Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди (фото, видео)

16.05.2018, 10:49

Халқ депутатлари туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ва депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди  (фото, видео)

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан Наманган  вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари ҳамда депутатлик гуруҳи раҳбарлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг вазифа ва ваколатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан муаммоли масалаларни депутатлик гуруҳида кўриб чиқиш ва сессияга масалалар киритиш меҳанизмларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, партия фаолиятини янада жонлантириш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, айниқса, депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари фаолиятини жонлантириш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.

– Семинар фаолиятимизни янада жонлантиришда аҳамиятли бўлди, – дейди O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман кенгаши аппарат раҳбари Рустам Миразимов.  –Чунки ўқув давомида партия ходимларининг айнан амалиётда асқотадиган билимларни эгаллашига алоҳида эътибор қаратилди. Эътиборли томони, семинарда партия фаолиятига доир янги тадқиқотлар, давлат бошқарувида рўй бераётган ўзгаришлар, қонунчилик соҳасидаги янгиликлар билан танишиш имконига ҳам эга бўлдик. Уч кунлик семинарда олган билимларимизни партиямиз мақсад ва вазифаларини ҳаётга татбиқ этишга сарфлаймиз.

Семинарда партия вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳларига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари иши устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш юзасидан зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Отаханов Улуғбек2018-05-22 12:58:31

Мен бундай ўқув семинарда жуда катта кўч ва ғайрат олдим , ўз олдимга катта мақсадларни қўйдим.


O'zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши аппарат рахбари Б.Саидолимов2018-05-17 15:44:23

Бу каби ўқув семинарлар ходимларнинг билим доираси ва малакасини ошириши Андижон мисолида синаб кўрилди. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб март ойининг охиригача хар шанба кунлари ўқув семинарлари ташкил қилинди. Қизиқтирган тамони ўқув семинат нихоясида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида иштрокчилардан ўтилган мавзулар асосида имтихонлар олинди. Бундай тажрибани албатта оммалаштирилса, фойдадан холи бўлмайди.


Инамов Қобилжон2018-05-17 13:02:32

Ўқув-семинар ўта самарали ташкил этилди. Бундай ўкув семинарлар туманларда хам депепутатларни жалб этган холда ташкил этилса яхши бўларди. O'zLiDeP Чорток туман Кенгаши аппарат раҳбари.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-17 12:02:53

Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази томонидан ташкил этилаётган ўқув-семинарлар ходимлар малакасини ошириш ва иш жараёнини самарали ташкил қилинишига хизмат қилади.


Жиззах вилояти БПТ Қувондиқова Хилола2018-05-17 11:48:42

Нукус шаҳрида Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган ўқув-семинари биз партия ходимларига ўлкан тажриба бўлди .Уларнинг билим ва малакасини оширишларига ва иш услубларини янгича ташкил килишларига яқиндан ярдам берадилар.


Абдуллаев Шавкат Нураддинович Депутатлик гуруҳи раҳбари2018-05-17 10:16:41

Бу каби ўқув семинарлар билим ва малакаларимизни оширишда катта ёрдам беради.


Раджапова Алия Халқдепутатлари Элликқалъа туман Кенгаши 28 сон "Қирқжой"сайлов округи депутати2018-05-17 10:08:47

Ўқув семинарлар ўтказиш орқали ходимларни билим ва савияси оширилиб, ва тажриба олмашади . Янги бўлган ходимлар учун ўрганиш босқичи бўлади.


Қўлдошев Янгибой Жиззах вилояти Зафаробод туман Маданият бўлими БПТ раиси2018-05-17 09:50:55

Ўқув семинарлар ўтказиш орқали ходимларни билим ва савияси оширилиб,келажакда улар ҳосил қилган кўникмалари орқали депутатлик гуруҳлари фаолиятида таъсирчан депутатлик назорати ўрнатишга яқиндан кўмак берадилар


Х Аллаяров УзЛиДеП депутати2018-05-16 18:49:07

Укув семинарлар ташкил этилаетнанини эшитиб хурсанд булдим Бу укув семинарлар бизнинг сиечий билмимизни ошишида каттв ердам беради


Карамова Насиба 2018-05-16 18:23:01

Бу каби ўқув-семинарлар тез тез ўтказилиб туриши керак деб ўйлайман.Ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириб боради


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+