O‘zLiDeP кўмагида жиззахлик Гулмира Худойназарова ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

10.05.2018, 17:07

O‘zLiDeP кўмагида жиззахлик Гулмира Худойназарова ўз томорқасида иссиқхона ташкил этди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Ю.Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театрида “Аёл маънавияти – оила қўрғонининг мустаҳкам пойдевори” мавзуида амалий мулоқот ташкил этилди. 

Тадбирда хотин-қизларнинг маънавий дунёсини бойитиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, замонавий аёл тафаккурини шакллантириш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган аёларга иқтисодий жиҳатдан кўмаклашиш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлар яхши самара бераётгани таъкидланди.

– Аёл қачонки маънавий баркамол бўлсагина, комил фарзандларни тарбиялай олади, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия  депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Юлдашева. – Шу боисдан баркамол авлодни вояга етказиш учун маънавий соғлом она тарбияси  керак. Манан етук келажак авлодларни етиштириб чиқариш эса O‘zLiDePнинг  устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан тадбирга вилоят “Қалб нури” аёллар ва малакали псиҳологларни жалб этган ҳолда уларга ҳар томонлама чуқурроқ билимлар беришга ҳаракат қилдик.            

Тадбир давомида шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кўплаб хотин-қизларга тажрибали тадбиркорлар томонидан маҳорат дарслари  ўтилди. 

–Ҳовлимизда 6 сотихлик бўш еримиз бор. Экин-текин экишдан хабардор эмаслигим учун ҳозирга қадар томорқамиз бўш турган эди, – дейди жиззахлик Гулмира Худойназарова. – Бугунги тадбирдан сўнг ўз томорқамизда иссиқхона ташкил этишга қарор қилдик. Чунки тадбир давомида партия фаоллари тадбиркорликни йўлга қўйиш ва имтиёзли кредит олишда яқиндан ёрдам беришди. Энди ўз ҳовлимда иссиқҳона ташкил этиб, етиштирган маҳсулотларимизни рўзғордан орттириб, бозорга чиқармоқчиман.   

                                                                                                                                                                             Шоира ХАСАНОВА,

                                                                                 O‘zLiDeP Жиззах вилоят

  Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бааджанов Гофур Бахтиярович Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-15 18:43:17

Бундай ишларда депутатларимиз фаоллиги катта аҳамиятга эга


Қаршигул Жуманқулова Бахмал тумани Зеботекстил БПТ раиси2018-05-14 08:09:03

Тадбиркор аёлларимиз кўпаяверсин, ҳудудимизда қанчадан қанча бўш турган, самарасиз фойдаланилмаётган бўш ерларимиз бор, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланайлик.


Шавкат Рахимов Янгиобод туман Кенгаши депутати2018-05-11 20:50:59

Бугунги кунда аёлларимиз мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб боришмоқда.


Тўйчиева Наргиза Жиззах шаҳар Жаннати Бибихоним БПТ раиси2018-05-11 17:28:38

Аёллар қаноти томонидан ташкил этилган бундай маҳорат дарслари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган кўплаб хотин-қизларга айни муддаодир.


O‘zLiDeP Жиззах вилоят Зафаробод туман Кенгаши Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш гурухи аъзоси Турдиева Хуршида2018-05-11 16:31:17

Аёл қачонки маънавий баркамол бўлсагина, комил фарзандларни тарбиялай олади, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Д.Юлдашева. – Шу боисдан баркамол авлодни вояга етказиш учун маънавий соғлом она тарбияси керак. Манан етук келажак авлодларни етиштириб чиқариш эса O‘zLiDePнинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан тадбирга вилоят “Қалб нури” аёллар ва малакали псиҳологларни жалб этган ҳолда уларга ҳар томонлама чуқурроқ билимлар беришга ҳаракат қилдик деган сўзларидан мен хам O‘zLiDeP аъзоси эканлигимдан янада ғурурландим.


Арслонбек Усманов Жиззах вилояти 2018-05-11 15:40:03

Уйида бекор ўтирмасдан тадбиркорлик билан шуғулланадиган, оила бюджетига ўз хиссасини қўшадиган опа-сингилларимизнинг борлиги одамни қувонтиради. Мана шундай турли тадбирларнинг ташкил этилиши жамиятда аёлларнинг фаоллигини оширишга катта хисса қўшмоқда.


Зарбдор туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Сабохат Каримова2018-05-11 14:47:19

ЎзЛиДеП Зарбдор туман Кенгаши ва Зарбдор туман хокимлиги билан хамкорликда 11 май “Одам савдоси- давр муаммоси” мавзусида амалий семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар -тренинг максади хозирги кунда шуни очиқ айтиш жоизки, одам савдосининг асосий объекти кўпроқ аёллар ва ёшлар бўлаётганлиги, ноқонуний тарзда хорижга бориб "Замонавий қуллик"гирдобига тушиб қолаётганлиги, бу муаммони бартараф этиш фақат ҳуқуқ-тартибот ва бошқа мутассади идораларнинг балки бутун жамиятнинг барчамизнинг вазифамиздир дея таькидлади.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-11 14:05:20

Томорқа- қўшимча даромад манбаидир


Ф.Джиянова, Зомин тумани Кенгаши раис ўринбосари2018-05-11 11:02:29

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган бундай тадбирлардан асосий мақсад оилаларда соглом ижтимоий-маънавий мухитни шакллантириш, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда олиб борилган тизимли ислоҳотлар, хусусан, хотин – қизлар хаётидаги янгиланишлар, аёлларга берилган имтиёзларга кенг эътибор қаратишдан иборат.


Акрам Шахаров, Жиззах вилояти2018-05-11 11:02:26

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик фаолиятига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда ҳам хотин-қизларимизнинг фаоллиги тақсинга лойиқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+