ХИВА: туризм ривожида O‘zLiDePнинг ҳам улуши бўлиши керак

18.05.2018, 15:04

ХИВА: туризм ривожида O‘zLiDePнинг ҳам улуши бўлиши керак

2017 йил Таиланд пойтахти Бангкокка 20,2 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрганини, Дубай шаҳри туризм ортидан деярли 30 миллиард АҚШ доллари миқдорида фойда кўрганини ҳисобга олсак, бизнинг бу йўналишда ҳали жуда кўп ишлашимиз кераклиги аён бўлади.

Хива мамлакат туризмининг таянч нуқталаридан бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Қўқон, Шаҳрисабз ва бошқа қадимий, кўркам шаҳарлар билан бирга сайёҳлик индустриямиз тараққиётида ўзига хос ўринга эга.

Президентимизнинг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорида минтақанинг, шу жумладан, Хоразм вилояти, Хива шаҳри ҳамда туманининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилганди. Шу мақсадда Хоразм вилояти ҳокимлиги аппаратида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ҳамда тегишли котибият жорий этилди. Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоят ҳокимлигида ўтказган йиғилишда туризм имкониятидан етарли фойдаланилмаётгани, ушбу соҳада кўплаб муаммолар тўпланиб қолганини алоҳида таъкидлади. Бу борада аниқ тавсия ва топшириқлар берди.

Ушбу қимматли кўрсатмаларни оғишмай амалга ошириш орқали иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш, жамиятни янгилаш борасида сиёсий партиялар, шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзолари, электорати зиммасида масъулиятли вазифалар турибди.

O‘zLiDePнинг Хива туман Кенгаши 49 та бошланғич партия ташкилоти теварагида 802 нафар фаол аъзосини бирлаштирган. Улар саноат ҳамда аграр шўъба салоҳиятини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан бирга туризм истиқболларини кенгайтиришда баҳоли қудрат иштирок этмоқдалар. Партиянинг Хива туман Кенгаши вилоятдаги энг илғор турдош бўғинлардан саналади. Ташкилий-партиявий, ёшлар ва аёллар масалалари бўйича олиб борилаётган ишлар савияси юқори. Аммо туризм соҳасини ривожлантириш, тармоққа инновацион ғояларни татбиқ этишга бағишланган тадбирлар бармоқ билан санарли.

Албатта, O‘zLiDeP депутатлари сўровлари орасида аҳолининг оғирини енгил қилаётган жиҳатлар кўп. Мисол учун туман Кенгаши депутати С.Рўзметованинг ташаббуси билан “Аваз дўнак” аҳоли масканига электр манбаи узатадиган янги ускуна ўрнатилди. Яна бир фаол депутат О.Исмоиловнинг сўровига кўра Чинобод қиш­лоғини обод қилиш, ўнга яқин хонадонда оилавий бизнесни бош­лаш юзасидан муҳим ишлар бажарилди. Кейинги пайтда партия фаоллари туманда туризм истиқболи учун ҳам жон куйдирмоқда.

– Айтайлик, Отабой Оллоберганов “Болтабой оқсоқол” фермер хўжалигида вьетнам технологияси асосида балиқчиликни ривожлантирмоқда, – дейди O‘zLiDeP Хива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ш.Отажонов. – Фермер хўжалигининг ерлари чўлга туташ. Шу туфайли биз Отабой акага ўз фермер хўжалигида экотуризм нуқтасини яратишни таклиф этдик. У бажонидил рози бўлди. Тез орада бу ерга ташриф буюрадиган сайёҳлар кийик ва туяқушларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишади. Қишлоқ туризмини ривожлантиришга киришяпмиз. Тез кунларда партия аъзоларининг сайёҳлик ривожидаги иштирокини кучайтиришга бағишланган анжуман ўтказмоқчимиз.

Партия фаоли ҳақ. O‘zLiDeP ўз аъзолари, электорат иштирокида кўплаб тадбирлар, акция ва кўриклар ўтказмоқда. Уларда партия ҳаётини жонлантириш юзасидан қимматли таклифлар ўртага ташланмоқда. Шунинг баробарида, камида иккита янги иш ўрни, битта туризм нуқтаси яратиш масаласи ҳам кўндаланг қўйилса, айни муддао бўларди.

Туризмни жадал ривожлантириш борасида O‘zLiDePнинг ўтган йил 7 декабрдан эътиборан таъсис этилган Хива шаҳар Кенгаши эътирофга лойиқ ишларни уддаламоқда. Шаҳар кенгаши 53 та БПТ теварагида 815 нафар партия аъзосини бирлаштирган. Улар барча соҳалар қатори туризмни ривожлантиришга ҳам жиддий бел боғлаши зарур. Чунки ушбу ҳудуд туризмида оқсоқланишлар кўп, бу ҳозир ҳал қилинмаса, ортга сурилиб кетаверади. 

