O‘zLiDeP сайёр қабули: партия фаоли кўмагида Хонободда хусусий МТМ қуриб берилади

16.05.2018, 15:40

O‘zLiDeP сайёр қабули: партия фаоли кўмагида Хонободда хусусий МТМ қуриб берилади

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Қува туманидаги Хонобод қишлоғида сайёр қабул ташкил этди.

Унда тумандаги 4 та сектор вакиллари, халқ депутатлари вилоят, туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шу ҳудудда яшовчи Роҳила Расулова чорвачиликни бошлаш нияти борлигини айтиб, мутасаддилардан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида ўрганилиб, фуқарога “Халқ банк” туман филиали томонидан 7 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

Шунингдек, қабул давомида аҳоли томонидан бир неча йиллардан буён қишлоқда қаровсиз қолган эски бинони ёш болалар учун шинам ва кўркам боғчага айлантириш таклифи ўртага ташланди.

Ушбу мурожаатни хусусий тадбиркор Иззатилло Мўминов ўз зиммасига олиб, хусусий мактабгача таълим муассасасини қуриб фойдаланишга топширмоқчи эканини маълум қилди. Мутасаддилар шу ернинг ўзида мазкур бинони ажратиб бердилар.

–Агар қишлоқда хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилса энг аввало, ёш авлод камоли учун катта ҳисса қўшган бўламиз, – дейди туман мактабгача таълим бўлими мудираси Наргизахон Мўйдинова. – Бундан ташқари, бу ердаги қанчадан қанча ишсиз ёшлар, аёллар иш билан таъминланиб, оилавий шароити янада яхшиланади.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўз мурожаатларига жавоб оларкан қишлоқнинг муаммолари ечилишига катта ишонч билдиришди.

Ш.ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 16:41:48

Сайёр қабул давомида фуқароларимиз ўзларининг ечимини топаолмаётган муаммоларига ижобий натижаларга эришмоқдалар


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 14:47:01

Бола 70% билимини 5 ёшгача олади. Биз ота-оналар мана шу билимни олишлари учун фарзандларимизни шарт-шароитлар яратиб мана шундай МТМларига ўз фарзандларимизнинг тарбиясини ишониб топширишимиз мумкин. Барча худудларимизда манашундай намунали МТМлар кўпайишига тилакдошман.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-16 22:48:51

Bola boshlang'ich tayanch ta'limni MTMda oladi. MTM lar qancha ko'p va sifatli bulsa bu ayni muddao


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-16 18:00:21

Шундай тадбиркорлар кўпайиб мамлакатимиз гуллаб яшнайверсин


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-16 17:59:30

Жуда зўр янгилик.


Усто Азиз Зайниддинов корхонаси ,Хатирчи тумани партия фаоли2018-05-16 17:35:16

O‘zLiDeP Хатирчи туман бўлими томонидан Богишамол мфйдаги Саховат маданият ва дам олиш масканида ўтказилган Сайёр қабулда Навоий вилоят Микрокредит банкдан 100млн сум кредитни хамда Махалла хайрия жамгармасига ясаб берилган мебелларни қарийиб 7 млн сумни оломаётганлигим буйича қилган мурожаатим юзасидан партия ва туман кенгаши депутати Қ.Шопўлатовнинг кумаги билан мазкур муаммо хал булди .Бунинг учун Партияга ва депутатимиз Қосимжон Шопўлатовга ўз миннатдорчилигимни билдираман


Шоира Эшбоева, Навоий вилоят Кенгаши2018-05-16 17:16:38

Сайёр қабуллар ўтказиш орқали юртдошларимизни қийнаётган муаммолар ҳал қилинмоқда. Сайёр қабулларда қанча кўп муаммоларни ҳал қилсак бу келгуси фаолиятимизда партиямиз мавқеини янада оширади.


Аброр2018-05-16 16:01:04

Иззатилло Мўминовга ўхшаган тадбиркорларимиз кўпайсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+