Туризм истиқболлари муҳокама қилинди (видео)

15.05.2018, 15:26

Туризм истиқболлари муҳокама қилинди (видео)

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз ва Марғилоннинг туризм соҳасидаги имкониятлари ва истиқболлари” мавзуида форум ташкил этилди.

Унда олий таълим муассасасининг туризм факультети масъул ходимлари, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти, Бухоро халқаро аэропорти мутасаддилари, солиқ бошқармаси вакиллари  ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Форумда сўзга чиққан мутахассислар даставвал давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимиз халқаро миқёсда ҳам туризм йўналишида улкан салоҳиятга эга эканлиги, аммо мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида айрим муаммолар мавжудлиги  қайд этилди.  

Партиянинг депутатлик гуруҳи вакиллари туризмнинг юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги ўрни, Япония, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Индонезия, Туркия ва Исроил давлатларидан ташриф буюраётган сайёҳлар учун яратилган қулайлик ва имкониятлар, зиёрат туризмига қаратилаётган эътибор, 39 та мамлакат аҳолиси учун визасиз тизимнинг шакллантирилиши каби масалаларни кенг тарғиб қилиш лозимлигини баён этишди.

Тадбирда шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз ва Марғилондаги зиёратгоҳларнинг обод масканларга айлантирилиши борасидаги саъй-ҳаракатлар, етти пир мажмуаларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам таҳлил қилинди.

Йиғилишда мавзу юзасидан хорижлик мутахассилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан, Жанубий Кореянинг КОИКА ташкилоти кўнгиллиси форум ҳақида ўз қарашларини қуйидагича изоҳлади:

–Ҳозирда Бухоро давлат университетида мамлакатингиздаги туризм соҳасини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказяпман. Мамлакатингиз, айниқса, Бухоро вилояти ислом дини учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан юртингизда зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилаётган эътибиборни янада ошириш лозим, деб ҳисоблайман. Бугун соҳани янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар эса тез орада юртингизда туризм йўналишида янги босқични бошлаб беради.

Форум доирасида шунингдек, қатор келишувларга ҳам эришилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шамшод ЖАФАРОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2232
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сиддиқов Қаххор - Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати, "Йўловчи-3" МЧЖ БПТ раиси2018-05-17 14:35:36

Бугунги кунда шаҳримизга туристлар ташрифи анчага ошган. Марғилон шоҳ бекатидан келаётган ва кетаётган меҳмонларни кўриб, партиянинг шаҳар Кенгаши билан туризмни янада ривожлантириш масаласи бўйича шоҳ бекатда туристлар учун маълумотлар маркази ташкил этилди ҳамда савдо маркази ташкиллаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда...


Пулатов Шавкатжон Учкуприк туман Кенгаши Халк банки БПТ раиси2018-05-16 19:28:03

Давлатимиз рахбари томонидан туризмни ривожлантиришга алохида этибор берилмокда .Айникса Бухоро,Самарканд,Хива,Шахрисабз шахарлари каторида Фаргона вилоятининг Маргилон шахри хам борлиги бизни кувонтиради,бунинг учун авваламбор Президентимизга миннатдорчилик билдирсак арзийди.


Бекбосын Ганиев O'zLiDeP Чимбой туман Кенгаши аппарат раҳбари2018-05-16 17:22:02

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини «2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сон қарори ҳам шулар жумласидандир. Юртимизнинг бундай такрорланмас обидалари ҳеч қайси мамлакатта топилмайди. Чунинг учун Давлатимиз томонидан туризмга алоҳида эьтибор берилмоқда.


Чулиева Мархабо. Самарқанд вилоят Кенгаши2018-05-16 13:21:41

Дарҳақиқат мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, унинг салоҳиятини юксалтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз ва Марғилондаги зиёратгоҳларнинг обод масканларга айлантирилиши борасидаги саъй-ҳаракатлар, албатта таҳсинга сазовор. Чунки биргина Самарқанд шаҳри миослида олиб қарайдиган бўлсак, Самарқанд Ўзбекистонда иккинчи йирик шаҳар ҳисобланади. Шаҳар асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг йирик савдо маркази сифатида тилга олинган.Самарқанднинг тарихий ва маданий қийматини ҳисобга олган ҳолда, ушбу қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг тарихий ва маданий ёдгорликларини сақлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд – маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган.


Шовот туман Кенгаши 2018-05-16 11:28:49

Мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, унинг истиқболли салоҳиятини юксалтиришги ўз хиссасини қўшадиган бундай тадбирларни кўплаб ўтказиш лозим


Томди тумани "Бурабай кудук шаруаси" Ф/Х БПТ раиси Е.Мирзаев2018-05-16 11:25:49

Давлатимизда туримзм сохаси яхши ривожланган. Туркия Президентининг давлатимизга келган вақтида Бухорога шахрига ташрифи бу тарихи шахарларига деган этибори.


Х.Реймов Кораузак туман Кенгаши Депутати 2018-05-16 11:04:27

Бугунги кунда мамлакатимиз халқаро миқёсда ҳам туризм йўналишида улкан салоҳиятга эга, аммо мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш борасида айрим муаммоларни хал килишимиз, туризмини ривожлантиришга қаратилаётган эътибиборни янада оширишимиз лозим


Расул Даулетияров Кораузак туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-16 10:49:55

O‘zLiDeP тамонидан бундай тадбирларнинг ташкил этилиши юртимизда туризм сохасини янада ривожланишига ва тез орада юртингизда туризм йўналишида янги босқич эшигини очиб беришига ишонаман.


Zarina Shoimova O'zLiDeP Zarafshon shahar bo'limi "Yosh Liberallar" klubi faol a'zosi 2018-05-16 10:05:18

Buxoro shahri azal-azaldan mamlakatimizdagi eng qadimiy shaharlardan biri xisoblanadi. Bunday tarixiy obidalar va avliyolar hok-poylari qo'yilgan qadimiy maqbaralar mamlakatimiz qanchalik ulkan tarixga ega ekanligini yana bir bor ongimizda aks ettiradi. Tarixiy qadamjolarni ziyorat qilib, turli sayohatlarni tashkillashtirish kelajak avlodning o'z tarixini sevishga va vatanparvarlik ruxida ulg'ayishida katta kuch bag'ishlaydi. Bizning taklifimiz Buxoro shahrining yoshlari bilan biz, Zarafshon shahar "Yosh Liberallar" klubi azolari o'rtasida yoshlar uchrashuvi tashkil etilishini istaymiz. Bundan asosiy maqsad partiyamiz faol yoshlari o'zaro fikr almashgan holda, bir yoqadan bosh chiqarib vatan taraqqiyotida o'z hissamizni qo'shishdir.


Муаттар Ачилова - O'zLiDeP Қоракўл туман Кенгаши фаоли2018-05-16 09:20:16

Бугунги кунда юртимизда кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. Бу қарор ва фармонлар албатта инсон манфаатларига хизмат қилмоқда. «2017 — 2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сон қарори ҳам шулар жумласидандир. Мамлакатимизда туризм соҳасида жуда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Кўплаб тарихий обидаларимиз қайта реконтрукция қилиниб, уларнинг кўркига кўрк қўшилмоқда. Бу эса мамлакатимизга келаётган туристларни ўзига жалб қилмасдан кўймаяпти.Қоракўл туманидаги "Пойкент", "Чибирдон ота" каби тарихий зиёратгоҳлари ҳам туристларни ўзига жалб қилмасдан қўймаслигига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+