Ёшларга коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида тушунча берилди

18.05.2018, 15:14

Ёшларга коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида тушунча берилди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Олмазор туманидаги Тошкент тиббиёт академик лицейида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, туман ИИБ ходимлари, Ёшлар иттифоқи, Олмазор туман прократураси иштирок этган тадбирда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

– Коррупция ёш авлодда ижтимоий адолатга, ҳақиқатга, давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончини сусайтиради, – дейди Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Х.Очилов. – Энг ёмон томони, бундай хавфли қилмиш охир-оқибат уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаб-яшнаши учун шароит яратади. Шу боисдан касб-ҳунар коллежини битириб, касбий фаолият бошлаш остонасида турган ёшларга коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида кенгроқ маълумотлар бериш бугунги кун талабларидан биридир. Чунки бугунги кун ёшлари эртанги мутахассис, жамият ва давлат бошқарувининг иштирокчисидир.  

Йиғилишда шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маърузалар тингланди.

Тадбир сўнггида ёшларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

  Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP  Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1765
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

фИРУЗА2019-03-01 20:16:08

Эртангги кунимизни давом эттирадиган ёшлар онгида коррупцияга қарши муросасизлик шакллатира олсак, янги маънан етук авлодни тарбиялаган бўламиз. Ъалвимизда бир ибора бўлган "Ошинг ҳалол бўлса, кўчада еявер", деган бу ҳалол луқма ҳақида


Тошкент шахар Шайхантахур туман Халк депутати Расулев Бобиржон Атхамович2018-05-22 14:16:16

Коррупция иллати - ривожланишнинг энг катта душмани. Олмазор тумани OzLiDeP фаолларининг айни ешлар орасида шундай тадбир уюштиришлари, мактовга сазовордир. Чунки ешлар бизнинг келажагимиз, жавлатнинг булгуси таянчи. Уларнинг тугри тарбияланиши, онг даражасининг оширилищи, бизнинг эртанги кунимизнинг пойдевори булиб хизмат килади.


Jurnalist chilonzor2018-05-20 07:37:44

Biz yoshlar korrupsiyaga qarshimiz bizning kekajakda korrupsiya bolmaydi endi


Ахмаджон Тошмухамедов-Олмазор тумани O'zliDeP кенгаши2018-05-19 12:09:26

Олмазор Тумани O'zliDeP кенгаши томонидан сунгги пайтларда долзарб муаммлоар буйича, ёшлар орасида давра сухбатлари, савол жавоб тарзида утаётган учрашувларнинг на факат гувохи, балки иштирокчиси хамдирман. Бу борада ташаббус курсатаётган аппарат рахбари Барно Косимовнага чарчаманг дейман! Албатта ёшларга жамиятимиз равнакига салбий таъсир курсатадиган иллатларни тушунтириш, ва ешларни хам шу иллатлар билан курашишга даъват этиш давр талаби. Мусткаил юртимизнинг келажаги ёшлар кулида ва албатта ёшларгина коррупция устидан галаба килсалар юксак марраларга эришадилар. O'zliDePнинг бу борада олиб бораётган, сиёсат даражасига кутарилган муаммоларни бартараф этиш буйича фаолияти диккатга сазовордир. Бу ишлар уз самарасини беради деб ишонаман!


Жиззах вилоят Мустақиллик МФЙ БПТ раиси Қ.Абдурахимов2018-05-19 10:48:08

Коррупция ёш авлодда ижтимоий адолатга, ҳақиқатга, давлат органлари ва мансабдор шахсларга бўлган ишончини сусайтиради.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:44:45

Korrupsiya jamiyatning eng yomon dushmani. Bu illat bilan ayovsiz kurashish lozim.


Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:08:51

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақидаги маърузалар. касб-ҳунар коллежини битириб, касбий фаолият бошлаш остонасида турган ёшларга коррупциянинг нечоғли хавфли иллат экани ҳақида кенгроқ маълумотлар бериш бугунги кун талабларидан биридир.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши депутати С.Шаҳаров2018-05-18 18:56:14

Ёшларимизни тўғри йўлдан юришлари учун шундай тадбирлар кўпроқ ўтказилиши ва ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш лозим


О.Атақулов-Навбаҳор тумани2018-05-18 18:28:37

Ёшларга тўғри тарбия беришда ўтказилаётган тадбирлар ўрни беқиёс. Шундай экан касбий фаолият бошлаш остонасида турган ёшларни тўғри йўналтириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Яккасарой туман Кенгаши Юлдашева У.2018-05-18 17:47:45

Ёшларимизга албатта ушбу иллат юзасидан тушунтириш лозим.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+