“Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси Достонбек Холбоев тиббий карталарнинг электрон тизими акс этган дастурни ишлаб чиқди

17.05.2018, 16:15

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови иштирокчиси  Достонбек Холбоев тиббий карталарнинг электрон тизими акс этган дастурни ишлаб чиқди

O‘zLiDeP Қарши туман Кенгаши томонидан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари ўзининг янги инновацион лойиҳалари билан қатнашди.

Холбоев Достон Қарши туманидаги Қовчин қишлоқ касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Болаликдан тиришқоқлиги, изланувчанлиги билан тенгқурларидан ажралиб турувчи ёш ихтирочи танловда тиббий карталарнинг электрон тизими акс этган дастурни тақдим этиб, иштирокчиларни лол қолдирди.

–  Ушбу дастурни яратишимга “Vedanta” хусусий клиникасига борганимда навбат жараёнидаги узоқ кутиш сабаб бўлган, –  дейди ёш ихтирочи. –Айтиш жоиз, дастур кўп функцияларни ўзида жамлаган бўлиб, фойдаланувчиларга кўплаб қулайлик яратади. Агар лойиҳам ҳаётга татбиқ этилса юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг фақат ўзи фойдалана оладиган тиббий маълумот базасини яратиш имкони туғиларди.

Танловда ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    494
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Naxanboyev Ozod2018-05-19 12:22:17

Judayam zo'r kuni kecha samarqand viloyatida ham o'tkazildi bir-biridan chiroyli iwlanmalarni ko'rib havasim keldi


Қашқадарё вилояти Ёшлар билан ишлаш бўлими ходими - Маъмуржон Абдуллаев2018-05-18 14:38:16

Бу лойиҳа бизга янгидан янги иқтидор эгаларини кашф этишда кўмак бермоқда. Ёшлар билан ишлаш жараёнида уларнинг салоҳияти, тафаккури юксаклиги мени хайратлантиради. Партиямиз нафақат тадбиркорлар қатламини балки ижодкор ёшларни ҳам қўллаб қувватлашда ҳақиқий етакчига айланиб бормоқда!


Арслонбек Усманов, Жиззах вилояти 2018-05-18 14:20:25

Иқтидорли ёшларни топиб улар қўллаб қувватланилса келажакда юртимизнинг ривожланишида ўз хиссасини қўшиши аниқ. Бунда “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг ўтказилиши тақсинга лойиқ.


Doston Xolboyev2018-05-18 12:46:45

Bildirilgan ishonch uchun hammaga o'z minnatdorchiligimni bildiraman.Bundan keyin ham yangi loyihalar ustida astoydil ishlashga harakat qilaman


Равшанов Шерзод Тўйчиевич O'zLiDeP Қарши туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-18 12:12:17

Албатта мен Достонбек билан илк учрашувим давомида ундаги иқтидорни кўриб қойил қолгандим, албатта бу иқтидор эгасини яратган дастури туманда, вилоятда қолаверса Республикада ўрин олишига катта ишонч билдирамиз O'zLiDeP Қарши туман Кенгаши.


Жиззах вилоят Микрокридит банк БПТ раиси Хамдамова Л2018-05-18 12:00:54

Албатта бу кўрик танлов асосида билдирилган ғояларнинг сарасини танлаб уни амалда хайотга тадбиғ етса юртимизни ривожланишида йана бир поғона кўтарилиш бўлади


O’zLiDeP Қашқадарё вилояти Мафкуравий тарғибот-ташвиқот бўлими мудири Асилабону Султонова2018-05-18 11:52:06

O’zLiDeP ташаббуси билан “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг эълон қилиниши Достонбек каби иқтидорли, ташаббускор хамда кучли иннавацион ғояга эга бўлган ёшларимизни истеъдодини юзага чиқаришга бевосита хизмат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида самарали натижалар бераётгани тахсинга сазовордир.


Хива туман Кенгаши ижрочи котиби Я.Хожаниязова2018-05-18 11:39:27

Жуда ҳам тўғри ушбу дастурни ҳаётга татбиқ қилинса, оварагарчиликка йўл қўймасдан, қанчадан-қанча одамларнинг вақтини тежаш имконияти яратиларди. Ушбу лойиҳанинг мақсади ҳам шундай изланувчан ёшларни қўллаб-қувватлаш.


Қашқадарё вилоят Сиёсий таълим маркази раҳбари О. Мовланов2018-05-18 10:15:23

Инновацион салоҳиятга, иқтидорли, яратувчан қобилиятига эга бўлган Достонбек каби ёш йигитларимизни партия томонидан қўллб-қувватлаб, уларнинг мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишга йўналтирадиган “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг аҳамияти беқиёсчдир!


N.Ruziyeva Navoiy viloyati Uchquduq tumani2018-05-17 23:01:49

Dasturlash ishi insondan kuchli bilimni talab qiladi. Tanlov g'olibining salohiyati kuchli ekanligi ko'rinib turipti. Viloyat bosqichida ham faxrli o'rinni egallashiga ishonama va omad tilayman.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+