“Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари Нуротага саёҳат уюштирди

16.05.2018, 11:44

“Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари  Нуротага саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар кенгаши халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда  “Ёш либераллар” клуби “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари иштирокида Нурота туманига саёҳат уюштирди.

Бўлажак депутатлар дастлаб Нурота шаҳридаги “Чашма” мажмуасида бўлиб, қадимий “Нур” қалъаси тарихи билан танишди. Саёҳат давомида ёш йигит-қизлар зиёратгоҳга ташриф буюрган хорижлик сайёҳларга мамлакатимиз тарихи,  тарихий қадамжолар ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, ёшлар “Деҳибаланд” зиёратгоҳидаги Имом Муҳаммад Ханафия қабристони, сирли ғор, дулдул тоши, туя тоши каби тарихий обидалар ҳамда табиат мўжизалари билан танишдилар.

– Сирли ва нурли Нурота зиёратгоҳи бизда жуда катта таассурот қолдирди, – дейди “Келажак депутатлари” гуруҳи раҳбари Шаҳризода Райҳонова. – Саёҳат давомида бу заминда яшаб ўтган авлиёлар ва тарихий шахслар ҳаёти ҳақида кенгроқ маълумотларга эга бўлдик, билим ва кўникмаларимизни янада бойитиб олдик.

Тадбирда мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам саёҳатлар ташкил қилишга келишиб олинди.

Моҳидил ХУДОЙБЕРДИЕВА,

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар

кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2093
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shahrizoda Rayhonova2020-03-14 14:41:13

Albatta bizni qollab quvatlab kelayotgan va mana shunday tashabbuslani olib borayotganliklari uchun UzLidep Zarafshon shahar kengashi deputatlariga va qolaversa UzLideP rahbariyatiga uz minnatdorligimmi bildiraman Zarafshon shahar Kelajak deputatlari gruhi azosi Rayhonova Shahrizoda


Вохидова Азиза Хасановна "Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси2018-05-23 18:30:54

Мен албатта бундай ташаббусни қўллаб қувватлайман ва барча Ўз ЛиДеп аъзоларига омад ва зафарлар тилайман.Олдимизга қўйилган мақсадимиз ва йулимиз бир биз Ватанимиз равнақига ўз хиссамизни қушишимиз ва Юртбошимизнинг Оқилона сиёсатларидан фахрлансак арзийди.Азим ва турон ватанимизда муқаддас қадамжолар жуда хам кўп. Хар бир муқаддас қадамжоларга бориш ва ўз тарихимизни англаш бизга доимо ғурур бағишлайверсин.


Носирова Шоира2018-05-19 08:15:23

Кармана тумани Кенгаши депутати Ёшларимиз бериаётган имкониялардан янада кенгроқ, унумлироқ фойдаланишига аминмиз. Яна янги ғояларни кутиб қоламиз келажагимиз бунёдкорлари!


Жиззах шаҳар Кенгаши JIZZAX GRAND TEXTELI масъулияти чекланган жамияти БПТ раиси Якубова Мархабо Умаржавна2018-05-17 14:56:33

Жиззах ахли номида O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар кенгашининг ишларига улкан зафарлар тилаб қоламан!


Жиззах шаҳар Мелибоева Маъмура Толиповна2018-05-17 14:54:15

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш либераллар” клуби “Келажак депутатлари” гуруҳи аъзоларининг ташкил этган бундай саёхатлари, қолган худудларимизга ҳам намуна бўлади.


Аброр Отабоев2018-05-17 10:12:38

Олий Мажлисга ўтказиладиган сайловларда Партиямиз томонидан кўрсатиладиган номзодлар ичида "Келажак депутатлари" гуруҳлари аъзолари иштирок этиб, депутат бўлишига ишонамиз


Қуроқбоева Улбозор Жиззах вилоят Зафаробод туман Мусиқа ва санат мактаби БПТ раиси2018-05-17 10:07:46

Хақиқатда юртимиздаги азиз қадамжолар куп уларни зиёрат қилиш ,хаккига дуо қилиш биз азиз фарзандларнинг бурчидир айниқса ёш авлодни бундай қадамжолар билан таништириш зиёрат қилиш ёшларимизни ота боболаримизни хаётидан хабардор қилиш ватанга мухаббат ва садоқат хиссини уйғотишга яна бир туртки бўлади деб ўйлайман.


Гўзал Қодирова O'zLiDeP Пискент туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-16 18:40:32

Зўп чиқибди. Бундай саёхатларни доимий ташкил этишни режалаштириш керак. Шунда хам саёхат бўлиб ёшлар тарихий ва зиёрат масканлари билан танишадилар, хам дўст орттирадилар, хам партия сафи янада кенгаяди. Ёшлар билан ишлашда партия хам фаоллик кўрсатади. Бу эса келажакда янада илҳор партия бўлишимизга замин яратади


Илхом ИСЛОМОВ ЎзЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-16 16:54:40

Саёҳатни аввал она юртимиздан бошлаб, ёшларни қадимий тарихимиз ва маданиятимиз билан яқиндан таништириб боришимиз керак. Муҳтарам Президентимиз бекорга туризм соҳасига қаттиқ эътибор қаратмаяптилар........Ажойиб ғоя бўлипти. Зиёратинглар қабул бўлсин.


Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши туман Хокимлиги БПТ раиси Каримова Сабохат2018-05-16 16:50:25

“Келажак депутатлари” гуруҳи аъзолари билан бундай зиёрат тадбирлар ўтказилиши ёшларнинг шижоат ва салохиятини хам оширишга ўз хиссасини қўшади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+