Каттақўрғонлик 80 ёшли Зубайдулла ота ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад кўрмоқда (ВИДЕО)

10.05.2018, 17:28

Каттақўрғонлик 80 ёшли Зубайдулла ота ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад кўрмоқда (ВИДЕО)

Каттақўрғон туманидаги “Киччиккўрпа” қишлоғида яшовчи Зубайдулла Мирзаев 80 ёшда. Отахонни кишлоқ аҳли “Деҳқончиликнинг пири” дейишади. У кишининг маҳаллада шогирдлари талайгина. Ҳозирда отахон 8 сотихлик томорқасида гилос ва бодринг етиштириб келмоқда.

–65 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман. Кетмон чопиш, далада меҳнат қилиш севимли машғулотим, – дейди Зубайдулла ота. – Чунки деҳқончилик орқасидан йилига 100 миллион сўмга яқин даромад кўрамиз. Тўй-томошаларим, иморатларим, рўзғоримнинг фаровонлиги ҳаммаси меҳнатнинг орқасидан. Мана шу 8 сотихлик  еримиздан ҳам йилига 2 маротаба ҳосил оламан. Гилосларим алоҳида даромад манбаи. Гилосзор орасида, плёнка тагида йилига 2 маротаба бодринг, 2 маротаба редеска етиштираман, бир қарич ерим ҳам бўш қолмайди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Зубайдулла Мирзаевнинг деҳқончилик мактабини яратмоқчи. Яқинда вилоят миқёсида томорқасида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар билан отахон иштирокида ўқув-семинар машғулотлари ўтказиш режалаштирилган.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Джураев Рузимурод Каттақўрғон туман Кенгаши депутати ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси2018-06-25 10:55:22

Зубайдулла ота нинг томорқачиликда тўплаган тажрибаси ёш тадбиркор томорқачиларимизга бир мактаб бўлиб хизмат қилади.


ЎзЛиДеп Қумқўрғон туман фаоли Бадалов Абдулазиз2018-05-14 20:46:14

Ушбу бобонинг олдидан жуда кўплаб ёшларимиз уялиб қолади. Ҳам тадбиркор, ҳам меҳнаткаш, ҳам соғлом. Гап йўқ


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-11 11:01:46

Зубайдулла Мирзаевнинг деҳқончиликда эришган ютуқлари тақсинга лойиқ.


Олтинсой туман Кенгаши депутати Ш.Меликулов2018-05-11 09:38:03

Меҳнат қилсанг рохат топасан ўзбек халқ мақоли Зубайдулла отахондек инсонлар мисолида гавдаланади.


Джумаев Ўктам O`zlidep Қумқўрғон туман Кенгаши Ёшлар Қаноти бўйича раис ўринбосари2018-05-10 18:54:23

тупроғи олтинга тенг Ўзбекистонимизга кўз тегмасин ҳаммамизнинг дастурхонимиз тўкин сочин бўлсин.Зубайдулла бобога узоқ умр тилайман.


Файзиев Валибой Навоий вилояти "Триумф-Горняк" МЧЖ БПТ раиси2018-05-10 18:44:41

Яхши яшаш учун интилган ҳар бир одам мақсадга эришади албатта. Кўз қўрқоқ қўл ботир деган халқимизда бир нақл бор. Меҳнат қилиш ҳам соғликка, ҳам оила даромадига, ҳам бозорда нарх навони ўсиб кетишини олдини олиш демакдир


Аптаров Аслиддин O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ходими 2018-05-10 18:18:50

Деҳқончилик рузғорга барака келтиради дешади. Бугун мамлакатимизда томорқадан унумли фойдаланиш борасида кўплаб амалий ишлар қилиб келинмоқда. Зубайдулла бобонинг деҳқончиликда эришган ютуғи, ишнинг кўзини билиши барчага ибрат бўлиши билан бир қаторда, ўз касбининг сирларини шогирдларига ўргатаётгани тиҳсинга лоиқ.


Суннатилло Умиров2018-05-10 17:55:05

O‘zLiDeP партияси, телеканаллардан бирида кўрсатув ташкил қилиб ҳафтада бир бора Зубайдулла Мирзаев каби деҳқонларни ойнай жахон орқали қилган ишларини, тажрибаларини ёритиб борса, кўрсатув орқали ҳалқимиз учун томорқадан унумли фойдаланиш борасида бир мактаб бўлар эди. Томорқасидан унумли фойдаланишни билмай кам таъминланганлар рўйхатига турувчилар анчайин камайса ажаб эмас.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-10 17:48:55

Зубайдулла бобо ўз томорқасидан бир йилда 100 миллион сўм даромад олди. Зубайдулла дехқонлардан иш ўрганайлик.


Қ.Эшқораева Учқудуқ туман ижрочи котиби.2018-05-10 17:47:30

O‘zLiDeP ташаббуси билан Самарқанд вилоятида томорқасида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқаролар билан отахон Зубайдулла Мирзаев иштирокида ўтказиладиган ўқув-семинар машғулотлари вилоятдаги кўпгина томорқа ер эгаларини соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилиши аниқ.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+