Гулистонда O‘zLiDeP ташаббуси билан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ёшлар Форуми ўтказилади (фото)

17.05.2018, 16:31

Гулистонда O‘zLiDeP ташаббуси билан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ёшлар Форуми ўтказилади (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 18 май куни O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ёшлар Форуми ҳамда Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур форумни янада самарали ташкил қилиш мақсадида партия “Ёшлар қаноти” аъзоларидан иборат тарғибот гуруҳи икки кун давомида Гулистон шаҳрининг ҳар бир маҳаллаларидаги хонадонларга ташриф буюриб, ёшларга тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди, уларнинг рўйхати шакллантирилди.

Бугун “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳасининг ишчи гуруҳи аъзолари Гулистон шаҳридаги йирик тадбиркорлик субъектларига ташриф буюриб, у ерда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда корхоналарнинг масъул ходимларини лойиҳа доирасида ташкил этилаётган меҳнат ярмаркасида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишлари учун таклиф қилишди. Партиянинг мазкур ташаббуси тадбиркорлик субъектлари учун ўз вақтида қилинган амалий ёрдам қўли бўлганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ёшлар форумига Гулистон  шаҳридаги “BEST FASHION” 96 та, “MILI GULISTON TEXTILE” 50 та, “Madinabonu” МЧЖ 10 та ҳамда “FORTUNA TEKSTIL” 6 та бўш иш ўринлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Ишчи гуруҳи вакиллари кун давомида Гулистон шаҳридаги барча тадбиркорлик субъектларига ташриф буюриши режалаштирилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    251
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:14:51

Партиянинг мазкур ташаббуси тадбиркорлик субъектлари учун ўз вақтида қилинган амалий ёрдамдир.


Жиззах вилоят Абай ҚФЙ БПТ раиси Х.Абдурасулов2018-05-18 15:00:17

Ўзбекистонда яратилган бундай имкониятлар ёшларни тадбиркорлигини қўллаб-қуватлаш бизнинг асосий мақсадимиз бунга юртимизда кенг имкониятлар яратилган.


Шовот туман Кенгаши 2018-05-18 10:50:33

Партия ходимларининг астойдил қилган меҳнатлари бесамар кетмайди . Омад ёр бўлсин.


Mirzo Ulug'bek tumani "SIMAX-PARS" BPT2018-05-18 10:37:40

Yaxshi loyiha ekan yoshlar qanotiga raxmat katta ishlarga qo'l urushmoqda


O’zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши Қўшбоқов Рустам 2018-05-18 10:29:07

Партиянинг "Ёшлар каноти" томонидан “Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган ёшлар Форуми ҳамда Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида партия фаоллари – тадбиркорлар кўмагида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлашга кўмаклашиш бу ўз ўрнида партиянинг жамиятдаги нуфузини янада оширади.


Фурқат туман Кенгаши депутати "Ал-Ғаний" БПТ раиси С.Джўраев2018-05-18 10:09:56

Партиянинг мазкур ташаббуси тадбиркорлик субъектлари учун ўз вақтида қилинган амалий ёрдам десам адашмаган бўламан.


Томди Халкбанк БПТ раиси А.Лепесбаева2018-05-18 09:04:39

Сен хам фаол ешлар сафидасан лайихаси дайрасида ешлар форуми ва буш уринлар буйича ярмарка утказилиши иш билан таъминлашда яхши имкон


Жобборкул Тошкулов O'zLiDeP Ширин2018-05-18 08:58:40

“Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!” лойиҳаси доирасидаги ёшлар Форуми ҳамда Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида кўплаб ёшларни ишга жойлаштириш O'zLiDePни нуфузини янада оширади. Бунинг натижасида ишбилармон, тадбиркор, фаол ёшлар тарғиботчилар ҳисобига сафимиз кенгайаверади. Бундай фаол тадбирларни доимо қуллаб қуватлаймиз


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-17 22:56:08

Hurmatli Prezidentimiz takidlaganidek 2 nafar insonni ish bilan taminlagan tadbirkorni boshimizga ko'taramiz.


Навоий вилояти Конимех туман З.Айдарова2018-05-17 19:56:04

Ёшлар бизнинг келажагимиз улар доим бизнинг эътиборимизда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+