O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси доирасида “Шаҳриобод” маҳалласидаги 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди

10.05.2018, 17:43

O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси доирасида “Шаҳриобод” маҳалласидаги 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди

Улуғнор туманидаги “Шаҳриобод” маҳалласи кўпдан бери ичимлик суви муаммосидан қийналарди. Чунки ҳудуднинг 16 километрли ичимлик суви тармоқларидан 0,6 километрга яқин қисми янгиланишга муҳтож эди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Обод кўча” лойиҳаси доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатлардан сўнг, бу иш охирига етказилиб, ичимлик суви насослари таъмирланди. Натижада 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди.

–Бундан ташқари, маҳалладаги 20-умумтаълим мактаби ва 3-мактабгача таълим муассасасида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди, – дейди O‘zLiDeP Улуғнор туман кенгаши фаоли И.Мадумаров. – Айни кунга қадар бу икки муассаса атрофи қўрғон билан ўралмаганди. Бу эса табиийки эҳтиёт чоралари кўришга мажбур қиларди. Ҳозирда девор кўтарилиб, кўчага  шағал ётқизилди.

Таъкидлаш керак, ушбу лойиҳа доирасида шунингдек, ҳудуддаги 7 та хонадоннинг том қисми ёпилиб, 14 тасининг фасад қисми таъмирланди.

                                        Турдихон ҚОСИМОВА,

O‘zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жусипов Сухроб2018-05-16 09:36:46

Партиямизнинг обод куча лойихасида депутатларимиз билан фаолларимиз иштирок этишмокда.Кейинги ишларда хам партиямиз ходимларига омад деб коламиз


Жиззах вилоят Жангчи фахрийлар бўлими БПТ раиси, вилоят Кенгаши депутати Одилов Фарход2018-05-11 17:19:38

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаолларининг ишларига омад тилайман.


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашиидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби, Шоира Эшбоева2018-05-11 17:13:10

"Обод кўча" лойиҳаси доирасида аҳолига сув етказиб бериш, таъмирлаш ишлари олиб бориш, юртдошларимизни оғирини енгил қилиш билан инсонлар қалбида эзгу ниятлар туғдириб, саховат туйғуларини шакллантириб дилларни қувонтиради.


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Б.Сафаров2018-05-11 16:42:05

Мамлакатимизнинг олис бир гўшасида яшаётган биз помуқликларни меҳр оғушига олган юртбошимиз, вилоятимиз ва туманимиз раҳбарларига минг раҳмат “Обод қишлоқ” дастури ва O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси йиллар давомида шаҳарларнинг турмуш тарзига ҳавас билан қараб келган қишлоқ аҳолиси учун энг олий совға бўлди


Холбекова Мухлиса Жиззах вилояти Зафаробод туман Ёшлар қаноти фаоли2018-05-11 16:21:11

O‘zLiDeP фаоллари самарали, савобли ишлар қилишдан хечам толмайди. Бунинг учун имконияти ва салохияти етарли даражада.


Томди тумани "Аралбай-Медет" Ф/Х БПТ раиси Талгант Сагиев2018-05-11 15:51:17

“Шаҳриобод” маҳалласидаги 120та хонадоннинг ичимлик суви билан таъминланиши ва 20та умумтаълим мактаби, 3та мактабгача таълим муассасасида таъмирлаш иши олиб борилиши давлатимизнинг ахолига деган этибори деб хисоблайман.


Алламов Акбар2018-05-11 13:20:17

O‘zLiDePнинг “Обод кўча” лойиҳаси доирасида “Шаҳриобод” маҳалласидаги 120 та хонадон ичимлик суви билан таъминланиши партиямизнинг ютуқларидан бири. шу билан бирга савобли иш хамдир.


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти2018-05-11 11:11:24

"Обод кўча" лойиҳаси доирасида купгина кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Обод кўча" лойиҳаси доирасида партия ходимлари, партия депутатлари ва фаолларига фаол иштирок этишмоқда.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-11 10:02:09

Улуғнор туман Кенгаши аппарат ходимларини "Обод кўча" лойихаси доирасида олиб бораётган улкан ишларига куч қувват тилайман


Олтинсой туман Кенгаши ижрочи котиби Ш.Худайқулова2018-05-11 09:55:55

“Обод кўча” лойиҳаси доирасида купгина махалларимизда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши билан бир қаторда ахолини дунё қараши хам ўзгармоқда. O‘zLiDeP хам фаол иштирок этмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+