“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолибаси қонликўллик Генжегул Ешанова пиллачилик ва қушчиликни йўлга қўймоқчи

16.05.2018, 16:27

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ғолибаси қонликўллик Генжегул Ешанова пиллачилик ва қушчиликни йўлга қўймоқчи

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳудудларда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар моҳиятини аёллар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ташкил этилмоқда.

Ушбу танловнинг Қонликўл туман босқичи ўтказилиб, унда энг фаол ва тажрибали тадбиркор ва фермер хотин-қизлар ўз маҳсулотлари ва ишланмалари билан иштирок этди.

–Фермер хўжалигимизда пахта, ғалла ва шолидан ташқари мева-савзабот, полиз экинлари ҳам экилади, – дейди Қонликўл тумани “Зулхумар” фермер хўжалиги раҳбари Генжегул Ешанова. – Эътиборлиси, фермер хўжалигимизда 15 нафар ёш доимий иш билан банд. Айни чоғда пиллачилик ва қусчиликни йўлга қуйиб, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳаракатидамиз. Тадбиркор аёлларга рағбат бераётган бундай танловлар фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлмоқда.

Танловда шунингдек, “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда энг фаол ишбилармон аёл”, “Битирувчи қизларга энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл” сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.   

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия туман кенгаши томонидан димлом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1552
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-05-17 17:29:18

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан хар йили утказилаетган Ишбилармон аёл курик танлови уз самарасини бермокда, танловга катнашадиган тадбиркор кизларимиз ва аёлларимиз албатта кандайдур ютукка эришини истайди, бу демак келажакга ишонч билан бокиб купрок изланишга, уз уситида купрок ишлашга, ва уларниянгиликлар уйлаб топишга ундайди


Жиззах шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Адилова Муҳаббат Абдурасуловна2018-05-17 14:26:21

Аёллари хар сохада фаол, шижоаткор, ишбилармон. Фаол тадбиркор аёлларимиз билан қанча фахрлансак ҳам кам. Генжегул Ешанованинг келгуси ишларига омад тилаймиз.


Мелибоева Маъмура Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 14:22:16

"Ишбилармон аёл" Республика кўрик танловида худудлардаги босқичлари жараёнида барча тадбиркор аёлларимиз ишлари ўрганилади, қўллаб қувватланади, муаммолари депутатларимиз орқали хал этиб борилади. Республикамизнинг барча тадбиркор хотин-қизларининг иш фаолиятларига омад тилайман!


Jizzax viloyati mirzacho'l tumani ''Do'stlik '' MFY'' BPT Darmonova Dinara T2018-05-17 10:33:40

Yurtimizda faol,ishblarmon va tadbirkor ayollarimiz ko'p.Ularning bu biznes loyhalarini qo'llab-quvvatlash har birimizning asosiy burchimiz.Bunday tanlovlarni ko'p bo'lishi,tadbirkor ayollarga kuch quvvat va ko'taringki kayfiyat ulashadi.


О.Чутбаев O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 2018-05-17 10:27:39

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ушбу танловда тадбиркорлар муносиб рағбатлантирилади ва бир-бири билан тажриба алмашади.


Саида Умаралиева2018-05-17 09:58:32

Юртимизда фаол, ишбилармон ва тадбиркор аёлламиз жуда куп. Уларнинг келгусидаги ишларига омад ёр булсин.


Раджапова Алия Халқдепутатлари Элликқалъа туман Кенгаши 28 сон "Қирқжой"сайлов округи депутати2018-05-17 09:40:24

Генжегул Ешанова пиллачилик ва қушчиликни йўлга қўймоқчи экан ишларида ривож тилаймиз , ишлари унгидан келсин .


М.Яхшимуратова Шовот туман Кенгаши депутати2018-05-17 09:14:59

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини юқори пағоналарга кўтаришига хизмат қилишига ишонамиз.


Сергели тумани Кенгаши фаоли Ёрматов Аброр2018-05-17 09:06:45

Юртимизда аёл тадбиркорларимиз ҳам кўпайиб ўз меҳнатлари билан давлатимизга фойда келтирмоқдалар.


Г.Зоидова Арнасой туман Кенгаши депутати2018-05-17 08:49:51

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ҳудудларда мамлакатимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида тадбиркор ва фермер хотин-қизлари фаол қатнашмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+