O‘zLiDeP фаоллари олтинкўллик ёшларга мастер-класс ўтди

18.05.2018, 15:42

O‘zLiDeP фаоллари олтинкўллик ёшларга мастер-класс ўтди

Жаҳонгир Воҳидов Олтинкўл иқтисодиёт коллежи ўқувчиси. Унинг  мақсади коллежни тамомлаб, фермер хўжалигини ташкил қилиш ва хўжалик  таркибида қайта ишлаб чиқариш корхонасини очиш. Бироқ у фаолиятини бошлаш учун кимдан қандай кўмак олишни билмаётганди.

O‘zLiDeP Олтинкўл туман кенгаши томонидан “Бахт имкон ривож” кўп тармоқли фермер хўжалигида “Тадбиркорлик, фермерлик – фаровонлик омили” мавзуида ташкил этилган амалий семинар Жаҳонгир каби кўплаб ёшларнинг ўз мақсадини рўёбга чиқаришга айни муддао бўлди.

Семинар давомида туманда фаолият юритаётган тажрибали фермер ва ишбилармонлар  ёш йигит-қизларга мастер-класс ўтди.

–Машғулот давомида нафақат саволларимга жавоб олдим, ўз ўрнида шу фермер хўжалигида тажриба ошириш, билимларимни амалиёт билан боғлаш имкониятига ҳам эга бўлдим, – дейди Ж.Воҳидов. – Қишлоқ хўжалигига инновацияларни, янги технологияларни жорий қилиш бугуннинг талаби. Шу нуқтаи назардан биз аграр соҳа қизиқувчилари айни шу талабларга жавоб беришимиз лозим.

Семинар давомида шунингдек, Олтинкўл саноат хизмат кўрсатиш коллежи талабаси Жуманазар Эргашбоев ҳам кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва уни юритиш бўйича ўзини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Семинар сўнггида “Бахт имкон ривож” фермер хўжалиги раҳбари Фахриддин Исмоиловнинг инглиз ва рус тилларини мукаммал эгаллаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни аграр соҳа йўналишида таҳсил олиши учун хориж технологияларини ўзлаштиришга юбориш ҳақидаги таклифи иштирокчиларнинг истакларига қанот берди.

                                 Сардорбек ҲАМРАЕВ,

О‘zLiDeP Олтинкўл туман кенгаши раисининг

Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    317
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

М.Ахназарова КР Кенгаши 2018-05-25 11:45:53

Тадбиркорлигини бошламокчи ва тажрийба орттириш максадида бир бири билан жонли учрашувларнинг самарали натийжалари кўп, ёш тадбиркорларга текстиль саноати, фермерлик, экспортёрлар ёшлар учун шундай амалий семинарлар қанчалик кўп ташкил этса, электорат вакилларимиз сезиларли даражада ортади. Ёшларга ибрат бўлгудек тадбиркорларни жонли кўриб амалий иш фаолияти билан таништирилса ёшларга мотивация бўлади.


Жиззах вилоят Дўстлик МФЙ БПТ раиси Қўқонова.Ш2018-05-19 10:41:55

Шундай тадбирлар натижасида қанчадан-қанча ёшлар ўзларини қийнаётган ва қизиқтираётган саволларига жавоблар ва ечимлар топилмоқда.


Акрам Шахаров, Жиззах вилояти2018-05-19 10:00:07

Бугунги кунда юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу имкониятлардан бугунги кун ёшлари унумли ва самарали фойдаланмоқда.


Жиззах вилояти Фориш туман Кенгаши ижрочи котиби М.Искандарова2018-05-18 18:48:06

Амалий семинарлар қанча кўп бўлса тадбиркорларимизнинг тажрибалари ҳам шунча ошади ва тўсиқ бўлаётган муаммолар ўз ечимини топади


Жиззах вилояти Янгиобод туман Кенгаши раиси ўринбосари Ж.Абдухолиқов2018-05-18 18:22:03

Шу каби тадбирлар кўпроқ ташкиллаштирилса, амалий семинарлари кўпроқ ташкил этиш, уларни тадбиркорликка оид билим ва кўникмалари ошишига хизмат қилади. Вилоятда фаолият юритаётган тажрибали фермер ва ишбилармонлар ёшларга мастер-класслар ташкиллаштириб борилса билим ва кўникмалари ошишига хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-05-18 17:11:31

Шу каби тадбирлар кўпроқ ташкиллаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди


Исомов Акрам Жиззах вилоят Кенгаши2018-05-18 17:08:33

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшлар ўртасида ўқув амалий семинарлари кўпроқ ташкил этиш, уларни тадбиркорликка оид билим ва кўникмалари ошишига хизмат қилади.


Жасур Нарзуллаев Қизилтепа туман ДСИ номли БПТ раиси 2018-05-18 16:10:12

Биз каби ёшларимизга мана шундай мастер классларнинг ташкил этилиши провардида ёшларнинг ҳар томоннлама билимлари ва яна янги мақсадларни ният қилишга ва эришишга хизмат қилади.Бундай партия томонидан ишлар кўпаяверсин.


Мелибоева Маъмура Толиповна Жиззах шаҳар2018-05-18 16:08:13

Ёш тадбиркорларимиз учун мана шундай амалий семинарлар қанчалик кўп ташкил этилса, электорат вакилларимиз сезиларли даражада ортади. Барчамиз бир мақсад сари бирлашайлик.


Қобил Астонов O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири2018-05-18 16:04:49

Дарҳақиқат жойларда ўзларини бизнесини йўлга қўйишда малакаси ва тажриба етмаётган ёшларимиз талайгина. Ёшлармизда қизиқиш, иштиёқ бор аммо уларга йўл кўрсатишда биз катталарни фаоллигимиз йўқ. Мана шундай амалий семинарлар бўлиб турса кўплаб ёшларнинг ўз мақсадини рўёбга чиқаришга эришилади..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+