“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Ойгул Худойбердиевага 80 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

17.05.2018, 15:10

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи Ойгул Худойбердиевага 80 млн. сўм кредит олишга кўмаклашди

Шўрчилик Ойгул Худойбердиева 5 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Айни чоғда тадбиркор 6 нафар ёшни доимий, 10 нафарга яқини эса мавсумий иш билан таъминлаган. Лекин тиниб-тинчимас бу тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, яна қўшимча 10 та иш ўрини яратмоқчи.

Шу масалада у яқинда O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган эди. Гуруҳ аъзолари томонидан унинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Менгбоев ташаббуси билан муаммо ижобий ҳал этилди.

– O‘zLiDeP фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан “Қишлоқ-қурилиш банк” туман филиалидан 80 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдик,  – дейди О.Худойбердиева. – Энди 12 сотих ер мадонига тикувчилик цехи ва иссиқхона барпо этиб, 10 та иш ўрини яратмоқчиман.

“Боймоқли” маҳалласида яшовчи Мархабо Тожиеванинг ушбу гуруҳга фуқаролик паспорти олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Саломат Қуввтова ташаббуси билан ижобий ҳал этилди.

Ҳа, бугун  партиянинг бу ташаббусидан кўпчилик мамнун. Чунки бугун гуруҳга келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топмоқда.

Матлуба ЖЎРАЕВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2073
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-05-19 08:46:14

Тадбиркорлар манфаати-доимий диққат эътиборимизда!


Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:21:29

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳига имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган аёлларга барчамиз маъсулмиз. Тадбиркорликни ривожлантиришда ёрдам қилиш жамият ривожига хисса қўшишдир.


Андижон туман "Хунарманд уюшмаси "БПТ раиси Г.Солиева 2018-05-18 15:42:49

“Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи томонидан жойларда бир катор ишлар амалга оширилиб келяпти аёлларга иш бошлашлари учун имтиёзли кедитлар олиниб бериляпти.


Гулбаҳор Тўраева. "Аёллар билан ишлаш" бўлими. Қашқадарё"2018-05-18 10:03:33

Мазкур Гуруҳ фаолиятини йўлга қўйилганлиги тадбиркор аёлларимизни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш билан бир қаторда, партиямиз аъзолари сафига тадбиркор аёлларни жалб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Z.Sharipova Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-05-17 23:08:46

Tadbirkor ayollar muammolarini o'rganish guruhi Uchquduqda ham qizg'in faoliyat olib bormoqda. Hamma guruh a'zolarini yanada faollikka chorlaymiz.


O’zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ходими Чингиз Раджабов2018-05-17 19:19:29

Юртимизда аҳолини бандлигини ўйлаётган тадбиркорларимиз сафи кенгайсин.


Содиқжон Бобоев Янгиобод туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-17 19:14:33

Ушбу гуруҳга тушган барча мурожаатлар гуруҳ томонидан мурожаатларнинг тегишлилиги бўйича туман ташкилотлари билан биргаликда иш олиб боришмоқда.


Саодат Насруллаева ЎзЛиДеП Янгиобод туман Кенгаши раиси ўринбосари2018-05-17 19:10:30

Тадбиркор аёл муаммоларини ўрганиш гуруҳи Янгиобод туманида ҳам самарали фаолият юритмоқда. Ушбу гуруҳ ёрдамида тумандаги 2 нафар қизлар тадбиркорликга жалб қилиниб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди ва натижада 2 нафар иш ўрни яратилди.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-17 18:20:52

Гурухлардаги хар бир мурожаатни ижобий ҳал этишга эътибор қаратиш лозим. Гуруҳдаги тадбиркорларни ва бошқа тадбиркорларни ҳам ижтимоий тармоқлар орқали электрон мурожаатини олиш тизимини йўлга қўйишда барча тадбиркорларни фаолликга чорлаймиз


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-05-17 17:17:24

"Тадбиркор аёллар муаммоларини ўрганиш” гуруҳи бу хакикатдан хам тадбиркорлар учун тусик булаетган муоммаларни урганишда ва ечимини топишда якиндан ердамчи куч булиб хизмат килмокда. Тадбиркорликни ривожлантиришда ердам килиш бу жамият ривожига хисса кушиш дегани


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+