O'zLiDeP фаоли Азизулло Қодиров “Az-Germany” лойиҳасида иштирок этиб хорижда тажриба ошириш имкониятини қўлга киритди

16.05.2018, 15:18

O'zLiDeP фаоли Азизулло Қодиров “Az-Germany” лойиҳасида иштирок этиб хорижда тажриба ошириш имкониятини қўлга киритди

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган катта имконият ва эътибор туфайли юксак салоҳиятли, истеъдодли йигит-қизларнинг сафи тобора кенгаймоқда. Ёшларга берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланаётган ёшлар юрт равнақи ҳамда ватан тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.  

Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг қишлоқ хўжалиги менежменти йўналишида таҳсил олаётган Азизулло Қодиров ҳам ана шундай истеъдодли ёшлардан бири. Ҳозирда аграр соҳага оид  билимларни эгаллаётган Азизулло ҳеч қачон илм олиш, янги-янги  лойиҳалар устида ишлашдан чарчамайди.

Ўтган ўқув йилида у олийгоҳнинг Германия билан ҳамкорликдаги “Az-Germany” лойиҳасида фаол иштирок этиб, синовлардан муваффақиятли ўтди ва бир йил муддатга хорижда тажриба ошириш, нанотехнологияларни ўзлаштириш имкониятини қўлга киритди. Айни чоғда қаҳрамонимиз Германиянинг Hamburg шаҳрида “Az-Germany” лойиҳаси доирасида ўз билимларини оширмоқда.

–Ўқиш тугагач, юртимизга қайтиб, интенсив наслчилик кўп тармоқли фермасини очмоқчиман, – дейди у. –Дунё тажрибасини ўзбек тажрибаси билан уйғунлаштириб, қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион тармоқни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчиман. Бунда албатта, O‘zLiDeP кўмагига таянаман. Шу боисдан  партиянинг “Ёшлар қаноти”нинг турли лойиҳаларида қатнашиб, фикр ва мулоҳазаларимни бериб боришга ҳаракат қиляпман.

       O‘zLiDeP Андижон  вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zlidep Кумкургон туман фаоли Gadashayeva Nigora2018-05-17 16:52:33

Azizullo Qodirovga yaxshi o‘qib kelishlarini hamda yurtimizga rivojlanishiga o‘z hissalarini qo‘shishlarini so‘rab qolamiz


Murzaqobilova Barno Kosimovna-O"zlidep Olmazor tumani Kengashi apparat raxbari 2018-05-17 16:12:55

Men O'zLiDeP Olmazor tuman kengashi apparati raxbari sifatidagi faoliyatim davomida, Azizullo kabi g'ayratli va shijoatli yoshlarni juda ko'p taniyman. Albatta, ularning aksari O'zLiDeP a'zoligi bizni quvontiradi. Safimiz yosharib, iqtidorli yoshlar bilan kengayib boraversin. Yoshlarga omad. Mustaqil O'zbekistonimiz nomini dunyoga tanitavering aziz yoshlar.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши Ижрочи котиби2018-05-17 14:50:54

Азизулло Қодиров каби ёшларимиз сафи янада кўпайишига тилакдошман.


Отамуродова Нодира Холдоровна O`zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари2018-05-17 10:58:34

Ҳар бир соҳада бизнинг ёшларимиз бутун дунёга ўз қобилияти ва иқтидорини намойиш этиб, ўзбек деган номни бутун дунёга таратмоқда.Биз учун бу фаҳр.Азизуллога келажакдаги ўқишлари ва ишларига омад тилаб, янги ғоялар яратишда сира ҳам чарчамаслигини билдириб қоламан.


Абдулазиз Хасанов Избоскан туман кенгаши Аппарат рахбари 2018-05-17 09:40:55

Азизуллога ўхшаган тадбиркор ёшларимиз сони кўпайиб бораётганидан хурсандмиз.


T.Elmurodov Navoiy viloyat Uchquduq tumani KpSever BPT raisi2018-05-16 22:57:09

Tengdoshimizning loyihasiga qoyilman. Rejalari juda puxta. Ammo bir narsani sizdan iltimos qilib qolaman. Xorijga borib begona yurtda qolib ketmang. Davlatimizga aniq qayting.Siz O'zbekiston uchun keraksiz.


Zarafshon shahar boʻlimi partiya faoli Idiyev Behzod2018-05-16 22:34:43

Bugun mamlakatimizda yoshlar uchun yaratilayotgan imkoniyatlarga munosib javob bu. Bugun oʻzbek yoshlari har sohada dunyo yoshlari bilan boʻylashmoqda. Tengdoshim Azizulloga omad tilayman.


Кобул Неъматов Асака кўзгу БПТ2018-05-16 18:39:57

Асакалик ёшлар фаол бўлиши ҳар биримизни қувонтиради!


Xurshid Raxmonov Xalq deputatlari tuman kengashi deputati,Kubaro Diyor fermer xòjaligi raisi 2018-05-16 16:48:51

Yoshlarimiz òrtasida mana shunday nanotexnologiyalari asosida yurtimiz ravnaqiga ulkan hissalarini shòshida omadlar tilayman.


Диниева Гулистон Курбанбаевна КР Элликқалъа тумани2018-05-16 15:49:52

Мамлакатимизда Азизулло Қодиров каби истеъдодли йигит-қизларнинг сафи тобора кенгайварсин. Азизуллонинг ишларида омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+