Наманган шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Улуғбек Холиқов O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди (+видео)

15.05.2018, 09:34

Наманган шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Улуғбек Холиқов O‘zLiDeP депутатларига ҳисобот берди  (+видео)

Бу ҳақда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда шаҳарнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, бу борада тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Наманган шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Улуғбек Холиқовнинг ахбороти тингланди.  

–Жорий йилнинг 1-чораги давомида шаҳарда экспорт режаси ортиғи билан бажарилган бўлсада, унинг ҳажмини янада кўпайтириш учун фойдаланилмаган имкониятлар, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор,  – дейди У.Холиқов. – Шу боис экспорт кўламини кенгайтириш учун энг аввало, корхона ва  тадбиркорлик субъектлари раҳбарларида ҳуқуқий, иқтисодий билимларни ошириш даркор. Яна бир муаммо. Бугун дунё бозоридаги нархлар кун сайин ўзгариб турибди. Бу эса  экспортчиларга, айниқса, мавсумий ҳарактерга эга бўлган мева-сабзавотларни хорижга чиқармоқчи бўлган тадбиркорларга турли қийинчиликлар туғдирмоқда. Шу сабаб ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда шаҳарда 16 минг тонна сиғимга эга бўлган холодилниклар ҳажмини 20 минг тоннага чиқариш чораларини  кўряпмиз.

Йиғилишда шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳакимжон Якуббоев ҳамда шаҳар бўйича вакил  Ғофиржон Ҳабибуллаевларнинг ҳисоботи эшитилди.  

Йиғилишда мутасаддилар томонидан 2018 йилнинг 1-чораги давомида  Наманган шаҳридаги ички йўлларни таъмирлаш, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан аниқ маълумот берилмагани учун ҳисобот депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан қониқарсиз деб баҳоланди.

Мазкур масалага шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Холиқов ойдинлик киритиб, шаҳардаги “Орзу”, ”Мажнунтол”, “Илғор”, ”Чаманзор” каби маҳаллаларда ҳомийлик йўли билан йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган ҳар икки масалани халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясига киритишга келишиб олинди.

Комилжон ФАЙЗИЕВ,

O‘zLiDeP фаоли

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2002
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Одинахон Тургунова Андижон туман Кенгаши аппарат рахбари 2018-05-17 09:38:54

Депутатлар фаолиятида эшитувларнинг айниқса хоким ўринбосарларини ҳисоботи амалий ишларни натижадорлигига эришишда катта имкониятлар туғдиради.


З.Сейткамалова Тахиатош тумани БПТ раиси2018-05-16 10:41:49

Жойларда депутатлик гуруҳлари томонидан мансабдор шахсларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларга доир ахборотлари эшитилмоқда. Бу жуда яхши. Аммо мансабдор шахсларнинг ахборти эшитувига тумандаги партия фаолларини, БПТ раисларини, тадбиркор ва фермерларни хам чакириш керак


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-15 19:44:08

Депутатлик гуруҳи йиғилиши юксак даражада ташкил этилганлиги кўриниб турибди. Бизнинг тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда келгусида бундай йиғилишлар бевосита сайлов округларида МФй лари билан ҳамкорликда фуқаролар иштирокида эшитилса, раҳбарлар яна бир халқ олдидга борган ва депутатлар эса халқ билан ҳокимият ўртасидаги кўприк вазифасини янада самарали бажарган бўлур эди.


Г.Олтинова-Навбаҳор тумани2018-05-15 19:26:01

Ҳисобот эшитувлар самарадорлиги билан ажралиб туради.


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-15 18:49:14

Депутатларимизга куч ва ғайрат тилаймиз. Чарчаманг


Бабаджанов Гофур Бахтиярович Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-15 18:48:23

Мухтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатидан сўнг депутатларимиз фаоллашди мени назаримда


O‘zlidep Qumqo‘rg‘on tuman Kengashi Kelajak deputatlari guruhi a‘zosi G‘offorov Soatali2018-05-15 18:38:37

Deputatlarimizga yanada kuch-g‘ayrat va shijoat tilaymiz xalqni dardini xalqni muammolarini yechilishiga yordamini ayamaydi.


Гандимтош БПТ раиси Д.Қурбонова Жиззах вилояти2018-05-15 18:32:43

Хар бир депутат ўзининг депутатлик мақоми фаолиятини одилона ва фаол олиб бориши,бунданда юқори кўрсаткичларга эришилишга ҳеч қандай шак-шубҳа қолмайди.


Иглим2018-05-15 17:57:38

Хоким уринбосарларни хисоботини эшитиш яхши туманда булаетган ишлар тугрисида тадбиркорлар хам билишади ва шунга караб саволар булади


Азамат Сафаров O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши2018-05-15 17:20:52

Барча раҳбарлар халқ олдида ҳисобдор ҳисобланади. Уларнинг депутатлар олдида ҳисобот бериши табиий ҳол. Фақат уларнинг ижроси жамоат назоратида бўлиши лозим. Бу ўз навбатида депутатлардан қаттиқ позицияни талаб этади. Натижада самарадорликка эришиш мумкин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+