O‘zLiDeP депутати кўмагида шовотлик Умиджон Ваисов “Хоразм шиша идишлари” корхонасига ишга жойлашди (видео)

16.05.2018, 15:47

O‘zLiDeP депутати кўмагида шовотлик Умиджон Ваисов “Хоразм шиша идишлари” корхонасига ишга жойлашди (видео)

Шовотлик Умиджон Ваисов кўпдан бери ишсиз. Тўғри, фуқаро бу масалада тегишли жойларга мурожаат қилди. Лекин ҳозирга қадар натижадан дарак йўқ.

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Шовот туманидаги “Ижтимоият”, “Маданият” ва “Бешчиқир” маҳаллалари аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабулда кўплаб фуқаролар қатори унинг муаммосига  ҳам ечим топилди.

–Аёлим 2-гуруҳ ногирони, кам таъминланган оиламиз, – дейди Умиджон Ваисов. – Шу боис, қатор корхоналарга иш сўраб мурожаат қилган эдим. Лекин мутасаддилар “ўзимиз телефон қиламиз, ҳужжатларингизни қолдириб кетинг” дейишдан нарига ўтмади. Партия фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан “Хоразм шиша идишлари” корхонасига ишга жойлашдим.

 –Туманимизда 2 мингдан ортиқ хонадон бўлиб, уларда 13 минг нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Иззатбек Сапарбаев. – Бугунги қабул аҳолини анчадан бери қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш имконини берди. Сайёр қабул давомида асосан ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаси қуриш ва бандлик масалалари юзасидан аҳолининг мурожаатлари ўрганилди. Энг муҳими, аҳоли норозилигига сабаб бўлган муаммоларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. 

Умуман, сайёр қабулда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ва оғзаки мурожаатларига депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан  атрофлича жавоб олдилар.           

Қудрат БЕКМЕТОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 14:33:54

O'zLiDeP нинг барча худудларида шу каби сайёр қабуллар ташкил этилиб, аҳолимизнинг муаммолари қонун доирасида хал этилиб, мурожаатлари ўрганилиб O'zLiDeP фуқароларнинг қалбига кириб бормоқда. O'zLiDePнинг нуфузи янада кўтарилмоқда.


Jizzax viloyati mustaqillik MFY BPT raisi Darmonova Dinara2018-05-17 10:43:56

Sayyor qabullar tashkil etilib muommo va masalalarni yechimini topib kelmoqda. O'ZLiDeP tomonidan xududlarda o'tkazilayotgan sayyor qabullar albatta o'z natijalarni bermoqda.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 09:23:42

Сайёр қабуллар ташкил этиб муаммо ва масалаларни ечими топиб халқ ишончига киришимиз лозим


Сергели тумани фаоли Мансуров Мираббос2018-05-17 09:12:41

Юртбошимиз битта инсонни бўлса хам иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимга кўтараман деган сўзларини эшитиб ниҳоятда таъсирланган эдик. Бир инсоннинг хаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, хонадонинга ризқ улашиш билан баробар бўлса керак.Мана шундай фидойи депутатларимиз кўпаяверсин.Шу каби депутат сайёр қабули Сергели туманида ҳам бўлиб ўтмоқда. Ҳамма депутатларимизни ишларига омад тилайман


Бобожонова Р. Шовот туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 09:11:20

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида халқни кўпдан бери қийнаб келаётган муаммоларига ечим топилмоқда, Жойида хал бўлаётган муаммолари туфайли фуқароларнинг партияга бўлган ишончи янада ортмоқда.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-05-17 08:41:47

Партиямиз томонидан жойлада ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар ўз натижасини бериб келмоқда.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-16 22:40:50

Yil boshidan buyon partiyamiz tashabbusi bilan o'tkazilgan sayyor qabullarda qancha-qancha insonlarning muammolari ijoboy yechim topdi. Bunda albatta partiya xodimlarining mehnati cheksiz.


Навоий вилояти Чингиз Раджабов 2018-05-16 19:44:52

Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ўз натижасини бериб келмоқда. Ушбу сайёр қабулларнинг кўпайиб бориши ҳалқимизнинг яшаш шароитини яхшиланиб боришига ҳизмат қилишимга ишонамиз.


Г.Шамуратова Томди тумани Янги Чорва ҚВП БПТ раиси2018-05-16 18:35:24

O‘zLiDeP томонидан худудларда ўтказилаётган сайёр қабулларда электоратимиз ваклари билан бир қаторда фуқароларимизнинг ҳам бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолари ўз ечимини топмоқда . Фуқароларимизнинг партиямизга ишончи кундан кунга ортмоқда.


Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-16 18:17:42

Мухтарам Юртбошимиз битта инсонни бўлса хам иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимга кўтараман деган сўзларини эшитиб ниҳоятда таъсирланган эдик. Бир инсоннинг хаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, хонадонинга ризқ улашиш билан баробар бўлса керак.Мана шундай фидойи депутатларимиз кўпаяверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+