бўйича лойиҳам билан иштирок этдим, – дейди у. – Лойиҳани яратишдан мақсад - электр энергияси узилишларининг олдини олиш, электр энергиясини беҳуда сарфини камайтириш, сифатли узилишларсиз электр энергияси етказиб беришдан иборатдир. Агар ушбу лойиҳа ишлаб чиқаришга ва ҳаётга татбиқ этилса, беҳуда электр энергияси сарфи камаяди, келгусида аҳолига ва барча соҳа тармоқларига сифатли узилишларсиз электр энергия етказиб беришга эришилади.

Кўрик-танловда шунингдек, ғолибларни аниқлашда номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар O‘zLiDeP туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

555552018-06-27 10:41:00

ОТАНГГА РАХМАТ ШАВВОЗ


Сардор Исаев ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 18:43:05

Юртимизда шундай иқтидорли болаларни ўз қобилиятларини намоён этишда "Ёш инновациячи" кўрик танлович яқиндан ёрдам бермоқда. Шундай экан бу каби кўрик танловларни янада кўпайтириш лозим.


Прназаров Бахытбай Базарбаевич2018-05-16 19:13:40

ижтимоий фаол ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини бахолаш жараёнида танловнинг туман боскичи иштирокчиларида бошкача бир интилиш ва иштиёкни сездик


Икромжон Мамадолимов Ижрочи котиб2018-05-15 10:44:47

Мамлакатимизда Эгамберди Авлонбердиев каби изланувчан ёшлар жуда ҳам кўп, уларни кашф этишда "Ёш инновациячи" кўрик танлови ёрдам бермокда.


Жиззах шаҳар "Иморат" АДА илмий ишлаб чиқариш тижорат хусусий фирмаси БПТ раиси Азимов Абдухабиб Халимович2018-05-11 17:41:08

Эгамберди Авлонбердиевдек ёшларимиз юртимизни ва вилоятимизни бутун дунёга танитишига ишонч билдираман


Арслонбек Усманов Жиззах вилояти 2018-05-11 15:51:46

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Ўтказилиши бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлардан бири. Ёшларимиз мана шундай инновацион технологияларни яратиши келажакда юртимизнинг гуллаб яшнашида, ривожланган давлатлар қаторига қўшилишида ўз хиссасини қўшади. Бундай ёшларимизни қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш, молиявий ёрдам кўрсатиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-11 14:06:38

Ихтирочи ёшлар мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда


O`zLiDeP Ангор туман Кенгаши ижрочи котиби Эркин Абдуллаев2018-05-11 10:52:44

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови юртимиз ёш ихтирочилари яратган инновацион лойиҳаларни хаётга тадбиқ этилишига ёрдам беришига ишонаман.


Ў.Жингилбоев Жиззах вилоят Зафаробод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-11 09:46:17

Аввало Ушбу кўрик танловни ташкил етганларга рахмат деймиз, бу танловни ташкил қилиб қанчадан - қанча инновацион ғояси, ихтироси бор, лекин олиб чиқолмаётган ёшларимизга жуда катта имконият деб ўйлайман.


А.Ибрагимов O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши Ёшлар қаноти 2018-05-11 09:13:36

“Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босиқичи анчайин қизғин кечадиган кўринади. Ҳақиқатда ғолиб ким бўлиши мени жуда қизиқтирмоқда. Масофадан симсиз электр энергияси узатиш борасида дунё олимлари кўплаб изланишлар ва тажрибалар олиб борилаётганлиги хусусида турли кўрсатувлар ва оммавий аҳборот воситалари орқали қисман танишмиз, “Масофадан симсиз электр энергияси узатиш қурилмаси”ни коллеж талабаси оддий усулда диярли уй шароитида яратганлиги бу жуда катта натижадир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+