O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишда яхши самара беради

17.05.2018, 14:37

O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси  хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишда яхши самара беради

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази ҳамкорлигида Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда ишлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича давлат ва нодавлат органлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

–Оилавий ажралишлар туфайли жамиятда бир қатор салбий ҳолатлар юзага келмоқда, – дейди вилоят “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази раҳбари Мўътабар Мақсудова. –Шу боис оилаларда соғлом муҳитни яратиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик асосида оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бу борада марказимиз қошида қайноналик, келинлик ва куёвликка тайёрлаш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этишни режалаштиряпмиз. Партиянинг мазкур лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 Ҳуснида ИМИНЖАНОВА,

 O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шоира Хасанова Жиззах вилояти Аёллар қаноти2018-05-18 14:47:34

Қачонки, аёл маънавиятли бўлса,баркамол фарзандлар тарбиялай олади.Оиласи тинч аёлнинг эртаси нурлидир. Ажримлар олдини олишга, бемор хотин-қизларимизнинг,адашган опа-сингилларимизга тўғри йўл кўрсатолсак, " Фаровон оила"лойиҳаси орқали биз кўзлаган маррага етамиз.


Гулбаҳор Тўраева "Аёллар билан ишлаш" бўлими Қашқадарё"2018-05-18 12:04:38

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни барвақт аниқлашда, шу жумладан, оилавий ажримларнинг олдини олишда ва қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида ўз натижасини беради.


Саида Умаралиева Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-05-18 10:29:13

Бундай тадбирларни институт ва коллеж талаба қизлари ўртасида кўпроқ ташкил этиш керак. Оила қуриш осон, оилани сақлаб қолиш осонмас. Партия лойихалар доирасида қизларимизни келинликка ҳар томонлама тайёр қилиб бориш билан бирга ажримларни олдини олишда хизмат қиламиз.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-17 19:35:46

O‘zLiDePнинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишда, ижтимоий ва маънавий аҳволини яхшилашга хизмат қилмоқда.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 18:45:11

Партиянинг “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ижтимоий аҳволини яхшилашга хизмат қилмоқда.


Саодат Нарзиева Хатирчи туман Хотин қизлар қумитаси Бош мутахасиси ЎзЛиДеП фаоли2018-05-17 17:44:22

O‘zLiDeP томонидан “Фаровон оила” лойиҳаси хотин-қизлар ўртасида юзага келаётган салбий ҳолатларнинг олдини олишда яхши самара беради бу борада партиямизни ташаббусини қуллаб қувватлаймиз хамда яқиндан кумакдошмиз


Муродова Ифора (Навоий шаҳар БПТ)2018-05-17 17:17:12

бу лойхани Республикамиз бўйлаб барча туман шаҳарларга тарғиб қилишимиз зарур.


Ўроқова Маржона (Навоий шаҳар Тиббиёт коллежи БПТ)2018-05-17 17:15:06

Бу лойиҳа Жамиятимизда аёллар ролини ошириш билан биргаликда келгуси авлод тарбияси учун катта маъсулиятни юклайди. Жамиятимиздаги салбий кўринишларни бартараф этишда аёлларни ролини оширади.


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-17 17:13:32

Албатта бу лойиҳа аёлларни муаммоларни ҳал этишда, оилада ажримларни олдини олишда, оилаларда аёлларнинг ролини оширишда, фарзандлар тарбиясида аёлларимизни маъсулиятини оширишда хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 16:36:13

"Оила" муқаддас уни асрашда мазкур лойиҳа юзага келаётган турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+