O‘zLiDeP кўмагида нарпайлик Шокир Юсупов ўз томорқасида 2,4 сотихлик иссиқхона ташкил этди

16.05.2018, 15:42

O‘zLiDeP кўмагида нарпайлик Шокир Юсупов ўз томорқасида 2,4 сотихлик  иссиқхона ташкил этди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани азалдан ишбилармон ва тадбиркорлари билан ном қозонган. Айни чоғда ҳудудда бировдан ёрдам кутмай, рўзғорининг кам-кўстини тўлдираётган ишбилармонлар кўпчиликни ташкил этади.

Пастдарғомлик Майрам Санақулов ҳам 6 сотихлик томорқасидан самарали фойдаланиб келаётган омилкорлардан бири. Ҳозир ўз ҳовлисида картошка, пoмидор, бодринг, саримсоқпиёз етиштирётган тадбиркор биринчи экин ҳосилидан 5 ярим миллион сўм даромад олишни режалаштиряпти.

Энг чекка ҳудудларга кириб бораётган “O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотлари ўз томорқасида фаолиятини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси кўплаб хонадон эгаларига яқиндан кўмак бермоқда. Мазкур лойиҳа доирасида O‘zLiDeP Пастдарғом туман кенгаши фаоллари ҳамда туман Почта шуъбаси қошидаги БПТ аъзолари Санақуловнинг хонадонида бўлиб, унга томорқадан унумли фойдаланиш учун “Ўрикзор” МФЙда яшовчи Алишер Жияновнинг тажрибасини мисол қилиб кўрсатди.

Партия фаоллари кўмагида 4 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этган тадбиркор аллақачон ерга уруғ экишга ҳам улгурди.

 “Истиқлол” – Нарпай туманидаги обод маҳаллалардан бири. Кейинги пайтларда ҳудудда ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этиб, оиласи фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкорлар сони тобора ортиб бормоқда. Улар, асосан, помидор, бодринг, сабзавот ва кўкат етиштиради.

–Водийлик миришкор деҳқонларнинг ютуқларини кўриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида юрган эдим, – дейди шу ҳудудда яшовчи Шокир Юсупов.– Яқинда партия фаоллари хонадонимизга келиб 2,4 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этишга кўмаклашди. Энди кундалик эҳтиёж учун зарур помидор, бодринг ёки бошқа резаворларни ўз томорқамизда етиштирамиз. Бу ортиқча ҳаражатларнинг олдини олиб, оила бюджетини тежаш имконини беради.

Учрашувлар давомида шунингдек, яқинда тадбиркорлик фаолиятини бошлаган тадбиркорларга лимон етиштирувчи мутахассислар томонидан зарур кўрсатмалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умрбек Жаббаров ЎзЛиДеП Беруний туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 16:56:02

Томорқадан самарали фойдаланишда депутатлар кўмакдош бўлиши бу албатта мақсадга мувофиқдир


Мамажонов Дилшод Ўктам ўғли Жиззах шаҳар партия фаоли2018-05-17 14:42:07

Президентимиз фуқароларининг фаровонлигига қаратилган Фармон, Қарорлар чиқармоқдалар. биз ҳам юртбошимизга елкама-елка туриб ўз ватанпарварлик бурчимизни адо этайлик. Партиямиз фаолиятини ўз фаоллигимизни аямайлик.


Миробод тумани2018-05-17 14:40:18

Томорқадан унумли фойдаланиш оила даромадига қўшимча маблағ банбайи ҳисобланади, шундай экан томорқа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз учун имкониятлар тақдим этмоқда.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 14:38:02

Фуқароларимиз O'zLiDeP нинг кўмаги билан шахсиз томорқасидан қандай қилиб, кам харажат қилиб, кўпроқ фойда олиш кўникмаларини эгаллаб бормоқда


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 13:37:57

Томоркадан унумли фойдаланиш бу оилавий турмуш шароитини яхшилаш ва даромад манбаи хисобланади


Shamshod Jafarov2018-05-17 11:08:54

Tadbirkorlikka qaratilgan barcha qonun hujjatlari o'z natijasini berib boryatgani biz yoshlarni yanada oldinga shahdam qadamlar bilan harakatlanishimizga durtki bo'[lib kelmoqda.


Умидахон Тўраева2018-05-17 10:34:36

Партиямиз томонидан томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга берилаётган амалий ёрдамлар натижасида бошланғич партия ташкилотларида ишчи ўрни яратилмоқда хамда аъзолар сони кўпаймоқда.Ўз томорқасида етиштирилган турли хил махсулотлар даромади оила бюджетига катта ёрдам булади


Аброр Отабоев2018-05-17 10:11:16

Партиямиз томонидан томорқасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга берилаётган амалий ёрдамлар натижасида тадбиркорлар сони ортиб халқимиз фаровонлиги ошмоқда


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-17 08:48:54

Томорқадан унумли фойдаланиш, аҳоли даромадларининг оширилишига хизмат қилади


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-16 22:45:31

Samarqandlik dehqonlarning ishlarida omad tilayman. O'zim Uchquduqda yashasam ham Samarqandda tug'ulib18 yil shu viloyatda yashadim.Samarqandliklar juda mehnatkash xalq. Dehqonlarni o'z tomorqalaridan yuqori daromad olishlarini tilayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+