O‘zLiDeP фаоли наманганлик тадбиркор Олимжон Бабаханов 1000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган (фото)

11.05.2018, 14:24

O‘zLiDeP фаоли наманганлик тадбиркор Олимжон Бабаханов 1000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган (фото)

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган изчил сиёсат натижасида мазкур соҳа кундан-кунга ривож топиб бормоқда.

Буни O‘zLiDeP фаоллари бошқариб келаётган “ART SOFT TEX GROUP” таркибидаги корхоналар мисолида хам кўриш мумкин.

Жамиятизнинг асосий фаолият тури момиқ сочиқ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан иборат дейди, - “ART SOFT TEX GROUP” корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Олимжон Бабаханов. Бугунги кунда жамиятимиз таркибида Наманган вилоятида 4 та, Фарғона вилоятида 1 та ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш хажми 90 млрд сўм бўлиб, экспорт хажми 9,4 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Куни-кеча Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари тадбиркорларни янгидан-янги лойиҳалар устида ишлашга ундамоқда. Ҳозирда 18,0га майдонга лойиҳа қиймати 263,5 млрд. сўмга тенг бўлган янги момиқ сочиқ ва синтетик матолар ишлаб чиқариш комплексини қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти. Ушбу корхонамиз жорий йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши натижасида 1000 нафарга яқин аҳоли, айниқса, O‘zLiDePнинг “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасин” лойиҳасида иштирок этаётган уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш режалаштирилмоқда.

Вилоятимиздаги O‘zLiDeP фаоллари томонидан жорий йилда 10 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш ва натижада 1400 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2577
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдурахмонова Фотима Махмудовна Учкуприк туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-15 06:56:38

Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланиши натижасида ишсизлар сони камаймокда. Бу жуда катта савобли ишлардан хисобланади.Шундай савобли ишларни бажариш бизга хам насиб килсин.


"UZTEX-SHOVOT" МЧЖ ҚК2018-05-14 10:19:52

Мамлакатимиз ривожига ўз хиссасини қўшаётган, ахолини иш билан таъминлаётган тадбиркорларимизга, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратаётган Президентимизга катта рахмат!!!!!


Машраб Казаков Пастдарғом туман Кенгаши аппарат-раҳбари2018-05-12 09:49:23

ҳаа мени ҳавасим келди. мен ҳам шундай ишларни қилишимга оз вақт қолди


O`zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби Мурод ЭШНАЗАРОВ2018-05-11 18:45:25

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига хисса қўшаётган тадбиркорга омад ёр бўлсин.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-11 18:06:34

Аҳолини бандлигини йўлаётган тадбиркор Олимжон Бабаханов 1000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган экан унга муваффақиятлар тилаймиз.


Mansur Elmuradov -O‘zlidep Sho‘rchi tuman Kengashi faoli2018-05-11 17:41:55

Bugungi kunda yurtimizdagi tadbirkorlarga ko‘p imkoniyatlar yaratilmoqda. Biz bu imkoniyatlardan unumli foydalanishimiz kerak.


Элмуродов Фарход Бойманович-Кашкадарё вилоят Чироқчи туман кенгаши2018-05-11 17:33:23

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуйиб, иш ўрни яратмоқчи бўлган хар бир фуқарони қуллаб-қувватлашимиз зарур.


Улуғбек Ишанходжаев - O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши аппарати бўлим мудири2018-05-11 17:16:13

O‘zLiDeP фаоли наманганлик тадбиркор Олимжон Бабаханов 1000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган экан унга муваффақиятлар тилаймиз.


Зулфизар Айдарова2018-05-11 17:04:16

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга хисса қўшаётган юртдошларимиздан миннатдормиз. Улар нафақат юртимиз тараққиётига хизмат қилади балки, юртимиз номини ҳам дунёга машҳур қилади.


Мир РЎЗМЕТОВ - O`zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири.2018-05-11 17:01:03

1000 та янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркор Олимжон Бабахановнинг келгуси ишларида омад тилаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+