Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизими тубдан такомиллаштирилди

12.05.2018, 12:55

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида назорат тизими тубдан такомиллаштирилди

Мамлакатимизда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш учун зарур иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Эътиборли томони, таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бозор муносабатлари механизмларини жорий қилишда фермер хўжаликлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги тармоғининг жадал ривожланиши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларини ривожланиш истиқболларини белгилаб, мазкур йўналишдаги ишларни бутунлай янги босқичга қўтаради.  

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эндиликда Инспекция дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигини назорат қилади. Сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириб, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширади. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида тизимли назорат ўрнатиш, соҳада қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан O‘zLiDeP вакиллари мазкур қарорни жойларда, партия электорати, кенг жамоатчилик ҳамда аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг ҳаётга тадбиқ этишда фаол иштирок этиши лозим.

                                                                                         Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бизнес тузилмалар ва фермерлар билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-17 13:48:43

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ердан, хусусан, томорқадан унумли фойдаланаётган ер эгаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жойларда Қишлоқ ва сув хужалиги бошқармаларини тубдан қайта кўриб чиқишга олиб келди. жуда катта ўзгаришлар бўлмоқда. Қишлоқ хужалиги қанча ривожланса, дастурхонимиз янада тукин бўлади, махсулотларимиз арзонлашади. O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гурухи аъзолари хам мазкур қарорни жойларда, партия электорати, кенг жамоатчиликга тарғиб қилиш буйича бир қанча ишларни олиб боришди.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:39:59

Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда қанча ҳисса қўшсак дастурхонимиз тўкин бўлади


X.Quvondiqova 2018-05-15 11:51:50

Prizdentimizning 7-maydagi qaroriga oziq-ovqat va bog'larni obod qilish qaroriga barcha yurtdoshlarimiz qo'shilsa kerak .Bunday ishlarning olib borilayotgan isloxotlari yurtimizning gullab yashnashiga olib keladi .


Қудратжон Хожиматов Риштон туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман депутати2018-05-15 09:32:34

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ердан, хусусан, томорқадан унумли фойдаланаётган ер эгаларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Хусусан Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам қишлоқ хўжалиги тармоғининг жадал ривожлатириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларини истиқболларини белгилаб, мазкур сохадаги ишларни бутунлай янги босқичга кўтарди.


Шовот туман Кенгаши 2018-05-14 09:35:21

Президентимизнинг олиб бораётган ислохотлари, ҳар бир соҳани тубдан ўзгартириш учун қилинаётган сайи харакатлари туфайли барча соха вакилларига кенг имкониятлар яратилмоқда.


Jasur Rustamov (Navoiy shahar bo'limi ijrochi kotibi)2018-05-14 08:33:22

Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги тармоғи сохасида янг босқич бўлди.


Асем Сиримбетова 2018-05-13 11:39:23

Президентимизнинг жорий йилнинг 7 май кунги мазкур қарори қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-13 09:45:16

Президентимизнинг жорий йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қишлоқ хўжалиги тармоғининг жадал ривожланиши, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳаларини ривожланиш истиқболларини белгилаб, мазкур йўналишдаги ишларни бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-12 15:05:17

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида тизимли назорат ўрнатиш, соҳада қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлайди. комплекс чора-тадбирларни амалга оширилишида.O‘zLiDeP вакиллари аҳоли ўртасида тарғиб этишда фаол иштирок этиши хозирги кун талаби.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+