O‘zLiDeP депутати кўмагида Янгиқўрғонда тез тиббий ёрдам шахобчаси қурилди

12.05.2018, 12:10

O‘zLiDeP депутати  кўмагида Янгиқўрғонда  тез тиббий ёрдам шахобчаси қурилди

Янгиқўрғон тумани “Сутлибулоқ” маҳалласидаги ҚВП ўтган йил мақбуллаштириш жараёнида қисқартирилиб, ҳудудудаги 7 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Иттифоқ”, “Ҳақиқат” маҳаллалари тиббий хизмат муассасаларидан анча узоқлашиб қолган эди.

Ҳудуд аҳолиси бундан ташвиш чекиб тегишли идораларга мурожаат қилди. Алалоқибат, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдураҳмон Ҳусаинов аҳолининг талаби  ва мурожаатидан келиб чиқиб, олдинги ҚВП ўрнида тиббий тез ёрдам шахобчасини ташкил этиш ҳаракатига тушди.

А.Ҳусаинов бу йўлда туман тиббиёт бирлашмаси, вилоят молия бўлими ва бошқа ташкилотлар эшигини қоқишдан эринмади. Тегишли идораларга депутатлик сўрови юборди. Натижада  ҳудудда тиббий тез ёрдам шахобчаси фаолияти йўлга қўйилди. Айни чоғда мазкур шахобча ихтиёрига 1 та тиббий хизмат машинаси ҳамда 11  нафар малакали шифокор бор.

 – Маҳалламиз аҳли ҚВП қисқарганини эшитиб, аввалига жуда ташвишга тушди. Чунки маҳалламиз туман марказидан анча олисда, қолаверса, машина қатнови ҳам яхши эмас, – дейди маҳалла фаоли Бекмирза Бултиров. – Аммо ушбу масала тезда орада ечим топганидан хурсандмиз. Ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутат муаммойимизни бартараф этди.

Таъкидлаш керак, депутат кўмагида ташкил этилган ушбу тез тиббий ёрдам шахобчаси 14 минг нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган.  

                                    Рустам  МИРАЗИМОВ,

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    1654
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Эргашев Садулла Жиззах шаҳар “Доктор-А” ҳусусий клиникаси БПТ аъзоси2018-05-17 13:41:27

Депутатларнинг бу ишларидан барчамиз қувондек


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар ижрочи котиби2018-05-17 13:40:08

Барча депутатларимиз жойларда мана шундай депутатларимиз каби иш олиб боришса, мурожаатлар махалладан ташқарига чиқмас эди. Янгиқўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдураҳмон Ҳусаиновга ўз миннатдорчилигимни билдираман


Адилова Мухаббат Абдурасуловна Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-17 13:36:40

O’zLiDeP томонидан сайланган барча худудлардан сайланган депутатларимиз барча сохаларда ўз назоратларини кучайтирмоқдалар.


Жусипов Сухроб2018-05-16 09:41:13

Депутатларимизнинг кейинги ишларига хам омад деб коламиз.Медицина сохасида хам депутатларимизнинг иш фаолияти кузга тушмокда.


Бабаджанов Гофур Бахтиярович Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-15 18:57:11

Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан Республикамизнинг ҳар бир ҳудудида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида ижтимоий объектлари қурилиши давом этмоқда


Зебинисо Қурбонова, Сурхондарё вилояти2018-05-15 16:51:07

Депутатларимиз томонидан амалга оширилаётган ибратли ишлар тақсинга лойиқ.


Отаханов Улуғбек2018-05-15 16:05:52

Шундай депутатлар борлигидан фахирланса бўлади


Dinara Darmonova 2018-05-15 11:28:35

Bugungi kunda yosh bolalar va onalar salomatligiga qaratilayotgan chora tadbirlar yurtimizda keng miqiyosda o'tkazilmoqda.Chekka-chekka qishloq, tumanlarda ham mana shunday ona va bolalar salomatligiga qaratilgan tibbiy ko'riklar barchani xursand qilib kelmoqda. Chekka qishloqlarda axoliga tibbiy xizmat ko'rsatish doimo dolzar muomo bo'lishini xoxlardim.


Томди тумани Махалла хайрия жамоа фонди БПТ раиси А.Жузгенов2018-05-15 09:55:53

Халқнинг ишончини оклаётган депутатларимизга ташаккур билдирамиз.


O’zLiDeP Ширин шахар Ж.Тошкулов.2018-05-14 12:52:41

Ширин шахри Нуробод МФЙда жойлашган Тиббиёт масканида Тиббиёт Академиясини битириб келган ёш шифокор Дустназаров Дилшодбек ўз иш фаолиятини бошлади ундан Нуробод ҳалқи миннатдорлар, лекин Ховос туманига қарашли қўшни Қайроқум МФЙда жойлашган 2-сонли мактабда хозирга қадар мактаб хамшираси ажратилмаган. Агарда ушбу мактабга туман Тиббиёт бўлими томонидан хамшира ажратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+