O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши қошидаги 76 та БПТ етакчисига яна қайта ишонч билдирилди

15.05.2018, 09:05

O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши қошидаги 76 та БПТ етакчисига яна қайта ишонч билдирилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS” авиакорхонаси ҳамда “YARANG KONSULTING” МЧЖ қошида фаолият юритаётган БПТнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши  ўтказилди.

Йиғилишда БПТ билан ишлашда уларнинг самарадорлигини ошириш, аъзоларнинг сифат таркибини яхшилаш, партия электорати учун тегишли бизнес муҳитини яратиш, шунингдек, таянч нуқталарнинг ўтган йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, жорий йилда қуйи бўғинлар олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

– Ҳозирги кунга қадар партия Чилонзор туман кенгаши қошидаги мавжуд 118 та таянч нуқтадан 100 тасида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди, – дейди O‘zLiDeP БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари Ўткир Шукуров. –  Эътиборли томони, мавжуд қуйи бўғинларнинг 3 тасида янги етакчилар сайланган бўлса, 76 та қуйи бўғин етакчисига яна қайта ишонч билдирилди. Бугун партиянинг мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз мустаҳкам ўрнига эга бўлиши жойлардаги қуйи бўғинларнинг қай тарзда иш юритишига боғлиқ экан, бу борада барча имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.  

Йиғилишда шунингдек, БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларда аниқ  натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1498
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши Рахмонова С.2018-05-24 01:39:52

Дархакикат Бошлангич Партия Ташкилоти сайловлари кутаринки рухда утказилди.Эътиборлиси шундакиБПТ раислари уз вазифаларини аъло даражада бажармокдалар.


Яккасарой туман Кегаши Юлдашева У.2018-05-18 18:08:27

Партия таркибидаги БПТлар бу партиянинг енг асосий кучи, таянчи хисобланади.


Яккасарой туман Кенгаши А.Махмудов2018-05-18 18:04:55

БПТларнинг хисобот сайловининг ўтказилиши, хозирги замон талабидан келиб, янгича ёндашув давр талаби хисобланади.


Яккасарой туман Кенгаши Аслонов М.2018-05-18 18:02:00

БПТ ларнинг фаолиятини ривожлантиришда БПТ етакчиларининг ўрни мухим. БПТ етакчилигига жонкуяр, фидоий инсонларни қўйиш лозим. Партия сафини кенгайтиришда уларнинг жонкуярлиги катта ахамитга эга


Яккасарой туман Кенгаши Шамагдиева Я2018-05-18 17:51:54

БПТ фаолиятини кучайтириш, депутатлар билан қуйи бўғин ҳамкорлигида олиб бориладиган ишларни кўпатириш хозирги кун талаби


Яккасарой туман Кенгаши Юлдашева У.2018-05-18 17:49:48

БПТ сайлови партиянинг ўз мақсадини ва стратегиясини йўналишини белгилаб беради.


Хазраткулов Жалилбек, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани O'zLiDeP депутатлик гурухи ижрочи котиби2018-05-17 08:33:17

Албатда биз кўпроқ БПТлар билан иш фаолиятимизни олиб борамиз. Барча БПТ раисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.


Тургунова Дилфузахон Номоновна Учкуприк туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-16 08:24:01

Бошлангич партия ташкилотлари хичоботсайлови натижасида астойдил юракдан ишлайдиган БПТ рахбарлари кайта сайландилар.Келгусидаги ишларимиз албатта намунали булади


ИбрагимоваФерузахонМаруповна2018-05-16 08:15:57

Бошлангич партия ташкилотлари томонидан утказилган хисобот сайлов йигилишлари бизни улкан вазифалар кутаетганлигини эслатиб утди.Партиямиз сафига элим,юртим,жон Узбекистоним деб гурурланиб яшаетган ешларни жалб килсак янада кучлирок булар эдик деб уйлайман.


ИбрагимоваФерузахонМаруповна2018-05-16 08:15:49

Бошлангич партия ташкилотлари томонидан утказилган хисобот сайлов йигилишлари бизни улкан вазифалар кутаетганлигини эслатиб утди.Партиямиз сафига элим,юртим,жон Узбекистоним деб гурурланиб яшаетган ешларни жалб килсак янада кучлирок булар эдик деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+