O‘zLiDeP фракциясида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

17.05.2018, 14:56

O‘zLiDeP фракциясида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.

Фракция йиғилишида, даставвал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мазмун ва моҳиятига эътибор қаратдилар.

Дарҳақиқат, устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналарини бошқариш жараёнида давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг иштироки, уларда моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланилмаётганлиги, шунингдек бошқарув тизими шаффоф эмаслиги боис, бундай корхоналарнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилишнинг ёки у бажараётган вазифа ва функцияларнинг ижросини самарали назорат қилиш амалиёти йўлга қўйилмаган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Қарорда юрт равнақи йўлида давлат корхоналарини трансформация қилиш дастурларини амалга оширишнинг халқаро тажрибаси асосида давлат активларининг қийматини кўриб чиқиш ва уларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган
2018-2020 йилларда устав фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналари ва бошқа юридик шахсларни трансформация қилиш дастурини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Қарор асосида бундай корхоналарда том маънодаги корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташаббусларни амалга ошириш, давлат корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий кўникмаларини, жумладан, тегишли тармоқлар бўйича етакчи хорижий корпорациялар билан тажриба алмашинишни ташкил этиш орқали ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Қарор билан шунингдек, дастурнинг амал қилиши ва у татбиқ этилиши лозим бўлган акциядорлик жамиятлари, йирик шаҳар ташкил этувчи комбинатлари ва бошқа давлат компаниялари белгилаб қўйилган.

Фракция аъзолари мазкур Қарордан келиб чиқадиган галдаги вазифаларни белгилаб олдилар, шунингдек унинг ижросига масъул бўлган Давлат рақобат қўмитаси, молия ва адлия вазирликлари ва бошқа манфаатдор идораларга тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиши ва тақдим этилиши тўғрисида келишиб олдилар.

Шундан сўнг, депутатлар бир гуруҳ O‘zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан ишлаб чиқилган ва бевосита қонунчилик жараёни билан боғлиқ бўлган, қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш ва овоз бериш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Қонунчилик ташаббусининг асосида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши ва Қонунчилик муаммолари ҳамда парламент тадқиқотлари институти томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрсидаги меморандумда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлари натижалари ётибди.

Лойиҳа концепциясига кўра, иккинчи ўқишда қонун лойиҳалари бўйича овоз бериш моддама-модда муҳокамалар ўтказиш амалиётини бирмунча такомиллаштириш таклиф этилмоқда, чунончи лойиҳалар аввало, қонун моддалари фракцияларда ва қўмиталарда шаклланган якдил фикр асосида умумий мажлисларда овозга қўйилишини назарда тутувчи нормани мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда.

Аксарият хорижий давлатларда, хусусан, Франция, Канада, Португалия, Жанубий Корея, Туркия парламентлари регламентларида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда нафақат моддама-модда, балки бобма-боб ёки бўлимлар бўйича кўриб чиқилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Йиғилишда O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг мазкур қонунчилик ташаббуси маъқулланди.

Депутатлар, шунингдек йиғилиш кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилдилар ва маъқулладилар

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати,O‘zLiDeP депутатлик гурухи2018-05-19 19:24:17

Давлатимиз рахбарининг «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ўз вақтида қабул қилинди.Ушбу Қарорни ва Қонун лойихаларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг йиғилишида мухокама қилиниши юртимизда қарорлар ижроси таъминланишида самарали бўлиб давлатимиз ривожланишида ўз ўрнига эга.


Б.Хаитбоев УзЛиДеП Шовот туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-05-18 10:58:44

O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилингани ва келгусида уларнинг ижросини назорат қилиш, изчилликда олиб борилаётган ишлар самарали сиёсат гарови.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 19:11:07

O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг мазкур қонунчилик ташаббуси мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонунлар қабул қилинишини таъминлайди. Президентимизнинг «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб давлат корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини жорий этилади, уларни бошқаришда шаффофлик йўлга қўйилади, корхоналарнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилишнинг ёки у бажараётган вазифа ва функцияларнинг ижросини самарали назорат қилишга эришилади.


Қосимжон Шопўлатов Хатирчи туман бўлими аппарат рахбари ,туман Кенгаши депутати2018-05-17 16:28:54

Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори бундан буён став фондида давлат улуши устувор бўлган давлат корхоналарини бошқариш жараёнида давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг иштироки, уларда моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш бошқарув тизими шаффоф булишига олиб келади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-17 16:27:12

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилиниб ва масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлар қабул қилинганлиги бу мамлакатимизни ривожланишига янада катта ҳиссасини қўшади


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-17 15:54:26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори давлат улуши бор давлат корхоналарининг моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек бошқарув тизими шаффофлигини таъминлашга, бундай корхоналарнинг молиявий ва хўжалик фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилишга ёки у бажараётган вазифа ва функцияларнинг ижросини самарали назорат қилишга замин яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+