Қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида тизимли назорат ўрнатилади (видео)

18.05.2018, 15:31

Қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасида тизимли назорат ўрнатилади (видео)

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги тизимли назорат масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳамда унда белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди.

- Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Президентимизнинг доимий назоратида турган вазифалардан бири бўлиб, бу борада қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинди, - дейди Самарқанд шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Пўлат Ахмедов. - Мазкур меъёрий хужжатларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ташкил этишилиши  соҳада тўпланиб қолган қатор муаммоларни  бартараф этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Давра суҳбатида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиботини кучайтириш, унинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оирилаётган ишларни назорат қилиш партия олдидаги муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.         

- Мазкур қарор билан Бош прокуратура ҳузурида инспекциянинг ташкил этилиши биз фермерларни янада қувонтириб юборди, - дейди Булунғур туманидаги “Шоҳжаҳон” фермер хўжалиги раҳбари Дилбар Жалилова. - Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эндиликда Инспекция дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигини назорат қилади. Ўйлайманки, янги инспекциянинг ташкил этилиши биз тадбиркор ва фермерларнинг олдидаги қатор муаммоларини батараф этишга хизмат қилади.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2007
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Анвар Шобеков O'zLiDeP Самарқанд вилоят Каттақўрғон туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-25 12:44:24

Бугунги кунда суғорилмайдиган ерлар яъни даш зоналардан оқилона фойдалниш бағлар ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратишни жадаллаштириш озиқ-овқат хавсизлигини таъминлашдаги мухим ишлардан биридир.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-05-19 08:40:11

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ташкил этишилиши соҳада тўпланиб қолган қатор муаммоларни бартараф этишдa депутатлар хам жонбозлик курсатиши лозим


Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-18 22:04:58

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Президентимизнинг доимий назоратида турган вазифалардан бири бўлиб, бу борада қатор Фармон ва қарорлар қабул қилинлиги. Давра суҳбатида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиботини кучайтириш, унинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш партия олдидаги муҳим вазифадир.


И.Очилова-Навбаҳор тумани, "Очилова Инобат" БПТ2018-05-18 18:57:26

Янги инспекциянинг ташкил этилиши ва қулайликларнинг яратилиши биз фермерларни қувонтиради.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-18 16:35:20

Бугунги кунда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш аҳолига сифатли махсулотлар етказиб бериш, Президентимизнинг доимий назоратида турган вазифалардан бири. Ушбу қарор асосида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ташкил этишилиши соҳадаги муаммоларни бартараф этишда сифати ва самарадорлигини назорат қилишда қўл келади.


Жиззах вилояти Дўстлик тумани "Азизбек уфқлари" фермер хўжалиги БПТ раиси Баҳрамов Азизбек2018-05-18 15:57:32

Фермерларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+