Давлат раҳбарининг сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга доир фармон ва қарорлари қабул қилинди. Айниқса, “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури” доирасида “Бухоро-Мискин” замонавий темир йўл линияси, “Урганч-Хива” йўналишида “Афросиёб” русумли поездларга мўлжаллаб қурилаётган линия, Хивадаги замонавий темир йўл шоҳбекати бунёд этилгани, шубҳасиз, соҳада янгиланишлар кечаётганини кўрсатади. Бундан ташқари, Урганч халқаро аэропортининг кўп параметрлари жаҳон андозалари даражасига етказилди. Сайёҳлар учун мўлжалланган ўнлаб қулай автобуслар сотиб олиниб, меҳмонхона хўжалиги тубдан янгиланмоқда. “Урганч-Хива” троллейбус линияси модернизация қилиниши эса шу йўналишда салмоқли ишлар бажарилаётганининг яна бир ифодасидир.

– Қадимий ва навқирон Хивамизда туризмни ривожлантиришда O‘zLiDePнинг улуши борми? – дейди партия Хива шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари С.Машарипова. – Бор. Лекин бу улуш бугунги шиддатли замон талабига мос эмас. Шу йилнинг 3-5 октябрь кунлари пойтахтимизда ўтадиган халқаро сайёҳлик ярмаркасига ҳозирлик кўрарканмиз, шундай хулосага келдик. Биз, аввало, энг илғор компаниялар тажрибасини ўзлаштириб, соҳада профессионал ходимлар сонини кўпайтиришимиз, туризмга кўпроқ тадбиркорларни жалб этишимиз, мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланишимиз керак. Шундагина сайёҳликнинг мамлакат ялпи маҳсулотидаги улуши ошади, минглаб янги иш ўринлари яратилади, ғазнага мўмай фойда келиб тушади. Айни чоғда қадимий шаҳарнинг янги қиёфаси яратилади. Бунинг учун ҳамжиҳатликда, шиддат билан ишлаш зарур.

Янгибой ҚЎЧҚОРОВ,

“XXI asr” мухбири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:50:15

Nafaqat Xivada balki respublikamizning juda ko'b jabxalarida turistik imkoniyatlar yuqori darajada rivojlanmoqda. Bu sohani rivojlantirish .O'zbekistonni xalqaro nufuzini yanada ortishiga sabab bo'ladi.


O`zLiDeP Ҳазорасп туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари.М. Абдиримов2018-05-19 08:44:04

Биз бугун ички туризимга ҳам эътибор беришимиз, кўпроқ тадбиркорларни жалб этишимиз, мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланишимиз керак. Хивадаги замонавий темир йўл шоҳбекати бунёд этилгани, шубҳасиз, соҳада янгиланишлар кечаётганини кўрсатади.


Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:10:47

Хива мамлакат туризмининг таянч нуқталаридан бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Қўқон, Шаҳрисабз ва бошқа қадимий, кўркам шаҳарлар билан бирга сайёҳлик индустриямиз тараққиётида ўзига хос ўринга эгадир.


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-18 17:37:45

Қадимий тарихий обидалар кўп бўлган давлатимизда туризм соҳасини ривожлантириш учун тадбиркорларни жалб этиш, ички имкониятлардан кўпроқ фойдаланишимиз лозим.


Абдували Холиқов-Навоий вилоят Кенгаши бўлим мудири2018-05-18 17:25:32

Республикамизнинг барча ҳудудларида туризмни ривожлантириш бўйича имкониятлар етарли. Жумладан, Навоий вилояти ҳам туризм салоҳияти юқори вилоятлардан бири ҳисобланади.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-18 17:23:56

Қадимий ва навқирон Хива ўзининг ўзгача жозибаси, инсонларни тарих билан суҳбатга чорлайдиган маскан. Биз аввалом бор ўзимизда ички туризимни янада ривожлантиришимиз мана шундай тарихий шаҳарларимизга сайёҳатлар уюштириб туришимиз керак. Биз бугун ички туризимга ҳам эътибор беришимиз, кўпроқ тадбиркорларни жалб этишимиз, мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланишимиз керак. Шундагина сайёҳликнинг мамлакат ялпи маҳсулотидаги улуши ошади, минглаб янги иш ўринлари яратилади, иқтисодимиз янада барқарорлашиб боради.


O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дилшод Турсунбоев 2018-05-18 15:52:16

Бугунги кунда ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожланмоқда.


O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Дилшод Турсунбоев 2018-05-18 15:52:16

Бугунги кунда ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожланмоқда.


Андижон туман "Гулсум"ХИЧК бпт раиси Ш.Хожибеков2018-05-18 15:46:38

Туризмга кўпроқ тадбиркорларни жалб этишимиз ва мавжуд имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш учун шарт шароитлар яратилмоги даркор.


Жиззах вилояти Дўстлик туман ҳокимлиги БПТ раиси Ф.Зайиров 2018-05-18 15:40:08

O‘zLiDeP ёшлар қаноти томонидан "Ёш инновациячи" кўрик танловининг туман босқичлари ўтказилди ушбу танловда туризм соҳасини ривожлантириш йўналишида ҳам талабалар иштирок этиб “Жиззахнинг қадимий, маданий меърос объектларини дунёга тарғиб қилиш ва вилоятга туристларни жалб этиш” лойиҳаси билан иштирок этишди. Ўйлаймизки ёшларимизнинг туристларни жалб этиш лойиҳаси эътибордан четда қолмайди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+