O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг булоқбошилик Р. Эрматов имтиёзли намунали уй-жойлардан бирига эга бўлади

15.05.2018, 09:13

O‘zLiDeP сайёр қабулидан сўнг булоқбошилик Р. Эрматов имтиёзли намунали уй-жойлардан бирига эга бўлади

Булоқбоши туманидаги “Боймаҳалла” МФЙда яшовчи аҳоли болалари кўпдан бери бўш вақтини унумли ўтказолмай халак. Тўғри, айрим ота-оналар имкониятидан келиб чиқиб, фарзандларини бошқа ҳудуддаги касб-ҳунарга йўналтирилган тўгаракларга жалб қилган. Бироқ қолганларичи?...

O‘zLiDeP Булоқбоши туман кенгаши томонидан ҳудудда ташкил этилган сайёр қабулда ҳудуд аҳолисининг мазкур муаммо юзасидан қилган мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.  

Айни чоғда маҳалла ёшлари ҳудуддаги 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, халқ депутатлари Булоқбоши туман кенгаши депутати Олимжон Матғозиев ташаббуси билан ушбу муассасада ташкил этилган турли тўгаракларга қатнамоқда.

Сайёр қабул давомида шунингдек, ҳудуд аҳлининг янги қабристон учун ер ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам мутасаддилар эътиборидан четда қолмади. Туман ободонлаштириш бўлими масъул ходими мазкур масала ечими “Обод қишлоқ” дастурига киритилганлигини маълум қилди.

–Сайёр қабулда кам таъминланган оилаларга берилиши кўзда тутилган уй-жойлардан ажратилишида кўмак беришларини сўраб мурожаат қилган эдим, – дейди “Олтин мерос” кўчасида яшовчи Рустам Эрматов. – Зарур ҳужжатларни шу жойнинг ўзида кўриб чиққан туман ҳокимлиги мутасаддиси 2 сотихдан иборат намунали уйлар соҳиблари рўйхатига киритишини маълум қилгани мени жуда ҳурсанд қилди. Бугунги учрашувни ташкил қилган партия фаоллари ва мутасаддиларга раҳмат!

Хуллас, сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди, ечими вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.

Олимжон ТАЛИПОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1667
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гулматова Мухаррам Мархамат туман ижрочи котиби2018-05-17 15:36:55

2018 йил 15 май куни Мархамат туман Кенгаши томонидан ўтказилган Сайёр қабулда хам Полвонтош шахарчасида яшовчи фуқороларни ечилмаётган муаммолари керакли ташкилотлар томонидан хал қилинди. Сайёр қабул фуқоролар ўртасида тез тез ўтказилиб турса мақчсадга мувофиқ бўлар эди.


Ашурова Мухаббат БПТ фаоли 2018-05-17 09:43:58

Ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқаролар ўртасида партияга бўлган ишончни янада оширади


З.Хамзеев O'zLiDeP Чимбой туман Кенгаши депутлик гуруҳи раҳбари2018-05-16 17:40:40

Албатта депутатларнинг бундай сай-ҳаракатларини халқ ижобий баҳолайди. Нега десак халқимизнинг дарду-ташвиши билан яшасак, қанчалик яқин бўлсак биринчи навбатта халқ биздан рози бўлади. Саёр қабуллар ва ушрачувлар кўпроқ ташкил этилса халқимизнинг турмиш тарзи ва дарду ташвиши билан кўпроқ хабардор бўламиз.


Томди тумани Актау ОФЙ БПТ раиси Н.Сангараев2018-05-16 11:52:58

O'zLiDeP депутатлари ахоли орасида купроқ сайёр учрашувларни ташкиллаштириб туриш керак, ечимини топилмай турган муаммоларни ижобий хал этилишида фойдаси тегади.


А.Уббиниязов Тахиатош туман кенгаши ижрочи котиб2018-05-15 21:37:10

сайер кабул учрашувларни иложи булса купрок ташкил этиш керак шунга ухшаш муаммоларни хал килинишида албатта ердам беради


Уразимбетов Сулайман Хўжайли тумани Кенгаши раиси2018-05-15 20:10:45

Сайёр қабул давомида халкнинг мурожаатларининг ижобий ечими хал этилаётгани депутатларга булган халкнинг ишончи юксалиши деган


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-05-15 19:36:46

"Сайёр қабул"лар ўзининг натижадорлиги билан фарқ қилади. Шу сабабли O`zLiDeP Навоий вилоят худудий партия ташкилоти билан хамкорликда туман Кенгаши томонидан мунтазам равишда "Сайёр қабул"лар ўтказилиб, муаммолар ўз ечимини топмоқда.


Асакалик УзЛиДеПчи2018-05-15 18:42:56

Одам уйлик бўлди дегани жуда катта гап, шу ўринда арзон уй-жойларни кўпайтириш керак чекка ҳудудларда


Пазылов Алламберген2018-05-15 18:09:56

Бу каби натижавий сайёр қабуллар ахолимизнинг партияга ва депутатларга бўлган ишончини янада кучайтиради.


O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дилшод Турсунбоев 2018-05-15 17:29:05

Албатта жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз натижасини бериб келмоқда. Ушбу сайёр қабулларнинг кўпайиб бориши ҳалқимизнинг яшаш шароитини яхшиланиб боришига ҳизмат қилишимга ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+