O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” янги – “Фаровон оила” лойиҳасини тақдимот қилди

14.05.2018, 18:47

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” янги – “Фаровон оила” лойиҳасини тақдимот қилди

O‘zLiDeP хотин-қизларнинг ижтимоий шароитини яхшилаш, жамиятдаги мавқеини ошириш, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этган. Жумладан, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Бунёдкор аёллар”, “Ишбилармон аёл” лойиҳалари фикримизга яққол далилдир. Мазкур лойиҳалар хотин-қизларни ишга жойлаштириш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қизларни оилага тайёрлашга хизмат қилаётир. 

Эндиликда партия хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, улар  ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка кенг жалб этишга мўлжалланган янги лойиҳани амалга ошириш остонасида турибди. Бу ҳақида “15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилинди.  

Янги лойиҳа тақдимотида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари, партия фракцияси аъзолари, партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, ЎзННТМА, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

“Аёллар қаноти”нинг янги – “Фаровон оила” лойиҳаси Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлашга алоҳида эътибор қаратилган. Ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ҳамда имконияти чекланган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни амалга ошириш режалаштирилган. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича давлат ва нодавлат органлари билан яқин ҳамкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.  

Лойиҳа доирасида ҳамкор ташкилотлар – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда миллий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилади. Жумладан, эрта никоҳ ва оилавий ажримларни олдини олиш ҳамда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва суицидлар профилактикасига, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури белгилаб олинган. Бундан ташқари, аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий, диний, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини ўрганиб, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар бериш, нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, улардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшилаш каби вазифалар O‘zLiDeP янги лойиҳасининг устувор вазифасидир.

Лойиҳа тақдимотига бағишланган тадбирда Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонидан келиб чиқиб, “Фаравон оила” лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар берилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Носирова Шоира2018-05-18 08:53:43

Кармана туман кенгаши депутати Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Фаровон оила” лойиҳаси оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масаласиянад ижобий ҳал этилишига кўмак беради.


Ш.Жуллыбаева O‘zLiDeP Тахиатош тумани партия фаоли 2018-05-16 10:58:09

“Аёллар қаноти”нинг янги – “Фаровон оила” лойиҳаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилаларни мустаҳкамлашлашда албатта уз самарасини беради.Ушбу лойиха натижасида бир канча оилаларнинг мустахкамланишига олиб келади.


Муқаддас БЕКНАЗАРОВА – Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши 10-Тошёп сайлов округи депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.2018-05-15 20:22:22

"Фаровон оила" лойиҳаси ҳақиқатан ҳам тўғри йўналишда олиб борилса самарали натижа беради деб ўйлайман, айниқса хотин-қизлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш орқали уларни ҳаётга қайтариш - бу савобли иш. Бу салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳар бир оилада янги турмуш қурган келинчакларимизниям назардан чеккада қолдирмаслигимиз лозим, сабаби келажакдаги "фаровон оила"ларимиз мана шу қизларимиздир.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:25:43

Бундай лойиҳаларни ташкил қилишда бир-биримизга кўмакдош бўлишимиз зарур


Дилноза Султанбековна 2018-05-15 17:36:57

Лойихани амалга оширишда албатта ахиллик кк. Чунки, хамкор ташкилотларнинг худудий булимлари хам лойихани таргиботини утказишда бизга, туманидаги Кенгашларимизга кумак беришлари кк. Лойихада кузда тутилган ИИБ билан хамкорлик масаласи жуда хам долзарб. Муаммони олдин олган афзал.


Гулматова Мухаррам Мархамат туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 16:58:04

OzLiDeP "Аёллар қаноти"нинг янги илк "Фаровон оила" лойихаси биз аёлларни қўллаб қувватлаш хамда оилаларимизни янада мустахкамлашга яна бир янгилик бўлди десам муболаға бўлмайди. Сиёсий Кенгаши Аёллар қанотининг олиб бораётган ишларига куч кувват тилайман. Хеч хам чарчаманглар


Сарвиноз Маматова O`zLiDeP Хатирчи туман бўлими2018-05-15 16:28:08

“Аёллар қаноти”нинг янги – “Фаровон оила” лойиҳаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш соҳасидаги яна бир янгиликдир, шунингдек, жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада кучайтиради


Алия Ражапова, Элликкалъа тумани депутати2018-05-15 16:25:15

"Аёллар қаноти"нинг бу лойихаси билан танишиб жуда хурсанд бўлдим. Сабаби огир ижтимоий жароитга тушиб қолган аёлларимизга ёрдам берсак, биз партиямизнинг обрусини оширибгина қомасдан, савоб ишга кўл урган бўламиз.


Булгакова Стелла Чиланзарский районный кенгаш 2018-05-15 15:47:46

Приветствуем новый проект «Фаровон оила» , который поможет нуждающимся в помощи и оказавшимся в сложных социальных условиях, с ограниченными возможностями, адресно оказать содействие женщинам в предоставлении им социально-правовой, психологической помощи.


Каримов Бахтияр2018-05-15 15:05:14

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган лойихалар этиборга молик


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+