O‘zLiDeP вакиллари Қизилтепадаги “Toshrabot textile” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

10.05.2018, 17:40

O‘zLiDeP вакиллари Қизилтепадаги “Toshrabot textile” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши масъул ходимлари аҳоли, айниқса, партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар билан яқиндан мулоқот қилиш, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди.

Партия фаоллари дастлаб Қизилтепа туманидаги “Toshrabot textile” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Мазкур корхона Туркия, Хитой ва Тайван давлатларидан келтирилган 300 та замонавий тикув машинаси ва 30 та тўқув дастгоҳи билан жиҳозланган. Технологик жиҳозлар учун қарийб 10 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди.

Шу ернинг ўзида корхона раҳбари Улуғбек Файзиев партия фаолларига корхонада яратилган шарт-шароитлар, кластер ва конвейр усулининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

–Корхонамиз йилига 6-6,5 миллион АҚШ доллар қийматидаги 6 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейди корхона раҳбари У.Файзиев. – Айни чоғда 500 нафар ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қарийб 50 фоизи хорижга экспорт қилинади. Шу кунларда корхона фаолиятини янада кенгайтириб,  ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш ҳаракатидамиз. Агар корхонанинг навбатдаги босқичи ишга тушса ёшлар учун яна 500 та иш ўрни яратилади.

Ўрганишлар давомида партия ходимлари корхона фаолиятини янада ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, қулайликлар, солиқ, божхона тизимидаги ўзгаришлар ҳақида тушунчалар берди.

Шунингдек, партия фаоллари тумандаги чорвачиликка ихтисолашган “21 аср” фермер хўжалигида йирик шохли наслдор моллар етиштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, партия фаолларининг ташрифи давомида ҳеч бир соҳа ёки йўналиш эътибордан четда қолмади. Масалан, “Маликобод” қишлоғида яшовчи Зиёдулла Азизов ва Иззат Ахматовларга боғдорчилик, узумчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, соҳага илмий ва замонавий технологияларни жалб этиш борасида зарур кўрсатмалар, тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-16 09:32:16

15 май 2018 йил O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши раиси У.Сотиболдиев ҳамда O'zLiDeP Аппарат рахбари Ф.Абдусаттаров ва Сирдарё вилоят депутатлари А.Бабабеков ҳамда Покиза Ахмаджановалар иштирокида Сирдарё Иссиқлик Электр Станциясининг йиғилишлар залида O'zLiDeP фаоллари билан депутатлик учрашуви ўтказилиб очиқ мулоқат ўтказилди. Мақсад келгусида Ширин шахрида жойлашган Сирдарё ИЭС ишчи ходимлари ўртасида O'zLiDeP аъзолар сонини янада жонли ошириш сафимизни купайтиришдан иборат.


Носирова Шоира2018-05-14 14:00:22

Халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган тадбиркор, фермерлар сиз албатта партиямиз ишончини оқлайсиз. Танловдаги ишлар эса олбатта юртимиз ривожига муносиб ҳиссасини қўшади.


Jasur Rustamov2018-05-11 17:23:03

Қизилтепа туманидаги “Toshrabot textile” масъулияти чекланган жамияти мамлакатимиз учун жуда катта фойда келтиради.


Томди тумани Керегетау ОФЙ БПТ раиси Е.Алайдаров2018-05-11 16:26:39

Қизилтепа туманидаги “Toshrabot textile” масъулияти чекланган жамиятининг фаолиятини уқиб чиқиб қизиғиб қолдим вилоятимизда шундай ишбилармонларнинг купаиши ишсизлар сонини камайтирада ва ахолининг даромадини кутаради.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби С.Холматова2018-05-11 15:42:51

Туманимизда мана шундай халқни дарди ва ташвиши билан яшайдиган тадбиркорларимиз борлигидан фахрланаман.


Мархабо х/ф БПТ2018-05-11 11:29:17

Яқинда ўз фаолиятини бошлаб, катта ютуқларга эришаётган “Toshrabot textile” масъулияти чекланган жамиятининг иш фаолдияти янада ривожланишини тилаймиз. Шунга ўхшаш ишлаб чиқариш корхоналари кўпаяверсин.


З.Қўзиева Фурқат туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-11 11:15:50

Аҳолини ижтимоий аҳволи яхшиланиши учун тадбиркорларимиз янада кўпайиши тарафдоримиз


Jo'rabek Aslonov2018-05-11 09:21:02

Qishloq joylarida xuddi shunday zavod va korxonalarning ko'payishi qishloqdagi aholi bandligini ta'minlashga katta hissa qo'shadi.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-11 08:31:20

Тўқимачиликда ишлаб чиқаришнинг замонавий усули кластер-конвейр асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, муваффақиятга эришаётган тадбиркор соҳани тараққиётини янги босқичга кўтариш билан бирга аҳоли оғирини енгил қилиб, ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш орқали юртимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқда."Toshrabot textile" дан қизилтепаликлар мамнун.


Эрмаков Анвар Алиқулович O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими фаол аъзоси2018-05-10 18:48:53

O‘zLiDeP Қизилтепа туманидаги “Toshrabot textile” масъулияти чекланган корхонасига Туркия, Хитой ва Тайван давлатларидан олиб келинган тикув машиналари корхонанинг иш самарадорлигини янада оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+