O‘zLiDeP ташаббуси билан 8 нафар ёшлар “Torgovoye Oborodovaniye” МЧЖга ишга жойлашди

14.05.2018, 09:05

O‘zLiDeP ташаббуси билан 8 нафар ёшлар  “Torgovoye Oborodovaniye” МЧЖга ишга жойлашди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Юнусобод тумандаги кичик саноат зонасида “Ёшларни бандлигини таъминлашда O‘zLiDePнинг роли ва ўрни” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.

Унда партия фаоллари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда  уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Юнусобод туманидаги “Torgovoye Oborodovaniye” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Шу ернинг ўзида корхона раҳбари Рената Юсупова ёшларга корхонада яратилган шарт-шароитлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида сўзлаб берди.

– Корхонамизда асосан савдо дўконлари учун метал ветриналар ишлаб чиқарилади, – дейди Р.Юсупова. – Ҳозир корхонамизда 100 ортиқ ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил этади. Жорий йилнинг 1-чораги давомида яна 16 нафар уюшмаган ёшни иш билан таъминладик. Бугунги тадбир давомида ҳам янги очилган ишлаб чиқариш сехига 8 нафар ёшни ишга қабул қилдик. Келгусида ҳам режаларимиз кўп. Айни дамда фаолиятимизни янада кенгайтириб, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. 

– Уюшмаган ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароит яратиш партиямиз олдида турган устувор вазифалардан саналади, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Сарвархон  Иброхимхонов. – Ўтган даврда бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили ютуқлар билан бирга айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганини кўрсатди. Шу боис тадбир давомида ушбу камчиликларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда “коллеж – корхона” ҳамкорлигини ҳаётга татбиқ этиш, бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар базасини мунтазам янгилаб бориш, ёшларни ушбу маълумотлардан хабардор этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O'rol Bobomutotov. LiDeP Yunusobod tuman kengashi KDG azosi2018-05-18 23:10:55

Bunday eng avvalambor xayrli ishlar tahsinga loyiq va chinakkam xalq xizmatidagi insonga xamda deputatga xos fazilat. Prezidentimiz Sh. Mirziyoyev takidlaganlaridek insonlarni ayniqsa yoshlarni ishga joylashishida va xayot yolini topishida komaklashish xaqiqiy yurt taraqqiyoti yolidagi xizmatdir. Bunday deputatlar biz kabi kelajak deputatlari uchun jonli namuna bulib xizmat qiladi


Яккасарой туман Кенгаши "Авилон ФС" БПТ2018-05-18 18:26:29

Шунга ухшаган тадбирларга янада куплаб тадбиркорлар ўз хиссасини қушишса ҳамда ёшларга қушимча иш кучи ташкил қилишса хозирги замон тадбиркори дейиш учун тулоқонли аса булади.


Яккасарой туман Кенгаши Некбаев А.2018-05-18 18:23:20

Ёшларни иннорвацион тадбиркорликка ўргатиш. IT технологияни ёшларга реклама қилиб тадбиқ қилиш, хамда ёш тадбиркорларни фаолиятини йўлга қуйишга ёрдам бериш лозим


Яккасарой туман Кенгаши Миркасимов Ж.2018-05-18 18:19:41

Ёшларга эътибор - келажакка эътибордир. Ёшларни айниқса уюшмаган ёшларни иш билан бандлигини таъмиллаш мақсадга мувофиқдир. Хар бир тадбиркор бунга оълохида эътибор бериши лозим


Яккасарой туман Кенгаши Норматова Д.2018-05-18 18:18:25

Юнусобод туманидаги “Torgovoye Oborodovaniye” масъулияти чекланган жамияти томонидан уюшмаган ёшларни бандлиги таъминлаши мақтовга арзийди. Хар бир тадбиркор шунга ухшаб ишларни ташкил этиши лозим


Яккасарой туман Кенгаши А.Махмудов2018-05-18 18:11:46

Бунга ухшаган тадбирларни кўпайтириш лозим


Муҳаммадов Сундор O`zLiDeP Зарафшон шаҳар ҳузуридаги "Ёш либераллар" клуби раҳбари2018-05-15 11:11:18

Тошкент шаҳри тадбиркорлик фаолияти жадал ривожланган шаҳарларимиздан бири ҳисобланади.“Torgovoye Oborodovaniye” корхонасига биринчи чорак давомида 16 нафар уюшмаган ёшларни иш билан банд қилганлиги, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этган мулоқатдан сўнг янги очилган цеҳга 8 нафар ёшларни бандлигини таъминланганлиги юртимизда тадбиркорлар сафини ва кўламини кенгаётганлигидан далолат беради.Юртимизда ёш тадбиркорлар сафи янада кенгайиб, янги иш ўринлари яратилиши тарафдориман.


Тошкент шаҳар Кенгаши "Ёшлар қаноти" ходими Таджиева Дилноза2018-05-15 10:46:00

Юсупова Ренатага ўхшаган тадбиркор депутатларимиз қатори кенгаяверсин. Ишсиз юрган ёшларимизни иш билан банд қилиш, уларни вақтини бекорга ўтказмасликларига кўмаклашиш барчамизнинг вазифамиз. Ёшларимизга эътибор бу - келажагимизга эътибордир!


Шариф Мамарахимов, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги СТМ раҳбари2018-05-15 08:39:34

Ёшларда тадбиркорлик туйғусини, тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш орқали минглаб иш ўринлари яратишимиз мумкин. Ахир мамлакатимиз аҳолисининг 60%ни ёшлар ташкил этади. Ёшлар - катта куч!


Nizomova Mavjuda Isroilovna OʻzLiDeP Zarafshon shahar boʻlimi huzuridagi "Oltin vodiy" BPT raisi2018-05-14 23:10:47

Farg‘onada bo‘lib o‘tgan sayyor qabulda 20 ga yaqin fuqarolarning muammosi hal etilgan boʻlsa, bugungi tadbirda 8 nafar yoshlar partiyaning Toshkent shahar bo‘limi tomonidan ish bilan taminlanishga erishilgâni bu ham boʻlsa partiyamizning yutugʻi. Muammolarning ijobiy hal etilishi xalqimiz farovonligiga va fuqarolarning partiyamizga bo‘lgan ishonchini yanada orttirirshga xizmat qiladi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+