O‘zLiDeP депутатлари Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармаси валюта назорати бўлими бошлиғининг ҳисоботини эшитди

17.05.2018, 15:04

O‘zLiDeP депутатлари Марказий банк Жиззах вилоят бош бошқармаси валюта назорати бўлими бошлиғининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президентимизнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Марказий банк вилоят бош бошқармаси валюта назорати бўлими бошлиғи У.Низомовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи экспортёр корхоналар томонидан 1 млн. 329 минг АҚШ доллари миқдорида валюта тушуми амалга оширилган.

–Вилоятимизда 16 та валюта айирбошлаш шахобчаси бўлиб, ҳозирги кунга келиб уларнинг сони 34 тага етди, – дейди У.Низомов. – Мавжуд шахобчаларнинг 3 таси бозор ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда, 2 таси Ўзбекистон-Тожикистон чегара постида, 29 таси эса тижорат банклари биносида фаолият кўрсатиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонидан сўнг, жисмоний шахслардан жами 29 млн. АҚШ доллари, 77 минг Евро ҳамда бошқа чет эл маблағлари харид қилинган.

Йиғилишда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳисобот юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1499
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:32:33

Президентимизнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Марказий банк вилоят бош бошқармаси валюта назорати бўлими бошлиғи эшитуви долзарб масалалардан ҳисобланади.


Тошкент шаҳар Кенгаши ижрочи котиби - Н.Ботиров2018-05-18 10:46:29

Жойларда халқ депутатлари маҳалий кенгашлардаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг аъзолари ташаббуси билан эшитувлар ташкил этилмоқда, бундай эшитувлар мансабдор шахсларнинг янада маъсулятбилан ишлашига ундайди.


Саида Умаралиева Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-05-18 09:57:50

Ташкилот рахбарларининг депутатларга берган хисоботида натижа бўлиши керак. Бу эса депутатларимиздан янада фаоллик ва маъсулиятни таълаб қилади.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-17 20:43:52

Жойлардаги Халқ депутатлари корхона ва ташкилот раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиши, бу раҳбарларимизда ўз ишига бўлган масъулият янада оширади.


Олимжон Эргашев Фориш туман кенгаши депутати2018-05-17 19:47:04

Махаллий кенгашлар фаоллигини янада ошириш керак. Ижроия органлари, ижтимоий хаётимизга,маълум бир сохаларга масъул ташкилотлар рахбарларини реал хаётга таалуқли хисоботлари кўпроқ эшитилиши мақсадга мувофиқ бўлади.Албатта давлатимиз рахбари айтганларидай "1.5 йилда хамма муаммоларни хал этиб бўлмайди" лекин хозирги давримиз талаби шундай деб ўйлайман


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 19:19:22

Депутатлик гуруҳларининг Қонунлар, Президент қарор ва фармонлари бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиши ижро органлари ва уларнинг мансабдор шахслари масъулиятини янада оширади.


М.Бабаяров Хатирчи туман депутатлик гурухи аъзоси2018-05-17 17:34:01

Депутатлик гурухлари томонидан мансабдор шахсларни иш режага мувофиқ мамлакатимизда қабул қилинган қарорлар қонунларни жойларда ижроси буйича хисоботлари эшитилиб борилади. Мансабдор шахсларни ўз вақтида пайсалга солмасдан хисоботларини эшитишда қандай имконият ва маъсулият яратса бўлади


Жасур Рустамов (Навоий шаҳар бўлими ижрочи котиби)2018-05-17 17:26:45

Халқ депутатлари жойлардаги раҳбарларнинг хисоботларини эшитиши, раҳбарларимизда ўз ишига масъулият хиссини оширади


Жаббаров Умрбек Ражапбаевич ЎзЛиДеП Беруний тумани Кенгаши ижрочи котиби2018-05-17 16:51:37

Депутатларимизга куч қувват. Президентимиз қарорларининг бажарилиши юзасидан назорат ўрнатишда депутатларимизга биз партия электроти кўмакдош бўлишимиз керак деб ўйлайман.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-17 16:23:34

Депутатлик гуруҳи йиғилишларида мансабдор шахсларни ахбороти этилаётганда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқарув органлари илмий муассасалар, ОАВ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, олимлар, мутахассислар ва экспертлар таклиф этилса, ахборот эшитувлар янада мукаамал ўтади деб ўйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+